1925 – 1941
1941 – 1945
1947 – 1970
1975 – 1995
1995 – 2015
2015 – 2020
2021 – 2022
C 24.02.2022
2023
2024
2025
2026
Бой тарихга эга инновацион ишлаб чиқариш
ХХ аср бошларида синтетик дори воситалари ва фармацевтик хомашё ишлаб чиқариш мавжуд эмас эди. Бу маҳсулотлар импорт қилинган. Биринчи жаҳон уруши бошланиши билан импорт тўхтатилди ва дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар танқислиги юзага келди. Шу сабабли маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш ниҳоятда муҳим эди.
1925 йилда Украинада синтетик дори воситаларини ишлаб чиқарувчи биринчи корхона — М. В. Ломоносов номидаги Киев кимё-фармацевтика заводи (КХФЗ) ташкил этилди. Кейинчалик ушбу корхона «Фармак» акциядорлик жамиятига айланди.
Профессор И. В. Егоров раҳбарлигидаги 42 нафар ишчи ва 12 нафар муҳандис-техник ходимлардан иборат жамоа биринчи маҳсулотлар — хлороформ ва салицилат кислотасини синтез қилиш технологияларини ишлаб чиқди ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 1925 йилнинг декабрида завод илк бор 790 кг техник резорцин ва 205 кг салицилат кислотасини ишлаб чиқарди.
1937 йилда завод тиббий резорцин ишлаб чиқаришни ўзлаштирди ва у бутун ССРИ бўйлаб муваффақиятли қўлланила бошланди.
Профессионал кадрлар ва замонавий ускуналар етишмовчилиги жуда сезиларли эди, аммо шунга қарамай, завод 15 турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга муваффақ бўлди.
Немис-фашист қўшинларининг ҳужуми бошланиши билан завод (30 нафар ишчидан иборат жамоа ва ускуналарнинг бир қисми) эвакуация қилинди — аввал Ворошиловградга (ҳозирги Луганск), сўнгра Қозонга. Қурилиш ишлари ҳамда Киевдан олиб чиқилган технологик ускуналарни монтаж қилиш якунлангач, рентген қурилмалари учун зарур экранлар ҳамда хлорэтил, стрептоцид ва трипафлавин препаратларини ишлаб чиқариш бошланди. Айнан шу маҳсулотлар ҳарбий госпиталларга, айниқса фронт чизиғида жойлашганларига жуда зарур эди. Завод жамоаси туфайли фронт шифокорлари керакли дори-дармонларни доимий равишда олиб турдилар.
Киев фашист босқинчиларидан озод қилинганидан сўнг, завод жамоаси деярли вайрон бўлган шаҳарга қайтиб келди. Завод ходимлари талон-торож қилинган корхонани тиклаш устида ишлаб, 2–3 суткалаб ишлаб чиқаришда қолдилар. Уларнинг қатъияти ва меҳнатсеварлиги туфайли 1944 йилда завод ниҳоят ўзининг илк маҳсулотларини: стрептоцид, дисульфан, изафенин ва электролитни ишлаб чиқаришни бошлади.
1944 йилнинг охирида КХФЗ (Киев кимё-фармацевтика заводи) уротропин ва наркоз учун хлоралгидрат, кальций ва натрий хлориди ишлаб чиқаришни тўлиқ тиклади, 1945 йилнинг бошида эса ментол, валидол ва резорцин цехлари ишини йўлга қўйди.
50-йилларда КХФЗ ССРИда рентгеноконтраст воситалар ишлаб чиқарувчи ягона йирик корхонага айланди.
1951–1958 йиллар давомида заводда айрим ишлаб чиқариш тармоқларини қайта йўналтириш амалиёти жорий этилди. Дори воситалари (глюкоза, хлорэтил) ва рентгеноконтраст воситалар чиқарилиши кўпайди.
1958 йилда, 1950 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан, «Валидол» ишлаб чиқариш деярли 14 бараварга, наркоз учун мўлжалланган хлороформ эса 11 бараварга ошди.
Синтомицин ишлаб чиқариш ҳамда Иттифоқнинг барча мамлакатлари таъминланадиган янги дори воситаларининг синтези бошланди.
«Билимин», «Йодамид» ва бугунги кунда ҳам энг яхши препаратлардан бири бўлиб қолаётган «Триомбраст» рентгеноконтраст воситалари ишлаб чиқилмоқда ва тайёрланмоқда.
1960 йилда маҳаллий юрак-қон томир препарати — «Корвалол»ни чиқариш бошланди, у тез фурсатда дунёда машҳурлик қозонди ва ҳозиргача заводнинг «ташриф қоғози» ҳисобланади.
В 1960 году начат выпуск отечественного сердечнососудистого препарата «Корвалола», который быстро стал известен в мире и до сих пор является «визитной карточкой» завода.
1961 йилда эксклюзив дори воситаси — «Нафтизин»ни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича дастлабки автоматик линиялар ўрнатилди.
1965 йилда М. В. Ломоносов номидаги завод 27 номдаги маҳсулот ишлаб чиқарар эди ва 1500 та рационализаторлик таклифлари ҳамда ихтироларни амалиётга татбиқ этган эди.
1975 йилда завод 165 тонна левомицетин ишлаб чиқарди, бу лойиҳа бўйича режалаштирилган қувватдан 4 баравар кўп демакдир.
Жами маҳсулотнинг 1/5 қисмини дунёнинг 20 та мамлакатига, шу жумладан Ангола, Германия, Франция, Италия, Миср, Грецияга экспорт қилиш йўлга қўйилди.
Завод ҳудудида рентгеноконтраст препаратларни ишлаб чиқариш учун алоҳида бино қурилиши якунланди.
Гидрокортизон ишлаб чиқариш ривожланмоқда.
1980-йилларнинг ўрталаридан бошлаб заводда корхонанинг хўжалик фаолиятини фаол ислоҳ қилиш жараёни амалга оширилди.
М. В. Ломоносов номидаги Киев кимё-фармацевтика заводи Украинанинг маҳаллий фармацевтика тармоғида биринчилардан бўлиб «Farmak» очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди.
Филя Ивановна Жебровская «Farmak» ОАЖнинг Бош директори ва бошқарув раиси этиб сайланди.
Шу вақтдан бошлаб корхона фаолиятининг асосий йўналиши — ишлаб чиқаришни зарур ишлаб чиқариш амалиётининг GMP стандартларига жавоб берадиган, рақобатбардош маҳсулотлар чиқаришга тубдан қайта йўналтириш бўлди. Корхонани қайта жиҳозлаш бошланди: «Боттлпак» технологияси бўйича томчилар чиқарадиган биринчи линия сотиб олинди ва унинг иши йўлга қўйилди. Янги линияда чиқарилган биринчи препарат «Нафтизин» бўлди.
Офтальмология учун тақчил дорилар, антибиотиклар чиқарилиши, суртма шаклидаги препаратлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
1990-йилларнинг охирида «Farmak» инсулинларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчи — Американинг «Eli Lilly» корпорацияси билан узоқ муддатли шериклик тўғрисида шартнома имзолади. Компания Америкалик шеригининг лицензияланган технологияси бўйича субстанциялардан одам ген-муҳандислиги инсулинларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
1996 йилда ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 157,7% га ўсди, компания портфелидаги маҳсулотлар сони эса 1995–1999 йиллар даврида уч бараварга кўпайди.
L-Тироксин чиқарилиши йўлга қўйилди ва GMP қоидалари бўйича сертификатланган янги таблетка ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ишлари якунланди.
Украина Тиббиёт фанлари академиясининг Farmakология ва токсикология институти ҳамда Украина Миллий фанлар академиясининг Органик кимё институти олимлари билан ҳамкорликда «Амизон» препарати ишлаб чиқилди ва уни саноат усулида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
10 йил ичида 17 минг кв. метр янги ишлаб чиқариш майдонлари ва 6 минг кв. метр маъмурий-маиший бинолар ишга туширилди.
2000 йилдан бошлаб ҳар йили битта янги ишлаб чиқариш тармоғи фойдаланишга топширилди. 2001 йилда улкан қурилиш — тайёр дори воситалари цехи (ТДВ-1) биносини барпо этиш бошланди. Украина фармацевтика саноати амалиётида илк бор лойиҳалаш жараёнига хорижий шериклар жалб этилди, бунинг шарофати билан ТДВ-1 чиқариш бўйича 4 та технологик линия Европа даражасига кўтарилди.
2000-йилларнинг ўрталарида «Farmak» бошқа мамлакатларда ўз ваколатхоналарини оча бошлади.
Бугунги кунда «Farmak» ваколатхоналарида 200 га яқин мутахассис фаолият юритмоқда.
2007 йилда «Магнегита®» препарати чиқарилди — у оригинал рентгенконтраст дори воситаси «Магневист®» (гадопентетат димеглюмин)нинг биринчи генерики бўлди.
«Farmak» биринчи бўлиб субстанцияни синтез қилишга ва тайёр дори шаклини ишлаб чиқишга, рўйхатдан ўтказиш досьесини тайёрлашга ҳамда магнит-резонанс томография ўтказиш учун мўлжалланган оригинал гадопентетатнинг биринчи генерик версиясини децентрализация қилинган процедура бўйича Европа Иттифоқининг 22 та мамлакатида рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлди.
2010 йилнинг декабрида «Farmak» кенг кўламли «СДВ-2» («Суюқ дори воситалари») лойиҳасининг биринчи навбатини — инъекцион препаратлар ишлаб чиқарадиган иккита асептик линияни ишга туширди.
2000-йилларда «Farmak» заводи улкан қурилиш майдонини эслатарди: қисқа вақт ичида «Боттлпак» технологияси бўйича препаратлар чиқарадиган иккинчи линия (2010 й.), суюқ дори воситалари ишлаб чиқариш қувватлари (2007–2010 йй.), драже шаклидаги медикаментлар (2011 й.) ва юмшоқ желатин капсулалар ишлаб чиқариш ишга туширилди. Технологик майдончаларни тўлиқ қайта жиҳозлаш 2013 йилда якунланди.
2010 йилда «Farmak» маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасида 1-рақамли компания унвонини қўлга киритди (4 йил ичида рейтингда 8 поғонага кўтарилиб) ва бугунги кунгача етакчиликни ишонч билан сақлаб келмоқда.
2010 йилдан буён Украина фармацевтика бозорининг етакчиси* ва дори воситаларининг энг йирик экспорт қилувчиси ҳисобланади.
Компания барча ишлаб чиқариш линиялари учун GMP сертификатларини олди.
Тадқиқотлар ва ишланмалар янги лаборатория-технологик мажмуаси ишга туширилди.
Лабораториялар Glatt, SBM, Urlinski, Belimed, De Ditrich, Gea, Sartorius, Malvern Instruments каби жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг юқори технологик ускуналари билан жиҳозланди.
*«Proxima Research» маълумотларига кўра, пул ифодасида дори воситаларининг сотув ҳажми бўйича
Польшанинг «Nord Farm» компанияси сотиб олинди.
Шостка шаҳрида фаол фармацевтик ингредиентлар (ФФИ) мажмуаси қурилиши якунланди ва ишга туширилди.
Компания маҳсулотлари дунёнинг 20 та мамлакатига экспорт қилинмоқда.
Компания портфелида 220 та маҳсулот досьеси мавжуд.
Ҳар йили бозорга 20 тагача янги препарат чиқарилади.
Компания жамоаси 2600 дан ортиқ кишидан иборат.
Корхонада GMP талабларига жавоб берадиган 19 та ишлаб чиқариш линияси фаолият кўрсатмоқда.
Халқаро стандартлар: ISO, GMP мувофиқ амалдаги норматив талабларга биноан фармацевтик сифат тизими жорий этилган ва у мунтазам равишда такомиллаштирилиб борилмоқда. Компания ҳар йили 15 га яқин халқаро инспекциядан ўтади.
Сифат ва инновациялар туфайли «Farmak» 2010 йилдан буён Украина фармацевтика бозорининг етакчиси* ва дори воситаларининг энг йирик экспорт қилувчиси ҳисобланади.
Филя Жебровская Кузатув кенгаши раиси бўлди. 2018 йилнинг мартидан бошлаб Владимир Костюк ижроия директори этиб тайинланди.
«Farmak» – 2019 йилда БМТ ташаббуси билан Глобал шартнома тармоғига қўшилган биринчи маҳаллий фармкомпаниядир.
*«Proxima Research» маълумотларига кўра, пул ифодасида дори воситаларининг сотув ҳажми бўйича
Компания маҳсулотлари Европа Иттифоқи (ЕИ), Марказий ва Жанубий Америка, МДҲ, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 40 та мамлакатига экспорт қилинади, унинг портфелида эса 400 та дори воситаси мавжуд.
2021 йилда компания препаратларининг ҳар учинчи ўрами хориж бозорларига чиқарилди.
Корхона экспорт географиясини кенгайтирди — унга Швейцария, Бразилия, Индонезия ва Боливия қўшилди.
2021 йилда «Farmak», шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларида ўз офисини ва Вьетнамда ваколатхонасини очди.
Компания Лотин Америкаси минтақасига кириб боришни Мексикадан бошлади, у ерда ҳаётий зарур дори воситалари рўйхатига кирувчи препарат рўйхатдан ўтказилди ва сотувга чиқарилди. Компания, шунингдек, ушбу минтақанинг бошқа бозорлари: Перу, Колумбия, Сальвадор, Чили, Панама, Боливия ва бошқа Лотин Америкаси мамлакатлари билан ҳамкорликни шиддат билан ривожлантирмоқда.
2021 йилда компания учинчи цехнинг янгиланган участкасини ишга тушириб, дори воситаларини қадоқлаш бўйича энг узун линияни ўрнатди.
«Forbes» талқинига кўра Украинадаги энг яхши R&D (тадқиқот ва ишланмалар) бўлимларидан бирига эга бўлган «Farmak» илмий-тадқиқот салоҳиятини ривожлантириш билан шуғулланмоқда. Компания Киевда инновацион марказ қурилишини бошлади, корхона ходимлари эса БМТ Бош Ассамблеяси форумида инновацион ПЦР-тестни тақдим этдилар.
«Farmak» Кузатув кенгаши раиси Филя Жебривская — «Forbes» халқаро нашрининг глобал «50 Over 50: EMEA 2022» рўйхатига киритилган ягона украиналик аёл бўлди.
Украинада кенг кўламли уруш бошлангандан буён «Farmak» мамлакатнинг фармацевтика ва иқтисодий фронтидаги курашда фаол иштирок этмоқда. Логистика занжирлари узилган, катта ҳудудларда босиб олиш ва жанговар ҳаракатлар кетаётган бир шароитда, компания тинч аҳоли ва ҳарбийларни зарур дори воситалари билан таъминлашга муваффақ бўлди.
«Farmak» ва Жебривскийлар оиласи хайрия жамғармаси фронт чизиғидаги ҳимоячиларимизга нафақат дори воситалари билан, балки ҳар томонлама ёрдам бермоқдалар. 2022 йил давомида улар Украина армиясига 50 млн гривнадан ортиқ маблағ миқдорида ёрдам кўрсатдилар.
«Farmak» ўз еримизда тажовузкор мамлакатнинг очиқчасига олиб бораётган терроризмини қўллаб-қувватлаётган Беларусь Республикасидаги ўз ваколатхонаси фаолиятини тугатди.
Компания Украина фармацевтика тармоғини тиклаш режасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этмоқда.
Испанияда қурилиш ишларининг бошланиши.
«Farmak» ўз ишлаб чиқаришига мансуб бўлган дори воситасини Малайзияга сотишни бошлади. Бу Осиё-Тинч океани минтақасидаги 7-мамлакат ва дунё бўйича Украина компанияси дори-дармон экспорт қилаётган 58-мамлакат бўлди.
Компания Чехия ва Словакиядаги маркетинг фармацевтика компанияларини, уларнинг тегишли интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва савдо белгилари билан бирга сотиб олиш орқали ЕИ мамлакатларидаги ўз иштирокини кенгайтирмоқда. Бундан ташқари, Буюк Британия назорат органларининг бир йилдан ортиқ давом этган текширувларидан муваффақиятли ўтиш натижасида, Украина компанияси иккита янги маҳсулотни рўйхатдан ўтказди ва улар эндиликда Буюк Британияда реализация қилинмоқда.
«Farmak» компанияси «HORIZON 2020» халқаро дастуридаги иштирокини муваффақиятли якунлади. Унинг иштирокчилари дунёнинг саккизта мамлакатидан саккизта академия ва бешта фармацевтика компанияси бўлди, улар орасида «Farmak» Украинадан қатнашган ягона компания эди.
Корхона Украина Қуролли Кучларига ва кенг кўламли уруш даврида жабрланган аҳолига ҳар томонлама ёрдам беришни давом эттирмоқда. Бунинг учун «Farmak» ва Жебривскийлар оиласи хайрия жамғармаси фақатгина 2023 йилнинг 6 ойи давомида 30 млн гривнадан ортиқ маблағ йўналтирди. Россиянинг Украинага очиқ ҳарбий босқини бошланганидан буён кўрсатилган ёрдамнинг умумий суммаси 83 млн гривнани ташкил этмоқда.
Farmak бизнес-процессларни бошқаришнинг илғор тизимини жорий этмоқда.
2024 йилнинг январида компания рақамли трансформациянинг янги босқичига ўтди ва ресурсларни режалаштириш ҳамда бошқариш учун мўлжалланган замонавий ERP-тизим — «SAP S/4HANA»ни жорий этишни бошлади. Бу қадам бизнес самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Farmak компанияси Европадаги энг муҳим тиббий тадбирлардан бири ва дунёдаги миқёси бўйича иккинчи ўринда турадиган радиология конференцияси ҳисобланган Европа радиология конгрессида (ECR) ўз препаратларини тақдим этди. Конгресс ҳар йили 130 дан ортиқ мамлакатдан 25000 дан зиёд радиологларни бирлаштиради.
Farmak икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантирувчи Польша-Украина хўжалик палатаси (PUIG) аъзосига айланди.
Farmak Кузатув кенгаши раиси ва асосчиси Филя Жебровская ҳар куни ғалабани яқинлаштираётган юз нафар украиналик аёллар рўйхатига кирди. «Украинская правда» нашри томонидан эълон қилинган «Аёллар кучи» («Сила женщин») рейтинги ўз меҳнати ва фидойилиги билан мамлакат келажагига ҳисса қўшаётган ҳимоячи аёллар, волонтерлар, тадбиркорлар, педагоглар ва бошқа аёлларни эътироф этади.
Farmak’нинг халқаро бўлинмаси Польшанинг «Symphar» компаниясини сотиб олди. Бу харид «Farmak 2.0: маҳаллий муваффақиятдан глобал етакчиликка сари» глобал экспансия стратегиясининг бир қисмига айланди.
«dsnews.ua» талқинига кўра, Farmak 2023 йилда давлат бюджетига 914,6 млн гривна солиқ ва йиғимлар ўтказиб, Украинанинг энг йирик солиқ тўловчилари ТОП-10 талигига кирди.
Farmak иқтисодиётнинг турли тармоқларидан 734 та компания иштирок этган «Репутация фаоллари» («Репутационные АКТИВисты») рейтинги талқини бўйича энг яхши репутацияга эга фармацевтика компаниялари ТОП-5 талигидан жой олди.
Кенг кўламли уруш бошланишидан олдин ишлаб чиқилган янги стратегияга мувофиқ, Farmak ўзининг фирма ранглари ва логотипини янгилади, компания номининг фақат лотин алифбосида ёзилишини мустаҳкамлади ва корпоратив шиорини ўзгартирди.
«Фокус» журнали Farmak ижроия директори Владимир Костюкни Украинанинг «Уруш даври раҳбарлари» энг яхши топ-менежерлари рўйхатига киритди.
Farmak Россиянинг тинч шаҳарларга берган оммавий ракета зарбаси натижасида жабр кўрган Украинанинг энг йирик ихтисослаштирилган болалар шифохонаси — «Охматдит»ни тиклаш учун 1 млн гривна йўналтирди.
2024 йилнинг биринчи ярмида Farmak бюджетларнинг барча даражаларига 687,5 млн гривна солиқ ва мажбурий тўловларни ўтказди. 2019 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда компаниянинг солиқ ажратмалари жами 4,8 млрд гривнадан ошиб кетди.
2024 йил 19 сентябрда Farmak International халқаро бренди дженериклар дистрибуциясига ихтисослашган Буюк Британиянинг «A&S Pharma Holdings Ltd.» компаниялар гуруҳини сотиб олди.
Лондонда Farmak «Ходимлар фаровонлигини таъминлаш бўйича энг яхши ташаббус» номинациясида нуфузли «Business Culture Awards» мукофотига сазовор бўлди. Компания 2024 йилда ушбу мукофотни қўлга киритган ягона Украина лауреати бўлди.
Халқаро экспансия доирасида Farmak Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бозорида умумий анестезия учун мўлжалланган янги препаратни рўйхатдан ўтказди.
Farmak Иорданияга дори воситаларини етказиб беришни бошлади ва у компаниянинг экспорт харитасидаги 61-мамлакатга айланди. Бугунги кунда Farmak маҳсулотлари ЕИ мамлакатлари, Осиё, Марказий ва Жанубий Америка, Яқин Шарқ, шунингдек, Австралияда тақдим этилган.
2024 йилнинг декабрида Farmak Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида ўз офисини очди. Компаниянинг илк дори воситалари ушбу мамлакат бозорида ҳали 1993 йилдаёқ пайдо бўлган эди. Бугунги кунда Farmakнинг Молдовадаги портфели 60 дан ортиқ номдаги маҳсулотни ўз ичига олади.
Farmak компаниялар гуруҳи Покистонга дори воситалари экспортини бошлади. Бу қадам минтақада компания иштирокини фаол кенгайтираётган «Farmak International Middle East & Africa» жамоаси меҳнатининг натижаси бўлди.
Farmak компаниялар гуруҳи Хитой Халқ Республикасида илк рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олди — бу магнит-резонанс томография (МРТ) ўтказишда қўлланиладиган ўзининг диагностик контраст препаратини реализация қилиш ва ундан фойдаланишга берилган рухсатномадир.
2024 йилда Farmak 22 та янги маҳсулот чиқарди, уларнинг орасида рецепт бўйича ва рецептсиз бериладиган дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда парҳез қўшимчалари мавжуд.
Farmak рақамли трансформацияда энг катта ютуқларга эришган Украинанинг 30 та етакчи компанияси рўйхатига кирди. «Forbes» ва Украинадаги «KPMG» томонидан тузилган «Рақамлаштириш чемпионлари» рейтинги илк бор маҳаллий бизнеснинг рақамлашиш даражасини баҳолади.
Компания фармацевтика бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаб, Украинадаги ўз ривожланишига инвестиция киритишни давом эттирмоқда. 2024 йилда инвестицияларнинг умумий ҳажми 1,7 млрд гривнани ташкил этди.
Farmak Украина экспорт қилувчиларининг «Forbes ТОП-50» рейтингига кирди — бу компаниялар «Made in Ukraine» брендини бутун дунё бўйлаб оммалаштиришга ва миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга сезиларли ҳисса қўшган корхоналардир.
Farmak корпоратив репутация сифатини бошқариш бўйича «Репутация фаоллари – 2025» рейтингига кўра Украинадаги дори препаратлари ишлаб чиқарувчилари ва импорт қилувчилари орасида энг яхши репутацияга эга компаниялар рўйхатини бошқарди.
Farmak ва Жебривскийлар оиласи хайрия жамғармаси «NV» нашри талқинига кўра мамлакатнинг энг йирик донорлари қаторидан жой олди.
Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университети томонидан талабалар ва битирувчилар ўртасида ўтказилган «The Best KNU Employers» йиллик сўровномаси натижаларига кўра, Farmak «Тиббиёт ва фармацевтика» тоифасида иш берувчилар орасида биринчи ўринни эгаллади. Сўровномада 450 нафар респондент иштирок этди.
Farmak компанияси бош директори «ТОП-100. Энг йирик компаниялар» ишбилармонлик нашри ва «delo.ua» портали талқини бўйича Украинанинг энг яхши СЕО (бош ижрочи директорлари) рўйхатига кирди.
Филя Жебровская «100 лодей NV 2025» рейтингидан жой олди, унга «NV» таҳририяти мамлакатни ҳимоя қилиш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган украиналикларни киритган. Farmak Кузатув кенгаши раиси ва Жебривскийлар оиласи хайрия жамғармаси асосчиси сифатида у «Бизнес» тоифасида тақдим этилди. Филя Жебровская Украина фармацевтика тармоғини ривожлантиришда муҳим рол ўйнади. Унинг етакчилиги туфайли Farmak Украина фармацевтика бозорининг мутлоқ етакчиси сифатида мустаҳкамланди ва халқаро майдондаги иштирокини ишонч билан кенгайтирмоқда.
Farmak компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи ва халқаро миқёсдаги иштирокни кенгайтириш учун масъул бўлган Farmak International компанияси Хитойга инъекцион дори воситаларининг биринчи маҳсулот ҳажмини етказиб беришни муваффақиятли якунлади. Farmak International ушбу тендерда ғолиб чиққан ягона хорижий ишлаб чиқарувчи бўлди, бу эса компаниянинг стерил инъекциялар портфели юқори рақобатбардошлиги ва сифатини тасдиқлайди.
Июнь ойининг ўрталарида Farmak Хитой назорат органи — NMPA (National Medical Products Administration)нинг GMP инспекциясидан муваффақиятли ўтди. Инспекция давомида назорат органи вакиллари компаниянинг сифатни бошқариш тизими ва моддий-техник базасини батафсил текшириб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда сифатни назорат қилиш тартиб-таомилларига алоҳида эътибор қаратдилар. Текширув юқори даражадаги шаффофликни, халқаро стандартларга мувофиқликни ва Farmak жамоасининг профессионаллигини тасдиқлади. Таъкидлаш жоизки, Farmak Украинада NMPA томонидан бундай инспекциядан ўтган биринчи ва ҳозирча ягона дори воситалари ишлаб чиқарувчиси бўлди.
2025 йилнинг биринчи ярмида Farmak компаниясининг тўртта янги дори препарати Буюк Британияда рўйхатдан ўтказилди. Бу янги рўйхатдан ўтказишлар Farmak Group’нинг жадал ривожланаётганини ҳамда компаниянинг Европанинг энг мураккаб ва талабчан фармацевтика бозорларидан бирида ўз мавқеини мустаҳкамлаётганини тасдиқлайди.
Farmak экспорт географиясини кенгайтирди: 2025 йилнинг биринчи ярмида унга Хитой, Судан, Қатар ва Омон қўшилди.
Farmak оғир яллиғланиш, аллергик ва иммун касалликларида, шунингдек, шошилинч даволашда қўлланиладиган инъекцион дори воситаларидан бири учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг преквалификациядан ўтганлик мақомини қайта тасдиқлаш процедурасидан муваффақиятли ўтди.
Farmak компанияси ўз ишлаб чиқаришига мансуб бўлган фаол фармацевтик ингредиент (ФФИ) — нафазолин нитрат учун Европа Farmakопеяси стандартларига мувофиқлик сертификатига (CEP, Certificate of Suitability to the Monographs of the European Pharmacopoeia) эга бўлди.
Farmak International дунёдаги энг йирик «CPhI Worldwide 2025» фармацевтика кўргазмасида инъекцион препаратларини тақдим этди. Farmak International стендида Farmak Group’нинг турли терапевтик йўналишлар, шу жумладан, инъекцион препаратлар, шунингдек, метаболик ва эндокрин бузилишларни даволаш, психиатрия, онкология, иммунология, анестезия ва интенсив даволаш учун мўлжалланган маҳсулотларининг кенг қатори намойиш этилди.
Декабрь ойида Farmak International Испаниядаги стерил ишлаб чиқариш қувватлари учун биринчи EU GMP сертификатини олди.
2025 йилда Farmak ўзининг рецепт бўйича бериладиган дори воситалари ва парҳез қўшимчалари портфелини кенгайтириб, бозорга 13 та янги маҳсулот чиқарди.
Farmak Буюк Британиянинг «International Brilliance Awards 2026» танловида «Employee Engagement» (ходимларнинг жалб этилганлиги) номинациясида ғолиб бўлди ва «Recruitment & Retention» (ходимларни танлаш ва ушлаб қолиш) номинациясида кумуш совринни қўлга киритди.
Farmak портфели янги дори воситаси — ҳаётга хавф солувчи қон кетишларни тўхтатиш учун қўлланиладиган инъекцион препарат билан бойиди.
Farmak Польша назорат органининг инспекциясидан ўтиб, ЕИнинг энг юқори стандартларига мувофиқлигини тасдиқлади.
Компания Farmak и Благотворительный фонд Семьи Жебривских вошли в перечень крупнейших доноров Украины по версии NV — авторитетного рейтинга социально ответственного бизнеса.
Украинадаги энг йирик дори воситалари ишлаб чиқарувчиси — Farmak компанияси нуфузли халқаро мукофот — «Japan Institute of Plant Maintenance» (Япония ускуналарга техник хизмат кўрсатиш институти) мукофотига сазовор бўлди. Farmak ушбу мукофот билан тақдирланган биринчи Украина компанияси бўлди.
Farmak терининг яллиғланиш касалликларини даволаш учун лосьон шаклидаги янги дори воситасини бозорга чиқарди. Бу препарат илгари суртма ва крем шаклларида тақдим этилган маҳсулотлар қаторини тўлдирди.