Без рецепта

Рецепт бўйича бериладиган препарат

Риназолин (спрей 0,5 мг/мл)

Таъсир этувчи модда Оксиметазолин

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

  • Ўткир ринит.
  • Аллергик ринит.
  • Инфекцион бўлмаган вазомотор ринитнинг ҳуружларида.
  • Бурун бўшлиғининг ўсимталари касалликларида, ринит билан боғлиқ евстахиит билан дренаж ва бурун нафас йўлларини тиклаш учун.
  • Бурун йўлларида диагностик манипуляциялардан олдин шишишни бартараф этиши учун қўлланилади.

Бурун спрейи

Бурун ичига қўллаш

Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Риназолин (спрей 0,5 мг/мл)

Танлансин

Риназолин (капли 0,25 мг/мл, 0,5 мг/мл)

Танлансин

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Препаратнинг савдо номи:

Риназолин®

Таъсир этувчи модда (ХПН):

оксиметазолин

Дори шакли:

назал спрей. 

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,5 мг модда оксиметазолин гидрохлориди 100% га қайта ҳисобланганда;

ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, полиэтиленгликоль, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий фосфат додекагидрати, повидон, пропиленгликоль, инъекция учун сув.

Таърифи:

рангсиз ёки бироз сарғиш рангли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

ЛОР-органлар касалликларини даволаш учун восита. (Бурун бўшлиғи касалликларида маҳаллий фойдаланиш учун шишга қарши ва бошқа препаратлар. Симпатомиметиклар).

АТХ коди: R01AA05

Фармакологик ҳусусиятлари 

Фармакодинамикаси

Риназолин® маҳаллий қон-томирларини торайтирувчи воситалар гуруҳига киради. Оксиметазолин симпатомиметик ва қон-томирларини торайтирувчи таъсир кўрсатади, бурун шиллиқ қаватининг шишишини бартараф этади. Қўллаш жойида қон-томирларини торайтирувчи, бурун шиллиқ қавати ва юқори нафас йўлларининг шишишини камайтиради, бурун оқишини камайтиради. Бурун нафас йўлларини тиклайди. Бурун шиллиқ қаватининг шишишини бартараф этиш бурун бўшлиғининг ўсимталарини, ўрта қулоқ бўшлиғини тиклашга ёрдам беради, бу бактериал асоратларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Оксиметазолин вирусларга қарши, яллиғланишга қарши, иммуномодуляцион ва антиоксидант таъсир кўрсатади. Ушбу комбинацияланган таъсир механизми туфайли клиник синовлар давомида ўткир ринит симптомларини (бурун битиши, ринорея, аксириш, ўзини ёмон хис қилиш) тезроқ ва самаралироқ бартараф этиши исботланган.

Фармакокинетикаси

Терапевтик концентрацияларда маҳаллий назал қўлланилиши билан у бурун шиллиқ қаватини таъсирламайди, гиперемияни келтириб чиқармайди. Ярим чиқарилиш даври препаратни қўлланилгандан кейин тахминан 35 соатни ташкил этади. Препаратнинг 2,1% буйраклар орқали, тахминан 1,1% аҳлат билан чиқарилади.

Препаратни таъсир этиш муддати – 12 соатгача.

Қўлланилиши

  • Ўткир ринит.
  • Аллергик ринит.
  • Инфекцион бўлмаган вазомотор ринитнинг ҳуружларида.
  • Бурун бўшлиғининг ўсимталари касалликларида, ринит билан боғлиқ евстахиит билан дренаж ва бурун нафас йўлларини тиклаш учун.
  • Бурун йўлларида диагностик манипуляциялардан олдин шишишни бартараф этиши учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни қўллашдан олдин дарҳол флаконни тана ҳароратигача келтириш  учун кафтингизда ушлаб туриш керак. Препаратни юборишдан олдин бурунни яхшилаб тозалаш керак. Қўллашда флаконни вертикал ҳолда, пуркагични юқорига қаратиб тутиб туринг. Қўллашдан олдин флаконнинг ҳимоя қопқоғини ечиб олинг, насадканинг учлигини бурун катагига жойланг, флаконни қисқа кескин ҳаракат билан сиқиб олинг ва учликни бурундан чиқариб олинг. Пуркаш вақтида бурун орқали озгина нафас олиш тавсия этилади.

Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга – ҳар бурун катагига суткада 2-3 марта 1 марта пуркалади. Бир марталик дозани суткада 3 мартадан ортиқ ва 5-7 кундан узоқ муддатда қўллаш тавсия этилмайди. Тавсия этилганидан юқори дозаларни қўлламанг.

Препаратни фақат бир неча кундан кейин қайта қўллаш мумкин.

Боллар

6 ёшдан ошган болаларга буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Учраш тез-тезлиги бўйича ножўя самаралари қуйидаги тоифаларга бўлинади: жуда тез-тез (≥10%), тез-тез (≥1% ва <10%), тез-тез эмас (≥0,1% ва <1%), кам холларда (≥0,01% ва <0,1%), жуда кам холларда (<0,01 %) ва камдан-кам холатлари.

Нерв тизими томонидан.

Жуда кам холларда: хавотирланиш, уйқусизлик, юқори чарчоқ (уйқучанлик, седация), бош оғриғи, галлюцинациялар (айниқса, болаларда).

Юрак-қон томирлари томонидан.

Кам холларда: пальпитация, тахикардия, артериал гипертензия.

Жуда кам холларда: аритмия.

Нафас олиш тизими томонидан.

Тез-тез: бурунда дискомфорт (масалан, ачишиш) ёки бурун шиллиқ қаватини қуруқлиги, аксириш.

Тез-тез эмас: Риназолин® препаратини қўллаш таъсири тугагандан сўнг, кучли бурун битиши, бурундан қон кетиш ҳисси мавжуд.

Жуда кам холларда: чақалоқлар ва янги туғилган чақалоқларда апноэ.

Мушак-скелет тизими томонидан.

Жуда кам холларда: тиришиш (айниқса болаларда).

Иммунитет тизими томонидан.

Тез-тез эмас: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (ангионевротик шиш, тошма, қичишиш) кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари

  • Оксиметазолинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
  • Атрофик ринит.
  • Трансфеноидал гипофизэктомия ёки бош мия қобиғининг очилиб қолиши билан бошқа жарроҳлик аралашувлардан кейин қўлламанг.
  • Моноаминоксидаза ингибиторларини (МАО) қўлланилганда ва МАО ингибиторлари билан даволанишни тўхтатгандан кейин 2 ҳафта ичида ва артериал босимини оширадиган бошқа дориларни қўллашда.
  • Кўз ичи босимининг ошиши, айниқса ёпиқ бурчакли глаукомасида.
  • Юрак-қон томир касалликларининг оғир шакллари (масалан, ишемик юрак касаллиги) ва артериал гипертензия.
  • Феохромоцитома.
  • Метаболик бузилишлар (масалан, гипертиреоз, қандли диабетда).
  • Простат безининг гиперплазияси.
  • Порфирияда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Оксиметазолинни транилципромин типидаги МАО ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар ва гипертензив воситалар билан бир вақтда қўллаш билан артериал босимининг ошиши мумкин. Шунинг учун бу препаратни биргаликда қўллаш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни узоқ муддат қўллаш ва дозани ошириб юборишдан сақланиш керак. Бурун учун шишга қарши узоқ муддат қўллаш препарат таъсирининг сусайишига олиб келиши мумкин. Ушбу воситани суиистеъмол қилиш шиллиқ қаватини атрофиясини ва гиперемия билан боғлиқ медикаментоз ринитга олиб келиши мумкин. Тавсия этилганидан юқори дозалар фақат шифокор назорати остида қўлланилиши керак. Препарат таркибида бензалконий хлориднинг бир дозада 18 мкг миқдорида бўлиши бронхоспазмга олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Тавсия этилган дозадан ошиб кетишга йўл қўйилмайди.

Эмизиш

Оксиметазолиннинг она сутига ўтиши ҳақидаги маълумотлар номаълум. Препаратни эмизиш вақтида фойда ва хавф нисбати тўлиқ баҳоланган тақдирда қўллаш керак. Эмизиш вақтида тавсия этилган дозадан оширманг, чунки дозани ошириб юбориш аёлда она сути миқдорини камайтириши мумкин.

Препаратни тавсия этилганлардан юқори дозаларда узоқ муддат қўллашдан кейин юрак-қон томирлар тизимига умумий таъсирни истисно қилиш мумкин эмас. Бундай ҳолларда транспорт воситасини бошқариш қобилияти пасайиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиш

Дозани сезиларли даражада ошириб юбориш ёки тасодифий қабул қилишдан кейин қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: мидриаз, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, ҳароратни кўтарилиши, спазмлар, тахикардия, пальпитация, аритмия, юрак-қон томир етишмовчилиги, юрак тўхташи, терлашнинг кўпайиши, ажитация, тиришишлар, артериал гипертензия, ўпка шиши, нафас олишни бузилиши, рангни оқариши, миоз, гипосмия, руҳий бузилишлар.

Бундан ташқари, уйқучанлик, тана ҳароратининг пасайиши, брадикардия, артериал гипотония, апноэ ва команинг мумкин бўлган ривожланиши билан намоён бўладиган марказий нерв тизими томонидан функцияларнинг сусайиши намоён бўлиши мумкин.

Дозани ошириб юборишда терапевтик чоралар: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни истеъмол қилиш, ўпкани шамоллатиш. Артериал босимининг пасайиши билан фентоламиндан фойдаланинг. Вазопрессор воситаларни қабул қилмаслик тавсия этилади. Агар зарур бўлса, тиришишга қарши терапия кўрсатилади.

Чиқарилиш шакли

15 мл дан дозатори билан насадкаси ва ҳимоя қопқоқли билан таъминланган полиэтилен флаконларда. 1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган, 25оС дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 63.

Ишлаб чиқарувчининг жойлашган жойи ва унинг фаолият кўрсатаётган жойининг манзили.

Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 74.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари сифати бўйича эътироз (таклиф) ларни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили

«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Ўзбекистон Республикаси,

100170, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиелилар кўч. 12а, 1/2

Тел.: +998 (71) 235-77-13;

e-mail:  info@farmak.ua

: