ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Уронефрон®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН):
йўқ
Дори шакли:
плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 188 мг 9 та ўсимликларнин қуруқ экстрактини сақлайди: ош пиёз пўсти (Аllium cepa), қайин барглари (Betula alba), ўрмаловчи буғдойиқ илдизпояси (Agropyron repens), оддий петрушка илдизи (Petroselium sativum), Грек шамбаласи уруғлари (Trigonella foenum graecum), оддий золотарник ўти (Solidago virgaurea), дала қирқбўғими поялари (Equisetum arvense), қуш торон ўти (Polygonum aviculare), дорихона левисти илдизлари (Levisticum officinale);
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди;
қобиғи: Opadry 200 Green 200F210013 (поливинил спирти, тальк, макрогол, титан диоксиди (Е 171), сариқ хинолин (E 104), индигокармин (E 132), метакрил кислотаси сополимери С типи, натрий гидрокарбонати, сариқ шафақ FCF (E 110)).
Таърифи:
думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, тўқ-яшил рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
сийдик тошларини эритишга ёрдам берувчи воситалар.
АТХ коди: G04BC
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Уронефрон® – ўсимликлардан олинган мажмуавий препаратдир. Яллиғланишга қарши, сийдик ҳайдовчи, спазмолитик ва микробларга қарши таъсир кўрсатади. Сийдик ҳайдовчи таъсири флавон ҳосилалари, инозит, сапонинлар ва силикатлар билан боғлиқ. Булар шунингдек буйракларда урат чўкмалар бўлганида сийдик кислотасини чиқаришини кучайтиради. Препарат сийдик чиқариш йўлларида минерал компонентларни кристаллизациясини олдини олади, сийдикда коллоидлар ва кристаллоидлар орасидаги мувозанатни сақлашга ижобий таъсир кўрсатади. Сапонинлар сирт таранглигини камайтиради, ҳимояловчи коллоидлар ҳосил қилади ва сийдикнинг патоген компонентларини эмульгация қилади, буйракларда қум ва тошларни ҳосил бўлишини олдини оалди. Қум ва майда конкрементларни ювиб чиқарилишига ёрдам беради, конкрементларни катталашиши ва янгиларни пайдо бўлишини олдини олади. Уронефрон®нинг буйракнинг каналчалар ва калавалар тизимига таъсири протеинурияда оқсилни чиқарилишини камайишига олиб келади.
Ош пиёз пўсти эфир мойи (0,15% гача), С витамини, рибофлавин, тиамин, каротиноидлар, фитин, лимон ва олма кислоталари, қанд (глюкоза, фруктоза, сахароза), флавоноидлар, калий, темир, марганец, рух ва кобальт бирикмалари сақлайди. Яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Қайин барглари эфир мойлари, сапонинлар, ошловчи моддалар, қатронлар, аскорбин ва никотин кислотасини сақлайди. Асосий таъсири – диуретик, сафро ҳайдовчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши.
Ўрмаловчи буғдойиқ. Илдизпоялари полисахаридлар, қанд, спиртлар, гликозидлар, витаминлар, эфир ва ёғ мойлари, органик кислоталар сақлайди. Асосий таъсири – диуретик, моддалар алмашинувини бошқариш.
Оддий петрушка илдизи апонил, миристицин, флавоноидлар сақлайди. Асосий таъсири – диуретик, яллиғланишга қарши, литолитик.
Грек шамбаласи уруғлари тригонелин, никотин кислотаси, рутин, стероид сапонинлар ва фитостеринлар, флавоноидлар, эфир мойлари сақлайди. Асосий таъсири – яллиғланишга қарши, умумий қувватловчи, яраларни битказувчи.
Оддий золотарник ўти флавоноидлар: кемпферол, кверцетин ва уларнинг гликозидлари – астрагалин, рутин сақлайди. Асосий таъсири – диуретик, антибактериал, яллиғланишга қарши.
Дала қирқбўғими флавоноидлар: апигенин ҳосилалари, лютеолин, кемпферол, кверцетин, шунингдек фенолкарбон кислоталари, ошловчи моддалар, сапонинлар сақлайди. Асосий таъсири – диуретик, яллиғланишга қарши, литолитик, дезинтоксикацион.
Қуш торон ўти флавоноидлар, фенолокислоталар, каротин, аскорбин кислотаси, ошловчи моддалар сақлайди. Асосий таъсири – диуретик, қонни тўхтатувчи.
Дорихона левисти. Левистнинг ер усти массаси ва илдизи эфир мойлари (янги илдизларда – 0,1-0,2%, қуруқ илдизларда – 0,6-1,0%), қанд, органик кислоталар, минерал моддалар, қатронлар, крахмал сақлайди. Эфир мойлари таркибига терпинеол, цинеол, сирка, изовалериан ва бензой кислоталари киради. Асосий таъсири – сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши.
Уронефрон® ўсимликлардан олинган дори воситасининг таркибига кирувчи компонентлар яллиғланишга қарши ва сийдик чиқариш йўлларида спазмни бартараф этиш, сийдик ҳайдовчи, вазодилатацион самаралар кўринишида намоён бўлувчи комплекс фаоллик намоён қилади, шунингдек препаратнинг микробларга қарши таъсири самарадорлигини таъминлайди.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Сийдик чиқариш тизимининг қуйидаги инфекцион ва яллиғланиш касалликлари:
- ўткир ва сурункали цистит;
- ўткир ва сурункали пиелонефрит;
- сурункали уретрит;
- сурункали простатитни мажмуавий даволашда қўлланади.
Сийдик-тош касаллиги, шу жумладан сийдик конкрементларини жаррохлик усулида олиб ташлангандан кейин даволаш ва олдини олишда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарда ичга қабул қилинади.
Овқатдан кейин 1 таблеткадан кунига 3-4 марта қабул қилинади.
Даволаш курси 2 ҳафтадан 6 ҳафтагачани ташкил этади.
Даволаш курси давомийлигини шифокор белгилайди.
Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Болалар.
Препаратни болаларда (18 ёшгача) қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун уни бу ёш тоифасидаги пациентларга буюриш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Иммун тизим томонидан:
аллергик реакциялар, жумладан тошма, эшакеми, қичишиш, аллергит ринит, юзда шиш.
Нерв тизими томонидан:
бош айланиш.
Меъда-ичак йўллари томонидан:
кўнгил айнаш, қусиш, диарея, қорин дам бўлиши.
Тери ва тери ости ҳужайралар томонидан:
ултрабинафша нурларига юқори сезувчанлик (фотосенсибилизация)
Сийидик чиқариш тизими томонидан:
буйрак санчиғи
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Дори воситасининг компанентларига ёки ўсимликларнинг Asteraceae (Compositae) (Оддий золотарник ўти), Apiaceae (Umbelliferae) ёки анитола (левист идизи), оқ қайин чанглари (оқ қайин барглари) турига юқори сезувчанлик.
- Суюқликни кам миқдорда қабул қилиш тавсия этилган ҳолатда (масалан, буйрак етишмовчилигида, юрак етишмовчилигида).
- Қонни ивиб қолиши юқорилиг кузатилаётган ҳолатда.
- Сийдик чиқариш йўллари обструкцияси.
- Ўткир нефрит, нефрозлар, фосфатли литиазда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат сийдик ҳайдовчи таъсига эга бўлгани учун бир вақтда қабул қилинаётган дори воситаларини чиқарилиши тезлашиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.
Препарат гипогликемик препаратлар, гликемик препаратлар, ностероид яллиғланишга қарши воситалар, литий тузлари, моноаминоокситазлар ингибиторлари, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин; пентабарбитал, парацетамол, аминопириннинг таъсирини узайтиради.
Препарат ингичка ичакда дори воситаларини, жумладан бета-каротин, альфа-токоферолни ва яна холестеринни сўрилишини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Грек шамбалас уруғининг гипогликемик таъсири кузатилиши мумкинлиги туфайли, дори воситасини қўллаганда қандли диабети бўлган пациентларда гликемик назорат ўтказиш керак.
Оғриқ пайдо бўлган ҳолатда, сийганда асоратлар юзага келганда, сийдикда қон пайдо бўлганда, симптомлар кучайганда ёки тана ҳарорати ошганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.
Дори воситасини қўллаш вақтида кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади.
Юрак ёки буйрак етишмовчилиги чақирган шишлар пайдо бўлганда препаратни қабул қилиш мумкин эмас.
Дори воситаси аллергик реакциялар чақириши мумкин бўлган “Сариқ қуёш шафақи FCF” (Е 110) бўёғи сақлайди. Бу дори воситаси таркибида 1моль (23мг)/дозага натрий саклайли, яъни деярли натрийдан холи.
Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, бу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг, чунки у лактоза моногидрати сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Хайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда Уронефрон® препаратини ҳомилага тератоген таъсири аниқланмаган. Ҳомиладор аёлларда қўлланган тажрибалар йўқ. Шунинг учун ҳавфсизлик нуқтаи назаридан препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашдан сақланиш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Агар препарат билан даволаш вақтида бош айланиши кузатилса, транспорт воситаларини бошқаришдан ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборганда ножўя реакциялар кучайиши мумкин.
Даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 блистердан қутида тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловcкая кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчининг манзили ва уни фаолият кўрсатиш жойи манзили
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларнинг сифати бўйича шикоятларни (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2
e-mail: info@farmak.ua
Тел: +998 (71) 235-77-13