Биз учун асосий вазифалардан бири — истеъмолчиларни сифатли, самарали ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлашдан иборат бўлиб, уларни қўллашдан келадиган фойда бўлиши мумкин бўлган хавфдан устундир. Дори воситаларимизнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги мониторингини амалга ошириш учун биз «Фармаконазорат» бўлимини ташкил этганмиз.
Нохуш ҳолатлар аниқланганда, мутахассисларимиз уларнинг келиб чиқиш сабабларини излайдилар, шунингдек, келажакда нохуш ҳолатлар юзага келишини минималлаштириш ва уларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрадилар.
Биз ишлаб чиқарган дори воситалари қўлланилганда нотипик кўринишлар ёки ножўя кўринишлар аниқланганлиги, ёхуд самарадорлик мавжуд эмаслиги бўйича ҳар қандай маълумот тақдим этилса, миннатдор бўлар эдик.
Сиз томонингиздан юборилган маълумотлар қатъиян махфий ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган ҳолатлардан ташқари, ошкор этилиши мумкин эмас.
Қуйида тўлдириш учун хабарнома-карта шакли келтирилган.
Барча майдонларни тўлдириш мажбурийдир, агар сизга бирон-бир маълумот номаълум бўлса, буни тегишли майдонда кўрсатиб ўтиш лозим.