ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Лира®
Таъсир этувчи модда (ХПН):
цитиколин (citicoline)
Дори шакли:
инъекция учун эритма
Таркиби:
1 ампула (4 мл) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% моддага қайта ҳисобланганда 1000 мг цитиколин натрий;
ёрдамчи моддалар: концентрацияланган хлорид кислотаси ёки натрий гидроксиди, инъекция учун сув
Таърифи:
тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Нерв тизими. Психоаналептиклар. Психостимуляторлар, юкорифаолликка эга эътибор етишмовчилик синдромида кулланиладиган воситалар, ма ноотроп препаратлар. Бошқа психостимулловчи ва ноотроп воситалар.
АТХ коди: N06BX06
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Цитиколин нейронларнинг мембранасида структур фосфолипидлар биосинтезини рағбатлантиради, бу магнитрезонанс спектроскопия маълумотлар билан исботланган. Цитиколин ион насослари ва рецепторлари каби мембрана механизмларини функциясини яхшиланишига ёрдам беради, уларни мувофиқлаштиришсиз нерв импульсларини нормал ўтказилишини имкони йўқ. Мембранага барқарорлаштирувчи таъсири туфайли, цитиколин шишга қарши хусусиятларга эга, шунинг учун бош мия шишини камайтиради. Тадқиқот натижалари цитиколин айрим фосфолипазалар (А1, А2, С ва D) фаолиятини сусайтириши, эркин радикалларни қолдиқ ажралиб чиқишига тўсқинлик қилиши, мембрана тизимларини шикастланишини олдини олиши ва ҳимоя антиоксидант тизимини сақлаб қолишини таъминлашини намойиш қилган.
Цитиколин нейрон энергиясининг сақлаб қолади, апоптозни ингибиция қилади, бу холинергик ўтказувчанликни яхшилайди.
Цитиколин шунингдек бош миянинг фокал ишемиясида профилактик нейропротектор таъсир кўрсатади.
Цитиколин бош мия тўқимасининг ишемик шикастланишини камайтириб, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишларида пациентларни тез функционал реабилитациясига ёрдам беради, бу рентгенологик текширув натижалари билан тасдиқланган.
Бош-мия жароҳатларида цитиколин тикланиш даври давомийлигини қисқартиради ва жароҳат олди синдром жадаллигини камайтиради.
Цитиколин диққатни ва онг ҳолатини яхшилайди, амнезия кўринишларини камайишига ёрдам беради, бош мия ишемиясида кузатиладиган когнитив ва бошқа неврологик бузилишларда ҳолатни яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Цитиколин перорал, мушак ичига ва вена ичига юборилганда яхши сўрилади. Препаратни юборгандан кейин қон плазмасида холинлар даражасини сезиларли ошиши кузатилади. Препарат перорал қўлланилганда деярли тўлиқ сўрилади. Тадқиқотлар перорал ва парентерал йўллар орқали юборганда биокираолишлиги деярли бир хил эканлигини намойиш қилган.
Препарат холин ва цитидин ҳосил қилиб ичак ва жигарда метаболизмга учрайди. Цитиколин юборилгандан кейин бош мия тўқималари томонидан ўзлаштирилади, бунда холинлар фосфолипидларга, цитидин – цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига таъсир кўрсатади. Цитиколин бош мия тўқимасига тез етиб боради ва фосфолипидлар фаолиятини фаоллаштириб, ҳужайра мембраналари, цитоплазма ва митохондрияларга фаол киради.
Юборилган дозанинг фақат оз қисми сийдик ва ахлат (3% дан камроқ) билан чиқарилади. Дозанинг тахминан 12% нафас билан чиқариладиган СО2 билан чиқарилади. Препаратни сийдик билан чиқарилиши икки фазага ажратилади: биринчи фаза – тахминан 36 соат, бунда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди ва иккинчи фаза, бунда чиқарилиш тезлиги секинроқ пасаяди. Бундай фазалар билан чиқарилиши нафас билан чиқариладиган СО2 билан чиқарилишда ҳам кузатилади, тахминан 15 соат давомида чиқарилиш тезлиги тез пасаяди, сўнгра у секинроқ чиқарилади.
Қўлланилиши
- Инсульт, бош мияда қон айланишининг ўткир фазаси ва асоратларни ва бош мияда қон айланиши бузилишининг оқибатларини даволаш;
- Бош-мия жароҳати ва унинг оқибатлари;
- Сурункали қон томир ва дегенератив церебрал бузилишлар оқибатида когнитив бузилишлар ва ҳулқ атворни бузилишларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат вена ичига ёки мушак ичига юбориш учун қўлланилади, вена ичига секин вена ичига инъекция (буюрилган дозага қараб 3-5 минут давомида) ёки вена ичига томчилаб (минутига 40-60 томчи) кўринишида буюрилади.
Катталар учун тавсия этилган дозаси беморнинг оғирлик ҳолатига қараб, суткада 500 – 2000 мг гачани ташкил этади. Максимал суткалик доза – 2000 мг ни ташкил қилади.
Ўткир ва шошилинч ҳолатларда максимал терапевтик самарага препаратни қўллашнинг биринчи 24 соатда эришилади.
Даволаш муддати касалликнинг кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан аниқланади.
Кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Препарат вена ичига юбориладиган изотоник эритмалар, шунингдек глюкозанинг гипертоник эритмалари билан мутаносиб.
Ушбу эритма бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Ампулани очгандан кейин дарҳол эритмани юбориш зарур. Ишлатилмаган эритмани йўқ қилиш керак.
Зарурати бўлганида даволашни таблетка ёки перорал қўллаш учун эритма шаклидаги препарат билан давом эттирилади.
Ножўя таъсирлари
Жуда кам ҳолларда (<1/10000), (шу жумладан пациентлардан олинган хабарлар).
Марказий ва переферик нерв тизими томонидан: кучли бош оғриғи, вертиго, галлюцинациялар.
Юрак қон-томир тизими томонидан: артериал гипертензия, артериал гипотензия, тахикардия.
Нафас тизими томонидан: ҳансираш.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея.
Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан: тошма, гиперемия, экзантема, эшакеми, пурпура, қичишиш, ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Умумий бузилишлар: қалтираш, юбориш жойида реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
- Парасимпатик нерв тизимининг тонуси ошганида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни меклофеноксат сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Леводопанинг самарасини кучайтиради.
Номутаносиблик
“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилмаган эритувчилар қўлланилмасин.
Махсус кўрсатмалар
Бош мияга турғун қон қуйилишида суткада 1000 мг дозани ва вена ичига юбориш тезлигини минутига 30 томчидан ошириш мумкин эмас.
Болаларда қўллашга доир чекловлар
18 ёшдан кичик болаларда қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун дори препаратини фақат қўллашдан кузатилаётган фойда потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўлланади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда Лира®ни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Цитиколинни кўкрак сутига ажралиши ва унинг ҳомилага таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Шунинг учун ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препарат фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина буюрилади.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Айрим ҳолларда марказий нерв тизими томонидан баъзи ножўя реакциялар автотранспортни бошқариш ёки мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари таърифланмаган.
Чиқарилиш шакли
4 мл дан ампулада. 5 ампуладан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.
Сақлаш шароити
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи:
“Фармак” АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 63.
Ишлаб чиқарувчининг жойлашган жойи ва фаолият кўрсатаётган жойнинг манзили
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
“Фармак” АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100170, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч., 12а, 1/2
e-mail: info@farmak.ua
Тел.: +99871 235-77-13