Без рецепта

Рецепт бўйича бериладиган препарат

Диазолин® (таблетки)

Таъсир этувчи модда Мебгидролин

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

  • Мавсумий ва аллергик ринит, поллинозлар, эшакеми, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дориларга аллергия, тери қичишиши билан кечувчи дерматозлар (экзема, нейродермит) ни олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Таблеткалар

Перорал қўллаш

Катталар ва 3 ёшдан бошлаб болалар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Диазолин® (таблетки)

Танлансин

Диазолин® (драже)

Танлансин

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Препаратнинг савдо номи:

Диазолин

Таъсир этувчи модда (ХПН):

мебгидролин (mebhydrolin)

Дори шакли:

таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: мебгидролин 100% моддага қайта ҳисоблаганда 100 мг (0,1 г);

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, повидон, сахароза, кальций стеарати.

Таърифи:

оқ рангли ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, ясси юзали, рискаси ва фаскаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Нафас олиш тизими. Тизимли таъсирга эга антигистамин воситалар. Тизимли таъсирга эга бошқа антигистамин воситалар. Мебгидролин.

АТХ коди: R06AX15

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мебгидролин антигистамин препаратларига кириб Н1-гистамин рецепторлари блокатори ҳисобланади. Мебгидролин бронхлар, ичакларнинг силлиқ мушакларига нисбатан гистаминнинг спазмоген самарасини, шунингдек қон-томирларнинг ўтказувчанлигига унинг таъсирини сусайтиради. Антигистамин препаратларининг биринчи авлодидан (димедрол, супрастин) фарқ қилиб, камроқ яққол седатив ва ухлатувчи самарага эга. Суст даражада М-холиноблокловчи ва оғриқсизлантирувчи хусусиятларга эга.

Фармакокинетикаси

Овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Биокираолишлиги 40-60% атрофида ўзгаради. Терапевтик самара 15-30 минутдан кейин ривожланади, максимал таъсири 1-2 соатдан кейин кузатилади. Самарасининг давомийлиги 2 суткага етиши мумкин. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали деярли ўтмайди, метилланиш йўли билан жигарда метаболизмга учрайди, жигар ферментларини индукция қилади, организмдан буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Мавсумий ва аллергик ринит, поллинозлар, эшакеми, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дориларга аллергия, тери қичишиши билан кечувчи дерматозлар (экзема, нейродермит) ни олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Диазолин овқатдан кейин ичга, катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 100 – 200 мг дан суткада 1-2 марта буюрилади. Катталар учун максимал дозалар: бир марталик – 300 мг, суткалик доза – 600 мг ни ташкил қилади.

Даволаш давомийлигини шифокор касалликнинг характери, препаратнинг клиник самарасига ва ўзлаштираолишига қараб белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватларини таъсирланиши, баъзида диспептик кўринишлар (жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ) билан намоён бўлади.

Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, парестезиялар, юқори лоҳаслик, уйқучанлик, кўришни ўткирлигини ноаниқлиги, реакция тезлигини секинлашиши, тремор, ҳавотирлик (тунда).

Бошқалар: оғизни қуриши, сийдик чиқаришини бузилиши, аллергик реакциялар. Жуда кам ҳолларда гранулоцитопения ва агранулоцитоз юзага келиши мумкин.

Баъзида болаларда парадоксал реакциялар кузатилади: юқори қўзғалувчанлик, тремор, уйқуни бузилиши, таъсирчанлик.

Пострегистрацион даврда якка ҳолларда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган: бош оғриғи, қичишиш, тошма, эшакеми, Квинке шиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда,
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликларининг зўрайиш даврида,
  • овқат ҳазм қилиш йўлларининг яллиғланишли касалликлари,
  • пилоростеноз,
  • простата бези гиперплазияси,
  • ёпиқ бурчакли глаукома,
  • тутқаноқ,
  • юрак ритмини бузилишида;
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диазолин уйқу чақирувчи, седатив ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа препаратлар, шунинг алкогол таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препарат қабул қилиш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш ва этанол сақловчи дориларни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Препаратни оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (дозага тузатиш киритиш ва қабул қилишлар орасидаги интервални ошириш талаб этилиши мумкин).

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун галактоза ўзлаштираолмаслик, лактоза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактоза кам сўрилишининг кам ҳолларда учрайдиган наслий шакллари бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Агар сизда қанднинг айрим турларини ўзлаштираолмаслик тасдиқланган бўлса, ушбу дори воситасини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Болалар учун қўллашдаги чекловлар

Диазолин препаратини 12 ёшдан катта болаларга қўллаш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллашда автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлашни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

Дозани ошириб юборилиши 

Препарат дозаси ошириб юборилганда тегишли бўлимда келтирилган ножўя кўринишларни юзага келиш хавфи кучаяди. Бундай ҳолатларда препарат бекор қилинади, заруратга кўра умумий детоксикация чоралари (меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез) амалга оширилади, симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 2 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга ўрамда жойланади.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

“Фармак” АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63.

Ишлаб чиқарувчи жойлашган жойи ва унинг фаолиятини амалга ошириш манзили 

Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“Фармак” АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Ўзбекистон Республикаси, 100170, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тум., Зиёлилар кўч.12а, 1/2

e-mail: info@farmak.ua

Тел.: +998 (55) 512-77-13

: