ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Диазолин®
Таъсир этувчи моддаси:
мебгидролин
Дори шакли:
драже
Таркиби:
1 драже қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 50 мг (0,05 г) ёки 100 мг (0,1 г) мебгидролин;
ёрдамчи моддалар: сахароза, крахмал қиёми, тальк, сариқ мум, кунгабоқар мойи.
Таърифи:
оқ ёки деярли оқ рангли драже. Кўндаланг кесимида иккита қатлам кўринади. Драже шарсимон шаклга эга бўлиши шарт.
Фармакотерапетик гуруҳи:
аллергияга қарши восита.
АТХ коди: R06AX15.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Мебгидролин антигистамин препаратларга мансуб, гистаминнинг Н1-рецепторлари блокатори ҳисобланади. Мебгидролин гистаминнинг бронхлар, ичак силлиқ мушакларига нисбатан спазмоген самарасини, шунингдек унинг қон томирлари ўтказувчанлигига таъсирини камайтиради. Биринчи авлод антигистамин препаратлар (димедрол, супрастин) дан фарқли равишда, камроқ яққолликдаги седатив ва уйқу чақирувчи самарага эга. Кучсиз намоён бўлган м-холиноблокловчи ва оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга.
Фармакокинетикаси
Овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Биокираолишлиги 40-60% орасида ўзгариб туради. Терапевтик самараси 15-30 минутдан кейин ривожланади, максимал таъсири 1-2 соатдан кейин кузатилади. Самара давомийлиги 2 суткагача етиши мумкин. Препарат деярли гематоэнцефалик тўсиқдан ўтмайди, жигарда метил гуруҳини қўшилиши орқали метаболизмга учрайди, жигар ферментларини индукция қилади, организмдан буйрак орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Мавсумий ва аллергик ринит, поллиноз, эшакеми, овқат ва дори аллергияси, тери қичишиши билан кечувчи дерматозлар (экзема, нейродермит) ни олдини олиш ва даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалар
Диазолин® ичга, овқатдан кейин буюрилади; катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга
100-200 мг дан суткада 1-2 марта. Катталар учун энг юқори доза: бир марталик – 300 мг, суткалик – 600 мг.
5-12 ёшдаги болаларга – 50 мг дан суткада 1-3 марта; 3-5 ёшдаги болаларга – 50 мг дан суткада 1-2 марта.
Касалликнинг характери, клиник самара ва препаратни ўзлаштираолишлигига қараб даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Болалар.
Препарат 3 ёшдан катта болаларга қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватларини таъсирлаши мумкин, у баъзида диспептик кўринишлар билан намоён бўлади (жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қориннинг эпигастрал соҳасида оғриқ).
Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, парестезиялар, кучли толиқиш, уйқучанлик, кўришни ноаниқлиги, реакциялар тезлигининг секинлашиши, тремор, хавотирлик (тунда).
Бошқалар: оғизни қуриши, сийишни бузилишлари, аллергик реакциялар. Жуда кам ҳолларда гранулоцитопения ва агранулоцитоз пайдо бўлиши мумкин.
Болаларда баъзи парадоксал реакциялар: юқори қўзғалувчанлик, тремор, уйқуни бузилишлари, асабийлашиши кузатилади.
Пострегистрацион даврда якка ҳолатларда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган: бош оғриғи, қичишиш, тошма, эшакеми, Квинке шиши кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик
- Зўрайиши давридаги меъда-ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги
- Меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш касалликлари
- Пилоростеноз
- Простата безининг гиперплазияси
- Ёпиқ бурчакли глаукома
- Тутқаноқ
- Юрак ритмининг бузилишларида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Диазолин® ухлатувчи, седатив ва марказий нерв тизимини сўндирувчи бошқа препаратлар, шунингдек алкоголнинг таъсирини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Диазиолин® ни оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюрилади (дозага тузатиш киритиш ва қабул қилишлар орасидаги интервални ошириш мумкин). Диазолин® билан даволаниш вақтида алкаголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Агар Сизда айрим қанд моддаларни ўзлаштира олмаслик аниқланган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан аврал шифокор билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаршида реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти.
Препаратни қўллаганда автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлашни талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият билан шуғулланиш тавсия этилмайди.
Дозанинг ошириб юборилиши
Препарат дозаси ошириб юборилганда тегишли бўлимда таърифланган ножўя таъсирлар пайдо бўлиши хавфи ошади. Бу ҳолатда препарат бекор қилинади, зарурати бўлганида умумий детоксикация чоралари (меъдани ювиш, диурезни кўпайтириш) амалга оширилади симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
10 дражедан блистерда. 2 та блистердан қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил 6 ой.
Препарат ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихонадан берилиш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи
“Фармак” АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловский кўч., 63
Ишлаб чиқарувчининг манзили ва фаолият кўрсатадиган жой манзили
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловский кўч., 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасининг сифати бўйича шикоятлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили
“Фармак” АЖ Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
Ўзбекистон Республикаси, 100170, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2.
Е-mail: info@farmak.ua
Тел.: +998 (71) 235-77-13