Рецепт бўйича бериладиган препарат
Амизон® Макс
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Грипп ва ЎРВИ ни даволаш.
- COVID-19 ўрта оғирлик даражасидаги пациентларни асосий даволаш мажмуаси билан бирга даволашда қўлланади.
Капсулалар
Ичга кабул килиш учун
Катталар учун
Рецепт бўйича бериладиган препарат
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Капсулалар
Ичга кабул килиш учун
Катталар учун
Амизон® Макс
амизон (энисамиум йодид)
капсулалар
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,5 г амизон (энисамиум йодид);
ёрдамчи моддалар: магний стеарати.
желатин капсула қуйидагиларни саклайди: желатин, титан диоксиди (E 171), сариқ қуёш шафақи FCF (E 110).
цилиндрик шаклли қаттиқ желатин капсулалар. Танаси оқ рангли ва қопқоқчаси тўқ сариқ рангли. Капсуланинг ичидагиси – сариқ ёки сарғиш-яшил рангли кристалл кукун.
тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар. Бевосита таъсирга эга вирусларга қарши восита.
АТХ коди: J05AХ17
Таъсир механизми
Энисамиумнинг вирусларга қарши таъсири грипп вируси ва SARS-CoV-2 вирусининг РНК-боғлиқ РНК полимеразанинг сусайиши билан боғлиқ.
Фармакодинамикаси
Энисамиум in vitro шароитларда А гриппи вируси (H1N1, H3N2, H5N1, H7N9), В гриппи вируси, респиратор-синцитиал вируси, шунингдек NL-63 альфа-коронавируси ва бета-коронавирус SARS-CoV-2 штаммларига қарши вирусларга қарши таъсир кўрсатиш хусусиятига эга.
Энисамиум йодид in vitro шароитларда дифференцияланган нормал одам бронхо-эпителиал ҳужайралар (NHBE), одам гепатоцеллюляр карциномаси хужайралари (HepG2), одам рабдомиосаркома ҳужайралари (RD), одам колоректал аденокарциномаси (Caco-2) иштирокида грипп вирусининг А ва В тури штаммларига нисбатан самарадорликни кўрсатди. Хорёкларда гриппни текшириш учун репрезентатив хайвон моделида энисамиум йодид плацебонинг назорат гуруҳига нисбатан хоркаларнинг бурун суртмалари орқали грипп вирусини ажралиб чиқишини қисқартирган.
Клиник самарадорлиги
Ўткир респиратор вирусли инфекцияси, жумладан грипп бўлган пациентларни текширишда энисамиум йодид таблеткалари билан 1500 мг суткалик дозада (500 мг кунига 3 марта) қабул қилганда касалликнинг ижобий динамикасини таъминлайди, бу плацебога нисбатан вирус инфекциясининг симптомларини сезиларли камайишини намоён қилди (1-жадвал).
Плацебо гуруҳига нисбатан энисамиум йодидни қабул қилган пациентларда назал суртмаларда вирус антигенларнинг эрта ва статистик аҳамиятли камайиши аниқланган (2-жадвал).
Энисамиум йодид билан даволаш плацебо гуруҳига нисбатан зардобли интерферон даражасини ошишига олиб келган.
1-жадвал. Энисамиум йодид билан даволангандан сўнг вирус инфекциясининг симптомларини енгиллашиши (пациентларнинг сони /%)
| Суткалар | Йўтал | Ринит | Ҳолсизлик | Бош оғриғи | ||||
| энисамиум йодид | плацебо | энисамиум йодид | плацебо | энисамиум йодид | плацебо | энисамиум йодид | плацебо | |
| 0 | 59
98,3 % |
40
100 % |
56
93,3 % |
37
92,5 % |
59
98,3 % |
40
100 % |
56
93,3 % |
34
85 % |
| 3 | 58
96,7 % |
40
100 % |
50
83,3 % |
35
87,5 % |
42
70 % |
39
97,5 % |
31
51,7 % |
25
62,5 % |
| 7 | 39
65 % |
38
95 % |
13
21,7 % |
29
72,5 % |
17
28,3 % |
22
55 % |
6
10 % |
13
32,5 % |
| 14 | 4
6,7 % |
22
55 % |
0 | 2
5 % |
1
1,7 % |
7
17,5 % |
0 | 3
7,5 % |
2-жадвал. Вирус антигенини аниқлаш динамикаси (пациентларнинг сони /%)
| Суткалар | Вирусли антигенлар | Грипп вируси антигенлари | ||
| энисамиум йодид | плацебо | энисамиум йодид | плацебо | |
| 0 | 60 (100%) | 40 (100%) | 33 (66%) | 22 (55%) |
| 3 | 17 (28,3%) | 29 (72,5%) | 8 (13%) | 16 (40%) |
| 7 | 1 (1,7%) | 6 (15%) | 1 (1,7%) | 1 (2,5%) |
Клиник синовларнинг учинчи босқичи натижалари энисамиум йодид яхши ўзлаштирилиши ва клиник самарадорлигини кўрсатди, бу қуйидаги ҳолатларда намоён бўлган:
Энисамиумнинг кўпроқ самараси даволанишни эрта бошлаган пациентларда кузатилган.
Амизон® Макс дори воситасининг самараси ва хавфсизлигини кўп марказли, икки марта яширин, рандомизация қилинган, плацебо назоратли тадқиқотларига COVID-19 ўрта оғирлик даражасида бўлган 592 та пациентлар киритилган, улар асосий даволаш билан бирга ёки Амизон® Макс, ёки плацебо қабул қилганлар. Тадқиқотнинг самарадорликнинг бирламчи сўнгги нуқтаси пациентнинг ҳолатини соғайишини бошлагунга қадар вақт бўлган, бу ЖССТ нинг модификацияланган шкала бўйича 2 баллга пациентнинг ҳолатини ҳозирги ҳолатини баҳолашни ошиши билан ўлчанган (3-жадвал).
Плацебо гуруҳга кирган пациентлар плацебони 1 капсуладан перорал ҳар 6 соатда суткада 4 марта қабул қилган. Амизон® Макс ни қабул қилган пациентлар Амизон® Макс дори воситасини 1 капсуладан ҳар 6 соатда суткада 4 марта қабул қилган. Даволаниш тўлиқ 7 кун давом этган (168 соат).
3-жадвал. ЖССТ пациентлар ҳолати оғирлигининг модификацияланган шкаласи
| Бал | Беморнинг ҳолати |
| 1 | Ўлим |
| 2 | Госпитализация қилинган, ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ) ёки экстракорпорал мембранали оксигенация талаб этилади |
| 3 | Госпитализация қилинган, ноинвазив вентиляция ёки юқори тез-тез оксигенотерапияга мухтож |
| 4 | Госпитализация қилинган, кислород билан қўшимча даволаниш талаб этилади |
| 5 | Госпитализация қилинган, кислород билан қўшимча даволаниш талаб этилмайди, бироқ доимий тиббий ёрдамга мухтож (COVID-19 ёки бошқаларга боғлиқ) |
| 6 | Госпитализация қилинган, кислород билан қўшимча даволаниш талаб этилмайди ва доимий тиббий ёрдамга мухтож эмас |
| 7 | Госпитализация қилинмаган, бироқ фаолиятни чекланиши мавжуд ва/ёки уйда кислород билан бир маромда тутиб турувчи даволашга мухтож |
| 8 | Госпитализация қилинмаган, фаолиятни чекланиши мавжуд эмас |
Тадқиқотларнинг натижалари Амизон® Макс дори воситасини қўллаб даволаш ўтказилганда юқорида келтирилган ЖССТ модификацияланган шкаласи бўйича COVID-19 билан касалланган пациентларнинг ҳолатини плацебо қабул қилган пациентларнинг гуруҳларига нисбатан 2 баллга соғайишини ишончли тарзда (р = 0,00945) тезлаштирганлигини кўрсатди. COVID-19 билан касалланган пациентларни даволашда Амизон® Макс дори воситасини қўллаш билан ўтказилган мажмуавий даволашнинг самарадорлиги иккиламчи сўнгги нуқтанинг самарасига нисбатан натижаларни тасдиқлади, айнан;
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Энисамиум йодид тез сўрилади: плазмада чўққи концентрацияси бир марта қабул қилгандан сўнг 1,6 -2,4 соат оралиғида эришилади. Одамда мутлоқ биокираолиши ўрганилмаган, бунда нсбатан биокираолиши камида 5% ни ташкил қилади. Кунига 500 мг дан 3 марта ёки 1000 мг дан суткада икки марта қабул қилгандан сўнг мувозанат ҳолатига 3 кундан сўнг эришилади. Препаратнинг аккумуляцияси аниқланмаган.
Итларга энисамиум йодидни перорал юбориш тадқиқотлари энисамиум йодиднинг қабул қилинган дозасининг 35% меъда-ичак йўлларидан сўрилишини кўрсатди. Кемирувчиларда (каламуш ва сиқчқонлар) сўрилиши камида 5% ни ташкил қилади.
Овқат энисамиум йодиднинг биокираолишлиги аҳамиятли камайтиради. Овқат қабул қилгандан сўнг ёки оч қоринни солиштирганда 1500 мг учун ўртача Cmax ва AUCinf мувофиқ 46,8% ва 26,6% ни ташкил қилган. Овқат қабул қилгандан сўнг tmax ўртача даражаси ошади: оч қоринга 0,75 соат-овқатни қабул қилгандан сўнг 2,75 соатни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Энисамиум йодиднинг қоннинг зардоб оқсиллари билан боғланиш даражаси паст.
Метаболизми
Одамда охирги модда (энисамиум йодид) глюкурон кислотаси билан қисман гидроксил гуруҳини бирикиши ва конъюгация йўли билан конверсияга учрайди (5% дан кам). Эҳтимол, CYP 2D6 энисамиум йодиднинг метаболизмида аҳамиятсиз роль ўйнайди. Цитохром Р450 нинг бошқа ферментлари охирги модданинг метаболик айланиш жараёнида иштирок этмайди.
Чиқарилиши
Энисамиум йодид ўзгармаган ҳолатда асосан сийдик билан чиқарилади. Радио фаол ўқланган энисамиум йодидни итларга перорал юборгандан сўнг фекалий билан чиқарилиши 32-35% ни ташкил қилган. Энисамиум йодиднинг бир марта дозасининг ярим чиқарилиш медианаси 2,69 дан 3,35 соатгача ва препаратни 10 кун давомида кўп марта юборгандан сўнг 6,00 дан 7,34 соатгача диапазонда бўлади.
Махсус гуруҳларда фармакокинетикаси.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшли пациентларда энисамиум йодиднинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.
Жигар ва буйрак шикастланишлари бўлган пациентлар
Махсус популяцияли пациентларда Энисамиум йодиднинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Бироқ, фармакокинетик тадқиқотларнинг натижаларидан келиб чиқиб, ренал ва энтерал чиқиш йўлларининг мавжудлигини, шунингдек Энисамиум йодид метаболизмининг паст даражасини ҳисобга олиб, жигар ва буйракнинг органик шикастланишлари бўлган субъектларда дори воситасини қисқа муддатли қабул қилишда (7 кунгача) плазмада энисамиумнинг сезиларли тўпланиши кутилмайди. Шунинг учун юқорида кўрсатилган органик шикастланишлари бўлган пациентларда хавфсизлик профилининг ёмонлашишининг эҳтимоли кам.
Грипп ва ЎРВИ ни даволаш.
COVID-19 ўрта оғирлик даражасидаги пациентларни асосий даволаш мажмуаси билан бирга даволашда қўлланади.
Амизон® Макс овқатдан 2 соат олдин, чайнамасдан ичга қабул қилинади.
Катталарга 500 мг (0,5 г) дозада 3 марта ёки 1000 мг (1 г) дозада суткада 2 марта буюрилади.
COVID-19 бўлган пациентлар учун энисамиум йодид 500 мг (0,5 г) дозада суткада 4 марта асосий даволаш мажмуаси билан бирга буюрилади.
Максимал бир марталик дозаси – 1000 мг (1 г), суткалик – 2000 мг (2 г).
Даволаш давомийлиги – 7 кун.
Болалар.
Ушбу дори шаклидаги препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.
Энг кўп тарқалган ножўя реакциялар (НР) таъм сезишни бузилиши, фолликулит, назофарингит, бош оғриғи ва лимфаденопатия (плацебо-назорат қилинган тадқиқотларнинг I босқичи) бўлган. Ушбу НР ларнинг кўпчилиги бир марта хабар берилган ва спонтан ўтиб кетган. Кўпгина пациентларда ушбу НР энисамиум йодидни қабул қилишни бекор қилишга олиб келмаган.
Плацебо-назорат қилинадиган тадқиқотларнинг III босқичида кучсиз ифодаланган меъда-ичак бузилиши (оғизда аччиқ таъм), жиғилдон қайнаши ва томоқни ачишиши аниқланган.
Энисамиум йодид гуруҳида плацебо гуруҳига нисбатан энг кўп аниқланган ва иккита одамдан кўп хабар берилган ножўя ҳолатлар ҳисобга олинган.
4-жадвалда клиинк тадқиқотлар ва препаратни пострегистрацион қўллаш жараёнида кузатилган ножўя реакциялар келтирилган. Тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1 / 10), тез-тез (≥1 / 100, <1/10), тез-тез эмас (> 1/1 000, <1/100) ва тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлашнинг имкони йўқ).
4-жадвал
| Аъзолар тизими синфи | Жуда тез-тез | Тез-тез | Тез-тез эмас | Тез-тезлиги номаълум* |
| Тадқиқотлар | Қонда қалқонсимон безининг рағбатлантирувчи гормонининг даражасини ошиши | Артериал қон босимни ошиши | ||
| Умумий бузилишлар | Чарчоқлик | |||
| Инфекциялар ва инвазиялар | Фолликулит
Назофарингит Ринит |
|||
| Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар | Хансираш | |||
| Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар | Лимфаденопатия | |||
| Нерв тизими томонидан бузилишлар | Бош оғриғи | Бош айланиши | ||
| Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар | Қовоқларни шиши | |||
| Скелет– мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар | Артралгия | |||
| Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар | Эритема
Юзни шиши Юзни қичиши Шиш Қичишиш Тошмалар Папулез тошма Эшакеми |
|||
| Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | Диарея
Оғизни қуриши Таъм сезишни бузилиши Диспепсия Кўнгил айниши Қусиш |
Қоринда оғриқ |
Шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақида хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақидаги хабарлар муҳим аҳамиятга эга. Бу дори воситасининг фойда/хавф нисбатини доимий мониторинг ўтказиш имконини беради. Тиббиёт ходимларидан барча шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақида давлат хисобот тизимига хабар беришлари сўралади.
Йодид, молекуляр йод ёки ковалент боғланган йод сақловчи препаратларига, ҳамда препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Энисамиум йодид 6 хафтагача даврда қалқонсимон бези томонидан радиофаол изотопларнинг ютилишини камайтириши мумкин.
Йод сақловчи дори воситаларини, ҳамда контраст моддалар ва ковалент боғланган йодни сақловчи дори препаратларини бир вақтда қўллашдан; қалқонсимон безининг функциясини бузилиши хавфини ошиши туфайли йод сақловчи антисептиклар билан (масалан молекуляр йод) катта майдонли жароҳатларни тозалашдан сақланиш лозим.
Энисамиум йодидни қўллаш плазмада йоднинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Айланиб юрувчи йодиднинг даражасини иккиламчи ошиши қалқонсимон бези функциясининг мустақил бошқарилиши механизмини ишга туширади, бунда тиреоцитларда ноорганик йодиднинг қамраб олиниши сусаяди, тиреоид гормонларнинг ортиқча ҳосил бўлишини олдини олиш хусусиятига эга; бунда тиреотроп гормонининг даражаси транзитор ошади (Волф-Чайков феномени). Ушбу самара қалқонсимон безининг функцияси нормаллашганидан сўнг бир неча кун давом этади. Алоҳида ҳолларда бир неча хафта давомида тиреотроп гормонининг транзитор ошиши кузатилган.
Қалқонсимон безининг функцияси бузилган пациентларда ва илгари гипотиреоз ривожланган пациентларда энисамиум йодиднинг нохуш таъсири хақида маълумот мавжуд эмас. Шунга қарамай, энисамиум йодид билан даволаниш вақтида қалқонсимон безининг функциясини назорат қилиш мақсадга мувофиқ.
Энисамиум йодид билан даволаниш вақтида ва тугаганидан сўнг 7 кун давомида бошқа йод сақловчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.
Ёрдамчи моддалар
Дори воситаси сариқ белгини FCF (E 110) сақлайди, бу аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомиладор аёллар иштирокида энисамимум йодидни қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Хайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив функция/фертилликка бевосита ёки билвосита таъсирини аниқламади.
Эмизиш
Энисамиум йодид ёки унинг метаболитларини одамнинг кўкрак сутига чиқарилиши номаълум. Энисамиум йодиднинг янги туғилган чақалоқлар/ёш боланинг организмига тушиши хавфини истисно этиб бўлмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Амизон® Макс препаратини қабул қилиш автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Клиник тадқиқотлар ва пострегистрацион қабул қилиш вақтида Амизон® Макс препаратининг дозасини ошириб юбориш холлари ҳақида маълумотлар берилмаган. Махсус антидоти мавжуд эмас.
10 капсуладан блистерда. 1 ёки 2 блистерлар тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
4 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецептсиз.
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловcкая кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчининг жойи ва фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2
e-mail: info@farmak.ua
Тел: +998 (71) 235-77-13