ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Саргин® Аспартат
Таъсир этувчи модда (ХПН):
L- аргинин аспартат
Дори шакли:
Орал эритма 200 мг/мл
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
таъсир этувчи модда: аргинин аспартати ( L-аргинин аспартат) – 200 мг;
ёрдамчи моддалар: пропилпарагидроксибензоати (Е 216), метилпарагидроксибензоати (Е 218), сорбит (Е 420), натрий сахарин (Е 954), узум ароматизатори, тозаланган сув.
Таърифи:
сарғишдан сарғимтир-жигарранг ранглигача бўлган, узум ҳидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Бошқа кардиологик препаратлар. Аминокислоталар.
АТХ коди: С01Е
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Саргин®Аспартат антигипоксик, цитопротектор, антиоксидант, дезинтоксикацион, мембранани барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатади. Аммиакни нейтраллаш жараёнида ва унинг организмдан чиқарилишини рағбатлантиришда муҳим роль ўйнайди, жигарнинг дезинтоксикацион функциясини кучайтиради. Гепатопротектор таъсир кўрсатади, гепатоцитларда энергия билан таъминланиш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.
Саргин®Аспартат азот оксидининг донатори сифатида организмни энергия билан таъминланиш жараёнларида иштирок этади, қон томирлар эндотелийсида атеросклеротик қатламларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини олдини олиб, лейкоцитлар ва тромбоцитларнинг фаоллашиши ва адгезиясини камайтиради, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларига қўшилади.
Дори воситаси кучсиз анаболик таъсир кўрсатади, айрисимон безлар фаолиятини рағбатлантиради, инсулинни синтез қилиш қобилиятига эга ва жисмоний юкламалар вақтида қондаги глюкоза миқдорини назорат қилади, кислота-ишқор мувозанатини мувофиқлаштириш қобилиятига эга.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Юрак ва бош мия қон томирлари атеросклерози, артериал гипертензия, периферик қон томирларнинг атеросклерозини мажмуавий даволаш; диабетик ангиопатия; сурункали юрак етишмовчилиги; гиперхолестеринемия; ўпкаларнинг сурункали обструктив касалликлари, ўпка гипертензияси; астеник ҳолатларда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга, овқатни қабул қилиш вақтида қўлланилади. Катталарга юрак ва бош мия қон томирлари атеросклерози, артериал гипертензия, периферик қон томирларнинг атеросклерози, диабетик ангиопатияда -– 5 мл дан (1 ўлчов қошиғи – 1 г препарат) суткада 3–8 марта. Гиперхолестеринемия, артериал гипертензияда – 5 мл дан суткада 3–6 марта. Ўпкаларнинг сурункали обструктив касалликлари, ўпка гипертензиясида – 5 мл дан суткада 3–6 марта. Астеник ҳолатларда – 5 мл дан суткада 4–8 марта. Максимал суткалик доза – 8 г. Даволаш курсининг давомийлиги – 8–15 кун; зарурати бўлса даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Болалар.
18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Суяк-мушак тизими томонидан: бўғимларда оғриқлар.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – меъда ва ичакда енгил дискомфорт ҳисси, дори воситасини қўллагандан сўнг дарҳол кўнгил айниши кузатилиши мумкин, бу мустақил ўтиб кетади.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан бронхоспазм.
Лаборатор кўрсаткичлари: гиперкалиемия кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, буйрак функциясининг оғир бузилишлари.
Миокард инфаркти (шу жумладан, анамнезида) да қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аргинин аспартатни қўллаганда, аминофиллинни аргинин билан биргаликда қўллаш қонда инсулин миқдорини ошиши, спиролактонни аргинин билан биргаликда – қонда калий миқдорини ошиши билан кечишини ҳисобга олиш зарур.
Аргинин тиопентал билан номутаносиб.
Номутаносиблиги.
Препарат тиопентал билан номутаносиб.
Махсус кўрсатмалар
Электролитлар алмашинуви, буйрак касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Дори воситасини қўллашда уйқу ва дам олишни мувоанатига риоя қилиш керак, алкоголь, никотин ва психостимуляторлардан сақланиш зарур. Агар препаратни қабул қилиш фонида астения симптомлари кўпайса, даволашни тўхтатиш керак.
Препаратни стенокардияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Фруктозани наслий ўзлаштираолмайдиган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
Дори воситаси сорбит (Е 420) сақлайди, агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу дори воситасини қўллашдан аввал шифокор билан маслахатлашинг.
Препарат метилпарагидроксибензоати (Е 218) ва пропилпарагидроксибензоати (Е 216) каби ёрдамчи моддаларни сақлайди, бу аллергик реакцияларни чақириши мумкин (секин кузатилиши мумкин).
Ушбу дори воситаси камида 0,04 ммоль (0,95 мг)/доза (5 мл) натрий сақлайди, яъни амалда натрийдан деярли ҳоли.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Препарат йўлдош тўсиғидан ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида уни фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препаратни эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Таъсир кўрсатмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: юқори сезувчанлик реакциялари, гипогликемия ҳолати.
Даволаш. Келтирилган ҳолатлар кузатилганда препаратни қабул қилишни тўхтатиш зарур. Меъдани ювиш, сорбентларни қўллаш кўрсатилган. Антидоти йўқ. Даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
100 мл ёки 200 мл дан флаконда. 1 флакон дозаловчи қошиғи ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал урамда, 25°С юкори булмаган хароратда саклансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Биринчи очилгандан сўнг препаратнинг яроқлилик муддати – 14 кун.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчи жойлашган жойи ва унинг фаолиятини амалга ошириш манзили.
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътироз (таклиф) ларни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили
«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2
e-mail: info@farmak.ua
Тел: +998 (71) 235-77-13, +998 (71) 235-67-05