Рецептсиз бериладиган препарат
Амизон®
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Амизон® грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияни даволаш ва олдини олиш учун
қўлланилади.
Таблеткалар
Перорал қўллаш
Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун
Рецептсиз бериладиган препарат
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Амизон® грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияни даволаш ва олдини олиш учун
қўлланилади.
Таблеткалар
Перорал қўллаш
Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун
Амизон®
амизон® (энисамиум йодид)
қобиқ билан қопланган таблеткалар
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амизон® (энисамиум йодид) 125 мг (0,125 г) ёки 250 мг (0,25 г);
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, повидон, натрий кроскармеллоза, кальций стеарати;
қобиғи: OPADRY II Clear 85F19250 (полиэтиленгликоль, полисорбат 80, поливинил спирти, тальк).
Таърифи: думалоқ шаклли, икки томони қавариқ, сариқ ёки сарғиш-яшил рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблетканинг юзаси ядросида – бироз доғларнинг бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.
АТХ коди: J05AХ17
Таъсир механизми
Энисамиумнинг вирусларга қарши таъсири грипп вирусининг РНК полимеразанинг сусайиши билан боғлиқ.
Энисамиум йодид Caco -2 хужайраларида in vitro шароитларда ва SARS-CoV-2 вирусининг репликациясини самарали сусайтиради.
Фармакодинамикаси
Энисамиум in vitro шароитларда А гриппи вируси (H1N1, H3N2, H5N1, H7N9), В гриппи вируси, респиратор-синцитиал вируси, шунингдек NL-63 альфа-коронавируси ва бета-коронавирус SARS-CoV-2 штаммларига қарши вирусларга қарши таъсир кўрсатиш қобилиятига эга.
Энисамиум йодид in vitro шароитларда дифференцияланган нормал одам бронхо-эпителиал хужайралар (NHBE), одам гепатоцеллюляр карциномаси хужайралари (HepG2), одам рабдомиосаркома хужайралари (RD), одам колоректал аденокарциномаси (Caco-2) иштирокида грипп вирусининг А ва В тури штаммларига нисбатан самарадорликни кўрсатди.
Хорёкларда гриппни текшириш учун репрезентатив хайвон моделида энисамиум йодид плацебонинг назорат гуруҳига нисбатан хорёкаларнинг бурун суртмалари орқали грипп вирусини ажралиб чиқишини қисқартирган.
Клиник самарадорлиги
Ўткир респиратор вирусли инфекцияси, жумладан грипп бўлган пациентларни текширишда энисамиум йодид таблеткалари билан 1500 мг суткалик дозада (250 мг дан 2 таблеткадан кунига 3 марта) қабул қилганда касалликнинг ижобий динамикасини таъминлайди, бу плацебога нисбатан вирус инфекциясининг симптомларини сезиларли камайишини намоён қилди (1-жадвал).
Плацебо гуруҳига нисбатан Амизон®ни қабул қилган пациентларда назал суртмаларда вирус антигенларнинг эрта ва статистик аҳамиятли камайиши аниқланган (2-жадвал).
Энисамиум йодид билан даволаш плацебо гуруҳига нисбатан зардобли интерферон даражасини ошишига олиб келган.
1-жадвал.
Амизон® билан даволангандан сўнг вирус инфекциясининг симптомларини енгиллашиши (пациентларнинг сони /%)
| Суткалар | Йўтал | Ринит | Ҳолсизлик | Бош оғриғи | ||||
| Амизон® | Плацебо | Амизон® | Плацебо | Амизон® | Плацебо | Амизон® | Плацебо | |
| 0 | 59
98,3 % |
40
100 % |
56
93,3 % |
37
92,5 % |
59
98,3 % |
40
100 % |
56
93,3 % |
34
85 % |
| 3 | 58
96,7 % |
40
100 % |
50
83,3 % |
35
87,5 % |
42
70 % |
39
97,5 % |
31
51,7 % |
25
62,5 % |
| 7 | 39
65 % |
38
95 % |
13
21,7 % |
29
72,5 % |
17
28,3 % |
22
55 % |
6
10 % |
13
32,5 % |
| 14 | 4
6,7 % |
22
55 % |
0 | 2
5 % |
1
1,7 % |
7
17,5 % |
0 | 3
7,5 % |
2-жадвал.
Вирус антигенини аниқлаш динамикаси (пациентларнинг сони /%)
| Суткалар | Вирусли антигенлар | Грипп вируси антигенлари | ||
| Амизон® | Плацебо | Амизон® | Плацебо | |
| 0 | 60 (100%) | 40 (100%) | 33 (66%) | 22 (55%) |
| 3 | 17 (28,3%) | 29 (72,5%) | 8 (13%) | 16 (40%) |
| 7 | 1 (1,7%) | 6 (15%) | 1 (1,7%) | 1 (2,5%) |
Клиник синовларнинг учинчи босқичи натижалари энисамиум йодид яхши ўзлаштирилиши ва клиник самарадорлигини кўрсатди, бу қуйидаги ҳолатларда намоён бўлган:
Энисамиумнинг юқори самарадорлиги, даволашни аввалроқ бошланганда кузатилади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Энисамиум йодид тез сўрилади: плазмада чўққи концентрацияси бир марта қабул қилгандан сўнг 1,6 – 2,4 соат оралиғида эришилади. Одамда мутлоқ биокираолиши ўрганилмаган, бунда нисбатан биокираолиши камида 5% ни ташкил қилади. Кунига 500 мг дан уч марта ва 1000 мг дан суткада икки марта қабул қилгандан сўнг мувозанат ҳолатига 3 кундан сўнг эришилади. Препаратнинг аккумуляцияси аниқланмаган.
Итларга энисамиум йодидни перорал юбориш тадқиқотлари энисамиум йодиднинг қабул қилинган дозасининг 35% меъда-ичак йўлларидан сўрилишини кўрсатди. Кемирувчиларда (каламуш ва сиқчқонлар) сўрилиши камида 5% ни ташкил қилади.
Овқат энисамиум йодиднинг биокираолишини аҳамиятли камайтиради. Овқат қабул қилгандан сўнг ёки оч қоринни солиштирганда 1500 мг учун ўртача Cmax ва AUCinf мувофиқ 46,8% ва 26,6% ни ташкил қилган. Овқат қабул қилгандан сўнг tmax ўртача даражаси ошади: оч қоринга 0,75 соат – овқатни қабул қилгандан сўнг 2,75 соатни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Энисамиум йодиднинг қоннинг зардоб оқсиллари билан боғланиш даражаси паст.
Метаболизми
Одамда охирги модда (энисамиум йодид) глюкурон кислотаси билан қисман гидроксилланиш ва конъюгация йўли билан конверсияга учрайди (5% дан кам). Эҳтимол, CYP 2D6 энисамиум йодиднинг метаболизмида аҳамиятсиз роль ўйнайди. Цитохром Р450 нинг бошқа ферментлари охирги модданинг метаболик айланиш жараёнида иштирок этмайди.
Чиқарилиши
Энисамиум йодид ўзгармаган ҳолатда асосан сийдик билан чиқарилади. Радиоактив ўқланган энисамиум йодидни итларга перорал юборгандан сўнг фекалий билан чиқарилиши 32-35% ни ташкил қилган. Энисамиум йодиднинг бир марта дозасининг ярим чиқарилиш медианаси 2,69 дан 3,35 соатгача ва препаратни 10 кун давомида кўп марта юборгандан сўнг 6,00 дан 7,34 соатгача диапазонда бўлади.
Махсус гуруҳларда фармакокинетикаси.
Кекса ёшли пациентлар
Кекса ёшли пациентларда энисамиум йодиднинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.
Жигар ва буйрак шикастланишлари бўлган пациентлар
Махсус популяцияли пациентларда энисамиум йодиднинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Бироқ, фармакокинетик тадқиқотларнинг натижаларидан келиб чиқиб, ренал ва энтерал чиқиш йўлларининг мавжудлигини, шунингдек энисамиум йодид метаболизмининг паст даражасини ҳисобга олиб, жигар ва буйракнинг органик шикастланишлари бўлган субъектларда дори воситасини қисқа муддатли қабул қилишда (7 кунгача) плазмада энисамиумнинг сезиларли тўпланиши кутилмайди. Шунинг учун юқорида кўрсатилган органик шикастланишлари бўлган пациентларда хавфсизлик профилининг ёмонлашишининг эҳтимоли кам.
Амизон® грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияни даволаш ва олдини олиш учун
қўлланилади.
Энисамиум йодид таблеткаларини овқатдан 2 соат олдин, чайнамасдан қабул қилинади.
Максимал бир марталик доза – 1000 мг (1 г), максимал суткалик доза – 2000 мг (2 г).
Даволаш. Катталарга энисамиум йодид 500 мг (0,5 г) дозада 3 марта ёки 1000 мг (1 г) суткада 2 марта буюрилади.
12 ёшдан катта болаларга энисамиум йодид 500 мг (0,5 г) дозада суткада 3 марта буюрилади.
6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга 125 мг (0,125 г) дозада суткада 2-3 марта буюрилади.
Даволаш давомийлиги – 7 кун.
Олдини олиш. Катталар ва 16 ёшдан катта болалар – 250 мг (0,25 г) 3-5 кун давомида, кейинчалик – 250 мг (0,25 г) 1 марта 2-3 кун 2-3 хафта давомида; 6-12 ёшдаги болаларга – 125 мг (0,125 г) кун ора 2-3 хафта давомида; 12 дан 16 ёшгача бўлган болаларга – 250 мг (0,25 г) кун ора 2-3 хафта давомида буюрилади.
Болалар.
Ушбу дори шаклидаги препаратни 6 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Энг кўп тарқалган ножўя реакциялар (НР) таъм сезишни бузилиши, фолликулит, назофарингит, бош оғриғи ва лимфаденопатия (плацебо-назорат қилинган тадқиқотларнинг I босқичи) бўлган. Ушбу НР ларнинг кўпчилиги бир марта хабар берилган ва спонтан ўтиб кетган. Кўпгина пациентларда ушбу НР энисамиум йодидни қабул қилишни бекор қилишга олиб келмаган.
Плацебо-назорат қилинадиган тадқиқотларнинг III босқичида кучсиз ифодаланган меъда-ичак бузилиши (оғизда аччиқ таъм), жиғилдон қайнаши ва томоқни ачишиши аниқланган.
Энисамиум йодид гуруҳида плацебо гуруҳига нисбатан энг кўп аниқланган ва иккита одамдан кўп хабар берилган ножўя ҳолатлар ҳисобга олинган.
3-жадвалда клиник тадқиқотлар ва препаратни пострегистрацион қўллаш жараёнида кузатилган ножўя реакциялар келтирилган. Тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (>1/1000, <1/100) ва тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлашнинг имкони йўқ).
3-жадвал
| Аъзолар тизими синфи | Жуда тез-тез | Тез-тез | Тез-тез эмас | Тез-тезлиги номаълум* |
| Тадқиқотлар | Қонда қалқонсимон безининг рағбатлантирувчи гормонининг даражасини ошиши | Артериал босимни ошиши | ||
| Умумий бузилишлар | Чарчоқлик | |||
| Инфекциялар ва инвазиялар | Фолликулит
Назофарингит Ринит |
|||
| Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар | Нафасни сиқилиши | |||
| Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар | Лимфаденопатия | |||
| Нерв тизими томонидан бузилишлар | Бош оғриғи | Бош айланиши | ||
| Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар | Қовоқларни шиши | |||
| Скелет – мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар | Артралгия | |||
| Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар
|
Эритема
Юзни шиши Юзни қичиши Шиш Қичишиш Тошмалар Папулез тошма Эшакеми |
|||
| Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | Ич кетиши
Оғизни қуриши Таъм сезишни бузилиши Диспепсия Кўнгил айниши Қусиш |
Қоринда оғриқ
|
Шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақида хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақидаги хабарлар муҳим аҳамиятга эга. Бу дори воситасининг фойда/хавф нисбатини доимий мониторинг ўтказиш имконини беради. Тиббиёт ходимларидан барча шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақида давлат хисобот тизимига хабар беришлари сўралади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Йодид, молекуляр йод ёки ковалент боғланган йод сақловчи препаратларига, ҳамда препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Энисамиум йодид 6 хафтагача даврда қалқонсимон бези томонидан радиофаол изотопларнинг ютилишини камайтириши мумкин.
Йод сақловчи дори воситаларини, ҳамда контраст моддалар ва ковалент боғланган йодни сақловчи дори препаратларини бир вақтда қўллашдан; қалқонсимон безининг функциясини бузилиши хавфини ошиши туфайли йод сақловчи антисептиклар билан (масалан молекуляр йод) катта майдонли жароҳатларни тозалашдан сақланиш лозим.
Энисамиум йодидни қўллаш плазмада йоднинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Айланиб юрувчи йодиднинг даражасини иккиламчи ошиши қалқонсимон бези функциясининг мустақил бошқарилиши механизмини ишга туширади, бунда тиреоцитларда ноорганик йодиднинг қамраб олиниши сусаяди, тиреоид гормонларнинг ортиқча ҳосил бўлишини олдини олиш қобилиятига эга; бунда тиреотроп гормонининг даражаси транзитор ошади (Волф-Чайков феномени). Ушбу самара қалқонсимон безининг функцияси нормаллашганидан сўнг бир неча кун давом этади. Алоҳида ҳолларда бир неча хафта давомида тиреотроп гормонининг транзитор ошиши кузатилган.
Қалқонсимон безининг функцияси бузилган пациентларда ва илгари гипотиреоз ривожланган пациентларда энисамиум йодиднинг нохуш таъсири хақида маълумот мавжуд эмас. Шунга қарамай, энисамиум йодид билан даволаниш вақтида қалқонсимон безининг функциясини назорат қилиш мақсадга мувофиқ.
Энисамиум йодид билан даволаниш вақтида ва тугаганидан сўнг 7 кун давомида бошқа йод сақловчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.
Ёрдамчи моддалар
Амизон® 0,125 г таблеткада лактозанинг таркиби: 5,225 мг/табл ёки 0,0153 ммоль/табл ёки таблетканинг умумий оғирлигидан 3,37%.
Амизон® 0,250 г таблеткада лактозанинг таркиби: 10,45 мг/табл ёки 0,0306 ммоль/табл ёки таблетканинг умумий оғирлигидан 3,37%.
Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, Амизон® препаратини қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Бундай пациентларга лактоза сақламайдиган капсулаларни буюриш мумкин.
Амизон® 0,125г таблеткада натрийнинг таркиби: 0,285 мг/табл ёки 0,0124 ммоль/табл ёки таблетканинг умумий оғирлигидан 0,18%.
Амизон® 0,250 г таблеткада натрийнинг таркиби: 0,570 мг/табл ёки 0,0248 ммоль/табл ёки таблетканинг умумий оғирлигидан 0,18%.
Ушбу дори воситаси 1 ммоль (23 мг) дан кам/натрий дозасини сақлайди, яъни амалда натрийдан ҳоли ҳисобланади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомиладор аёллар иштирокида энисамимум йодидни қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Хайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив функция/фертилликка бевосита ёки билвосита таъсирини аниқламади.
Эмизиш даври
Энисамиум йодид ёки унинг метаболитларини одамнинг кўкрак сутига чиқарилиши номаълум. Энисамиум йодиднинг янги туғилган чақалоқлар/ёш боланинг организмига тушиши хавфини истисно этиб бўлмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Амизон® препаратини қабул қилиш автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Клиник тадқиқотлар ва пострегистрацион қабул қилиш вақтида Амизон® препаратининг дозасини ошириб юбориш холлари ҳақида хабар берилмаган. Махсус антидоти мавжуд эмас.
0,125 г дан қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда, 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида ёки 20 таблеткалар блистерда, 1 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.
0,25 г дан қобиқ билан қопланган таблеткалар. 20 таблеткадан блистерда, 1 ёки 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
4 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецептсиз.
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловcкая кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчининг жойи ва фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларнинг сифати бўйича шикоятларни (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2
e-mail: info@farmak.ua
Тел: +998 (71) 235-77-13