ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Саргин®
Таъсир этувчи модда (ХПН):
L– аргинин гидрохлориди
Дори шакли:
инфузия учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: L-аргинин гидрохлориди – 42 мг;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув.
Таърифи:
рангсиз или бироз сарғиш-жигарранг рангли тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Қон ва қон яратиш тизими. Қон ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Аминокислоталар.
АТК коди: B05XB01
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Аргинин (α-амино-δ-гуанидиновалериан кислотаси) шартли равишда муҳим амино кислоталар синфига мансуб кўплаб ҳаётий функцияларнинг фаол ва кўп қиррали регулятори бўлган аргинин аминокислотаси организмнинг оғир ҳолатида муҳим бўлган ҳимоя самарасини кўрсатади.
Саргин® антигипоксик, мембранани барқарорлаштирувчи, цитопротектор, антиоксидант, антирадикал, детоксификация фаоллигини намойиш этади, оралиқ моддалар алмашинуви ва энергия таъминоти жараёнларининг фаол регулятори сифатида намоён бўлади, организмдаги гормонал мувозанатни бир маромда сақлаб туришда маълум роль ўйнайди. Аргинин қондаги инсулин, глюкагон, соматотроп гормон ва пролактин миқдорини ошириши, пролин, полиамин, агматин синтезида иштирок этиши, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларида иштирок этиши ва мембранадеполаризация таъсирига эга эканлиги маълум.
Аргинин жигарда карбамид синтези циклининг асосий субстратларидан бири ҳисобланади. Препаратнинг гипоаммонемик таъсири аммиакнинг мочевинага айланишини фаоллаштириш орқали амалга оширилади. Антиоксидант, антигипоксик ва мембранани барқарорлаштирувчи фаоллиги туфайли гепатопротектив таъсирга эга ва гепатоцитларда энергия таъминоти жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.
Саргин® – NО-синтаз учун субстрат бўлиб, эндотелиоцитларда азот оксиди синтезини катализловчи фермент ҳисобланади. Препарат гуанилатциклазни фаоллаштиради ва қон томирлар эндотелиясида циклик гуанидинмонофосфат (цГМФ) даражасини оширади, лейкоцитлар ва тромбоцитларнинг қон томирлар эндотелиясига фаоллашиши ва ёпишишини камайтиради, VCAM-1 ва MCP-1 адгезия оқсиллари синтезини бостиради, шундай қилиб, атеросклеротик бляшканинг шаклланиши ва ривожланишига тўсқинлик қилиб, у кучли вазоконстриктор ва қон томир деворининг силлиқ миоцитларининг кўпайиши ва миграциясининг стимулятори бўлган эндотелин-1 синтезини бостиради.
Саргин® шунингдек, кучли эндоген оксидловчи стресс стимулятори бўлган ассиметрик диметиларгининнинг синтезини бостиради. Препарат Т- ҳужайраларини ишлаб чиқарадиган тимус безининг фаолиятини рағбатлантиради, жисмоний фаолият давомида қон глюкозасини тартибга солади. У кислота ишлаб чиқарувчи таъсирга эга ва кислота-ишқор мувозанатини тузатишга ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Вена ичига доимий инфузия билан қон плазмасида аргинин гидрохлориднинг максимал концентрацияси қабул қилиш бошланганидан 20-30 минут ўтгач кузатилади. Саргин® йўлдош тўсиғига кириб, буйрак калавасида фильтрланади, аммо буйрак найчаларида деярли тўлиқ сўрилади.
Қўлланилиши
Метаболик алкалоз, гипераммонемия, юрак ва бош-мия қон-томирларининг атеросклерози, периферик томирларнинг атеросклерози, шу жумладан вақти-вақти билан содир бўладиган чўлоқлониш, диабетик ангиопатия, артериал гипертензия, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, сурункали обструктив ўпка касалликлари, ўпка гипертензияси, ҳомила ривожланишининг кечикиши ва преэклампсия – комплекс терапиянинг бир қисми сифатида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат вена ичига дастлабки 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезликда юборилади, сўнгра инъекция тезлигини минктига 30 томчигача ошириш мумкин.
Препаратнинг суткалик дозаси – 100 мл эритмадан иборат.
Марказий ва периферик қон-томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикация, гипоксия, астеник ҳолатларнинг аниқ белгилари билан препаратнинг дозасини суткада 200 мл гача ошириш мумкин.
Инфузион эритмани қўллашнинг максимал тезлиги соатига 20 ммоль дан ошмаслиги керак.
12 ёшгача бўлган болалар учун препаратнинг дозасини суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил қилади.
Метаболик алкалозни даволаш учун дозани қуйидагича ҳисоблаш мумкин:
аргинин гидрохлориди (ммоль)
—————————————- × 0,3 х кг тана вазнига
ортиқча ишқорлар (Ве) (ммоль/л)
Юбориш ҳисобланган дозанинг ярмидан бошланиши керак. Мумкин бўлган қўшимча тузатиш киритиш янгиланган кислота-ишқор мувозанати натижаларини олгандан кейин амалга оширилиши керак.
Болалар.
Препарат болаларга 3 ёшдан бошлаб қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Умумий бузилишлар: гипертермия, иссиқлик ҳисси, тана оғриғи.
Суяк-мушак тизими томонидан: бўғимларда оғриқ.
Овқат-ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: инъекция жойидаги ўзгаришлар, шу жумладан гиперемия, қичишиш ҳисси, акроцианоз даражасигача терининг оқариши.
Иммунитет тизими томонидан: анафилактик шок, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, эшакеми, ангионвротик шиш.
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: хансираш.
Юрак-қон томирлар тизими томонидан: аретриал босимининг ўзгариши, юрак ритмининг ўзгариши, юрак соҳасидаги оғриқ.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қўрқув ҳисси, заифлик, тиришишлар, тремор, кўпинча юбориш тезлигининг оширганда.
Лаборатория кўрсаткичлари: гиперкалиемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари
- препаратга юқори сезувчанликда.
- буйрак функциясининг оғир бузилишларида, гиперхлоремик ацидозда;
- анамнезида аллергик реакцияларда;
- калийни тежовчи диуретикларни, шунингдек спиронолактонни қўллашда.
- миокард инфаркти (шу жумладан анамнезда) қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Саргин® препаратини қўллашда шуни инобатга олиш керакки, препарат спиронолактонни қабул қилган ёки қабул қилган пациентларда буйрак етишмовчилиги фонида оғир ва доимий гиперкалиемияга олиб келиши мумкин. Калий тежовчи диуретикларни олдиндан қўллаш ҳам қондаги калий концентрациясининг ошишига ёрдам бериши мумкин. Аминофиллин билан бир вақтда қўлланилганда қондаги инсулин даражасини ошириш мумкин.
Аргинин тиопентал билан номутаносиб.
Махсус кўрсатмалар
100 мл таркибида 20 ммоль аргинин ва 20 ммоль хлоридлар бор.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда инфузияни бошлашдан олдин диурезни ва қон плазмасидаги калий даражасини текшириш керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.
Ички секреция безлари функцияси бузилган тақдирда препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Препарат инсулин ва ўсиш гормони секрециясини рағбатлантириши мумкин.
Агар оғизда қуруқлик пайдо бўлса, қон қанд даражасини текшириш керак.
Электролитлар алмашинувининг бузилиши, буйрак касалликларида эҳтиёт бўлиш керак. Агар препаратни қабул қилиш вақтида астения симптомлари кучайиб борса, даволанишни тўхтатиш керак.
Препаратни стенокардияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Препарат йўлдошга кириб боради, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида уни фақат онага кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун турсагина қўллаш мумкин.
Лактация даврида препаратни қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ.
Автомобилни бошқариш қобилиятига ва мураккаб механизмларга таъсири
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат бош айланишига олиб келиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз.
Даволаш: Дозани ошириб юбориш ҳолатида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак. Физиологик реакциялар ва организмнинг ҳаётий функцияларини таъминлаш кузатилиши керак. Агар керак бўлса, диурезни (салуретикларни), электролит эритмаларини (0,9% натрий хлорид эритмаси, 5% глюкоза эритмаси) юбориш учун гидроксиди моддалар ва воситалар юборилади.
Терапия симптоматикдир.
Чиқарилиш шакли
100 мл дан флаконларда. 1 флакондан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга пачкада.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамда сақлансин.
Музлатилмасин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дорихонадан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи
АЖ «Фармак». Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63
Ишлаб чиқарувчининг жойлашган жойи ва унинг фаолиятни амалга ошириш манзили
Украина, 04080, Киев, Кирилловская кўчаси, 74
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасининг сифати бўйича шикоят (таклиф)ларни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
АЖ «Фармак» нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси 12а, 1/2
e-mail: info@farmak.ua
Тел: +998 (71) 235-77-13