Рецептсиз бериладиган препарат
Амизончик®
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Грипп ва ЎРВИ ни даволашда қўлланилади.
Сироп
Перорал қўллаш
Катталар ва 3 ёшдан бошлаб болалар учун
Рецептсиз бериладиган препарат
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Грипп ва ЎРВИ ни даволашда қўлланилади.
Сироп
Перорал қўллаш
Катталар ва 3 ёшдан бошлаб болалар учун
Амизончик®
амизон® (энисамиум йодид)
сироп
1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амизон® (энисамиум йодиди) 10 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий гидрофосфати, додекагидрати; лимон кислотаси, моногидрати; “Тутти-Фрутти” ароматизатори; “Шафтоли” ароматизатори; тозаланган сув; кристалланмайдиган сорбит эритмаси (Е 420).
тиниқ, бироз сариқ-яшил рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик.
Тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар.
АТХ коди: J05AX.
Фармакодинамикаси
Энисамиум йодиди – изоникотин кислотасининг ҳосиласидир. Грипп вирусларига қарши ингибиция қилувчи таъсир кўрсатади, интерфероноген хусусиятларни намоён қилади, организмнинг вирусли инфекцияларга резистентлигини оширади, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга.
Амизончик® препаратнинг вирусларга қарши самараси унинг грипп вирусининг гемаглютининларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида вирион кейинги репликация учун нишон-ҳужайраларга бирикиш хусусиятини йўқотади.
Яллиғланишга қарши таъсири ҳужайра ва лизосомал мембраналарни барқарорлаштириши, базофилларнинг дегрануляциясини секинлаштириши, антиоксидант таъсири, яллиғланиш ўчоғида простагландинлар, циклик нуклеотидлар ва энергетик алмашинув даражасини нормаллаштиришининг натижаси ҳисобланади. Бу воситанинг иситмани туширувчи хусусияти миянинг терморегуляция марказига таъсири билан боғлиқ. Препаратнинг оғриқни қолдирувчи самараси мия ўзагининг ретикуляр формацияси орқали амалга оширилади.
Энисамиум йодиди қон плазмасида эндоген интерферон даражасини 3-4 марта, лизоцимни ва инфекция қўзғатувчиларига антителоларнинг миқдорини ошириши, шунингдек Т-лимфоцитлар ва макрофагларнинг функционал фаоллигини рағбатлантириши ҳисобига ҳужайравий иммунитетни ошириш йўли билан персистик иммунитетни кучайтиради. Ушбу восита эндоген интерфероннинг кучли индуктори ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинганидан сўнг энисамиум йодиди тез қонга тушади, унинг қондаги максимал концентрацияси қабул қилганидан кейин 2-2,5 соат ўтгач кузатилади. Яримчиқарилиш даври 13,5-14 соатни ташкил қилади. Препарат жигарда метаболизмга учрайди, аммо тўқималардан тез чиқарилади (яримчиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил қилади). Организмдан метаболитлари кўринишида 90-95% сийдик билан чиқарилади.
Грипп ва ЎРВИ ни даволашда қўлланилади.
Препарат 3 ёшдан ошган болаларни даволаш учун тавсия қилинган. Сироп ичга, овқатдан кейин, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар – 5 мл дан (50 мг) суткада 3 марта.
4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар – 6 мл дан (60 мг) суткада 3 марта.
5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар – 7 мл дан (70 мг) суткада 3 марта.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга препарат таблетка шаклида буюрилади. Агар бола таблеткаларни юта олмаса, препарат 12 мл дан (120 мг) суткада 2-3 марта қабул қилинади.
Тавсия қилинган дозалар оширилмасин.
Сиропни дозалаш учун 5 мл ҳажмли бўлиш қиймати 1 мл бўлган дозаловчи қошиқ илова қилинади. 5 мл дан ортиқ дозани ўлчаш керак бўлса, аввал сиропнинг биринчи 5 мл ни, сўнгра қолган дозасини ўлчанг.
Даволаш курси касалликнинг оғирлик даражаси ва терапевтик самарага қараб 5-7 кунни ташкил қилади.
Болалар.
Препарат 3 ёшдан ошган болаларни даволаш учун қўлланади (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Ножўя реакцияларни кўринишлари MedDRA терминологиясига мувофиқ тавсифланган.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Тери ва тери ости ёғ тўқимаси томонидан: тошмалар, қичишиш, эшакеми, эритема, ангионевротик шиш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: оғизни қуриши, дисгевзия (оғизда аччиқ таъм), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шиши, гиперсаливация, тилни рангини ўзгариши (сариқ рангга бўялиши), кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, қорин оғриғи, қориннинг юқори қисмида оғриқ, қоринни дам бўлиши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва тўш аъзолари томонидан: дипноэ, томоқда ачишиш ҳисси.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: астения, периферик шишлар.
Лаборатор ва инструментал маълумотлар: артериал босимни ошиши, артериал босимни пасайиши кузатилиши мумкин.
Амизончик® антибактериал ва иммуномодулятор воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Ушбу препаратни аскорбин кислотаси ва бошқа витаминлар билан мажмуада қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Қалқонсимон безининг касалликлари бўлган пациентларда, препаратни интерферон билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.
Препаратни қалқонсимон безининг касалликлари бўлган пациентларда, айниқса қалқонсимон безининг автоном функционал бузилиши (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимида кўрсатилгандан ташқари) хавфи билан боғлиқ, тугунли ёки кўп тугунли бўқоғи бўлган 40 ёшдан бошлаб шахсларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Сироп сорбит сақлайди, шунинг учун кам учрайдиган наслий баъзи қандларни ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентлар бу дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Сорбит шунингдек аҳамиятсиз сурги самара ҳам кўрсатиши мумкин. 1 г сорбитнинг энергетик қиймати – 2,6 ккал.
Бу дори воситаси минимал суткалик доза (15 мл) 1,89 ммоль (ёки 43,5 мг) натрий сақлайди. Натрий-назоратли парҳезга риоя қилувчи пациентлар препаратни қўллашда эҳтиёткор бўлишлари керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Препарат ушбу тоифа пациентларида қўллаш учун мўлжалланмаган.
Доза ошириб юборилганида ножўя реакцияларнинг кўринишлари кучайиши мумкин: шиллиқ қаватларнинг жигарранг рангга бўялиши, қусиш, қорин оғриғи ва диарея. Шишлар, эритемалар, ҳуснбузарсимон ва буллёз тошмалар, иситма ривожланиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
100 мл дан флаконда. 1 флакондан 1 дозаловчи қошиқ ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.
Оригинал ўрамда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
4 йил. Флакон очилганидан кейин препаратнинг яроқлилик муддати – 90 кун.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин препарат қўлланилмасин.
Рецептсиз.
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 63.
Ишлаб чиқарувчи жойлашган жойи ва унинг фаолиятини амалга ошириш манзили.
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътироз (таклиф) ларни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили
«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тум., Зиёлилар кўч.12а, 1/2
Тел.: +998 (71) 235-77-13; e-mail: info@farmak.ua