ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Валидол
Таъсир этувчи модда (ХПН):
йўқ
Дори шакли:
сублингвал таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,06 г (60 мг) изовалериана кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси (табиий ментол – ялпиз экстракти – 4,9%);
ёрдамчи моддалар: майдаланган қанд (упаси), кальций стеарати.
Таърифи:
ясси цилиндрик шаклли, фаскали ва рискали, оқ ёки сарғиш-оқ рангли, ўзига хос ментол ҳидли таблеткалар. Таблетканинг юзасида кулранг доғ ва қанд упаси кукунининг доғлари бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Юрак-қон томир тизими. Юрак касалликларини даволаш учун препаратлар. Юрак касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар. Юрак касалликларини даволаш учун комбинациялашган бошқа препаратлар.
АТХ коди: С01ЕХ
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Препарат марказий нерв тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларининг сезгир нерв рецепторларини (“совуққа сезгир”) рефлектор қўзғатиш йўли орқали қон-томирларни ўртача кенгайтирувчи рефлектор (коронаролитик) таъсирга эга. Рецепторларнинг рағбатланиши эндорфинлар, энкефалинларни, динорфинларни ва оғриқ ҳисларини камайишида, қон-томирларнинг ўтказувчанлигини нормаллашишида ва юрак қон-томир ва нерв тизими функциясида бошқа муҳим механизмларини бошқарилишида муҳими роль ўйнайдиган бошқа пептидлар, гистамин, кининларни ажралиб чиқиши индукцияси билан кузатилади.
Фармакокинетикаси
Валидол сублингвал қўлланганда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларидан сўрилади. Терапевтик самара тахминан 5 минутдан кейин намоён бўлади.
Сўрилгандан кейин жигарда биотрансформацияга учрайди ва глюкуронидлар кўринишида сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
- Енгил даражадаги стенокардия ҳуружлари;
- денгиз ва ҳаво касаллиги;
- истерия;
- невроз;
- нитратларни қабул қилиш билан боғлиқ бош оғриғида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Таблеткаларни тўлиқ сўрилгунгача оғизда (тил остида) ушлаш керак.
Катталар учун бир марталик доза 1-2 таблеткани; суткалик доза 2-4 таблеткани ташкил қилади.
Зарурати бўлганида суткалик дозани ошириш мумкин.
Максимал суткалик доза – 600 мг. Даволаш курси – 7 кунгача.
Ножўя таъсирлари
Узоқ вақт қўлланганида, мустақил тез ўтиб кетувчи енгил кўнгил айниши, қоринда дискомфорт, кўз ёши оқиши, бош айланиши, қисқа муддатли артериал гипотензия, уйқучанлик кузатилиши мумкин.
Аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши, эшакеми, тошма, қичишиш ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Яққол артериал гипотензия;
Ўткир миокард инфаркти
18 ёшгача булган болалар ва ўсмирлар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Нитратларни қабул қилишга боғлиқ бош оғриғи яққоллигини камайтиради.
Седатив ва антигипертензив самаралари бошқа психотроп ва антигипертензив воситалар, опиоид анальгетиклар, алкоголь ва наркоз учун воситалари билан бир вақтда қўлланилганда кучайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қабул қилгандан кейин юрак соҳасидаги оғриқ ўтиб кетмаган ҳолларда ўткир коронар синдромни бартараф этиш учун албатта шифокорга мурожаат этиш керак.
Препарат қанд сақлайди, буни қандли диабети бўлган пациентларда эътиборга олишлари керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, агар, шифокор фикрига кўра она учун кутилган ижобий самара ҳомила/бола учун потенциал хавфдан юқори бўлсагина қўллаш мумкин.
Болалар
Препаратни болаларни даволаш учун қўллашдаги тажриба йўқ.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қабул қилгандан кейин биринчи соатлар давомида, диққатни жамлашни талаб қилувчи транспорт воситалари билан ишлашда ёки худди шундай ишда бош айланиши, уйқучанлик ва психомотор реакциялар тезлигининг пасайиши мумкинлиги туфайли эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қўзғалувчанлик, юрак фаолиятини бузилиши, артериал қон босимни пасайиши, марказий нерв тизимини сусайиши.
Даволаш: препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда. 2 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.
Сақлаш шароитлари
Оригинал ўрамида, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчининг жойлашган жойи ва фаолият кўрсатаётган жойнинг манзили
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч.12а, 1/2
e-mail: info@farmak.ua
Тел.: +998 (55) 512-77-13