ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Лира®
Таъсир этувчи модда (ХПН):
цитиколин (citicoline)
Дори шакли:
ичга қабул қилиш учун эритма
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: цитиколин натрий – 104,5 мг, цитиколинга қайта ҳисоблаганда – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е218); пропилпарагидроксибензоат (Е216); калий сорбат; натрий цитрат; лимон кислотаси, моногидрат; сорбит (Е420); натрий сахарини; «Қулупнай» ароматизатори; глицерин; тозаланган сув.
Таърифи:
рангсиздан сарғиш ранггача бўлган тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Нерв тизими. Психоаналептиклар. Бошқа психостимуляторлар ва ноотроп препаратлар. Цитиколин.
АТХ коди: N06ВХ06
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Цитиколин нейронлар мембранасидаги таркибий фосфолипидлар биосинтезини рағбатлантиради, бу магнит-резонанс спектроскопия маълумотлари билан тасдиқланган. Цитиколин ион насослари ва рецепторлар каби мембрана механизмларининг ишлашини яхшилайди, уларсиз нерв импульсларининг нормал ўтказилиши мумкин эмас. Нейронлар мембранасига барқарорлаштирувчи таъсири туфайли цитиколин бош-мия шишининг сўрилишига ёрдам берадиган шишга қарши хусусиятларни намоён этади.
Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, цитиколин баъзи фосфолипазаларнинг (А1, А2, C ва D) фаоллашувини тўхтатиб, эркин радикаллар ҳосил бўлишини камайтиради, мембрана тизимларининг бузилишини олдини олади ва глутатион каби антиоксидант ҳимоя тизимларини сақлаб қолади.
Цитиколин нейронларнинг энергия заҳирасини сақлайди, апоптозни ингибиция қилади, бу холинергик ўтказувчанликни яхшилайди.
Цитиколин бош миянинг фокал ишемиясида ҳам олдини олувчи нейропротектор таъсир кўрсатиши тажрибада исботланган.
Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, цитиколин бош-мияда қон айланишининг ўткир бузилиши бўлган пациентларда функционал тикланиш кўрсаткичларини сезиларли даражада оширади, бу нейровизуализация маълумотларига кўра бош миянинг ишемик шикастланиши ўсишининг секинлашишига мос келади. Бош мия жароҳати бўлган пациентларда цитиколин тикланишни тезлаштиради ва жароҳатдан кейинги синдромнинг давомийлиги ва кучини камайтиради.
Цитиколин диққат ва онг даражасини яхшилайди, мия ишемияси билан боғлиқ амнезия, когнитив ва бошқа неврологик бузилишларнинг намоён бўлишини камайтиришга ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Цитиколин перорал, мушак орасига ва венага юборилгандан сўнг яхши сўрилади. Юқоридаги йўллар билан юборилгандан сўнг қон плазмасида холин миқдори сезиларли даражада ошади. Перорал юборилгандан сўнг сўрилиши деярли тўлиқ ва биокираолиши вена ичига юборилгандек бўлади.
Препарат юборилиш йўлига қараб ичакда, жигарда холин ва цитидингача парчаланади. Цитиколин юборилгандан сўнг бош мия тузилмаларида кенг тарқалади ва холин қисмини таркибий фосфолипидларга ва цитидин қисмини цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига тезда киритади. Бош мияга етиб боргач, цитиколин ҳужайра, цитоплазма ва митохондрия мембраналарига кириб, фосфолипидлар қисмини тузилишида иштирок этади.
Фақат оз миқдордаги дозаси сийдик ва ахлат билан чиқарилади (3% дан кам). Тахминан 12% дозаси CО2 билан чиқарилади. Препаратнинг сийдик билан чиқарилишида икки фаза фарқланади: биринчи фаза ‒ тахминан 36 соат, бунда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди ва иккинчи фаза, бунда чиқарилиш тезлиги анча секин пасаяди. Худди шундай фазалик CО2 билан чиқарилганда ҳам кузатилади, чиқарилган CО2 нинг чиқарилиш тезлиги тахминан 15 соатдан кейин тез пасаяди, кейин у анча секин пасаяди.
Қўлланилиши
- Инсульт, бош мия қон айланиши бузилишининг ўткир даври, бош мия қон айланиши бузилишининг асоратлари ва оқибатларини даволаш.
- Бош мия жароҳати ва унинг неврологик оқибатлари.
- Сурункали қон томир ва дегенератив бош мия касалликлари туфайли когнитив бузилишлар ва хулқ-атвор бузилишларида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун. Катталар учун тавсия этилган доза суткада 500 мг (5 мл) дан 2000 мг (20 мл) гача бўлиб, улар 2-3 қабулга бўлинади. Овқатланишдан қатъий назар қабул қилинади.
Керакли миқдордаги эритма шприц-дозаторга олинади ва оз миқдордаги сув билан аралаштирилади, шприц-дозатор ёрдамида қабул қилинади. Шприц-дозаторни ҳар бир қўллашдан кейин сув билан ювиш керак.
Препарат дозалари ва даволаш муддати мия шикастланишининг оғирлигига боғлиқ бўлиб, шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.
Кекса ёшдаги пациентлар дозани тўғрилашни талаб қилмайди.
Ножўя таъсирлар
Жуда кам ҳолларда (<1/10000) (пациентларнинг хабарлари ҳам қўшилган).
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: кучли бош оғриғи, вертиго, галлюцинациялар.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, артериал гипотензия, тахикардия.
Нафас олиш тизими томонидан: хансираш.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши.
Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, гиперемия, экзантема, эшакем, пурпура, қичишиш, ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Умумий реакциялар: қалтираш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари
– Препаратнинг хар қандай компонентларига юқори сезувчанликда.
– Парасимпатик нерв тизими тонусининг ошишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларининг ўзаро таъсири
Препаратни таркибида меклофеноксат сақлайдиган дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Леводопанинг таъсирини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Фруктозага чидамлиликнинг ирсий бузилишлари бўлган пациентлар ичга қабул қилиш учун мўлжалланган Лира® препаратини қабул қилмасликлари лозим, чунки препарат таркибида сорбит сақлайди. Препарат таркибидаги метилпарабен (Э 218) ва пропилпарабен (Э 216) аллергик реакцияларни (одатда кечиккан типдаги) келтириб чиқариши мумкин.
Ушбу дори воситасининг ҳар 5 мл миқдорида 1,2 ммоль натрий сақлайди. Натрий миқдори назорат қилинадиган парҳезга амал қилувчи пациентларга қўллашда эҳтиёткорлик талаб этилади.
Болаларга қўллашдаги чекловлар
Цитиколинни болаларга қўллаш бўйича етарли маълумотлар мавжуд эмас, шу сабабли уни болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларга қўллаш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладор аёлларга цитиколин қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Цитиколиннинг она сутига ўтиши ва унинг ҳомилага таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Шу боис, ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган тақдирдагина дори воситасини тайинлаш лозим.
Автомобиль ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Айрим ҳолларда марказий нерв тизимининг баъзи ножўя таъсирлари автотранспорт воситаларини бошқариш ёки мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юбориш ҳолатлари қайд этилмаган.
Чиқарилиш шакли
Флаконда 30 мл дан. 1 флакондан дозаловчи шприц, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга ўрамда жойланади.
Сақлаш шароити
25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда, оргиниал ўрамда сақлансин. Музлатманг ва совутманг.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи
“Фармак”АЖ Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчи жойлашган жойи ва унинг фаолиятини амалга ошириш манзили
Украина, 04080, Киев, Кирилловская кўчаси, 74 уй.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
“Фармак” АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
Ўзбекистон Республикаси, 100170, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 12а, 1/2
Тел.: +998 (55) 512-77-13
e-mail: info@farmak.ua