Компания ҳақида

Сифат ва инновациялар туфайли Farmak 2010 йилдан буён Украина фармацевтика бозорининг етакчиси* ва дори воситаларининг энг йирик экспорт қилувчиси ҳисобланади.

*2024 йилдаги «Proxima Research» маълумотларига кўра, пул ифодасида дори воситаларининг сотув ҳажми бўйича

0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9

экспорт қилинадиган мамлакатлар

0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9

ҳар йили янги препаратлар

0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9

дори воситалари номланиши

0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 0 1 2 3 4 5 6 7 8 9

компания ходимлари

Ишлаб чиқариш

Farmak’нинг Киев шаҳрида ва Суми вилоятининг Шостка шаҳрида иккита заводи бор. 2025 йилда Farmak компаниялар гуруҳи Испанияда стерил инъекцион воситалар ишлаб чиқаришни ишга туширди.

Корхонада 26 та ишлаб чиқариш участкаси фаолият кўрсатмоқда. Farmak’да классик ва биотехнологик ФФИ (фаол фармацевтик ингредиентлар) синтезидан тортиб, турли хил тайёр дори шаклларини тайёрлашгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш цикли яратилган. Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари ва лаборатория-технологик мажмуаси халқаро сертификатга эга ҳамда Европа GMP стандартларининг юқори талабларига жавоб беради.

Охирги 5 йил ичида Farmak 90 та миллий ва хорижий инспекциялардан, шу жумладан Буюк Британия, Швейцария, Германия, Польша, Словакия, Чехия, Латвия, Литва, Исроил ва Грузиялик ҳамкор компаниялар томонидан ўтказилган текширувлардан муваффақиятли ўтди.

Фарқли жиҳатлар

ТОП - 10

«Focus» нашри талқини бўйича уруш даврида украиналикларни қўллаб-қувватлаётган 2025 йилнинг энг яхши 10 та компанияси

ТОП - 100

«Delo.ua» нашри рейтингига кўра, 2025 йилда Украинанинг энг йирик 100 та хусусий солиқ тўловчилари

ТОП - 50

«NV» ишбилармонлик нашри талқини бўйича Farmak — Украинанинг энг яхши иш берувчилари қаторида

ТОП - 30

«Forbes» ва «KPMG» тадқиқотларига кўра, Farmak рақамлаштириш даражаси юқори бўлган энг яхши 30 та компания рўйхатида

Лабораториялар ва ускуналар

Ишлаб чиқаришдаги барча ускуналар етакчи Европа брендларига тегишли: «Bosch», «Siemens», «FETTE Compacting», «Marchesini Group», «Glatt», «Techinox Group», «Malvern», «Industria Macchine Automatiche S.p.A.» ва шу кабилар. Улар туфайли компаниянинг жараёнлари максимал даражада автоматлаштирилган ва рақамлаштирилган.

Лабораториялар «Glatt», «SBM», «Urlinski», «Belimed», «De Dietrich», «GEA», «Sartorius», «Malvern Instruments» каби дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларига тегишли юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган.