Рецепт бўйича бериладиган препарат
Пиколакс® (капли)
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
- Қабзият ёки дефекацияни бартараф этишни талаб қиладиган ҳолатлар.
Томчилар
Перорал қўллаш
Катталар ва 4 ёшдан бошлаб болалар учун
Рецепт бўйича бериладиган препарат
ҚЎЛЛАНИЛИШИ:
Томчилар
Перорал қўллаш
Катталар ва 4 ёшдан бошлаб болалар учун
Пиколакс®
натрий пикосульфати
орал томчилар.
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% сувсиз моддага қайта ҳисобланганда натрий пикосульфати – 7,5 мг
(20 томчи);
ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420); натрий бензоати (Е 211); лимон кислотаси, моногидрат; натрий цитрати; инъекция учун сув.
рангсиз ёки сариқ рангли тиниқ суюқлик.
сурги восита.
ATХ коди: A06AВ08
Фармакодинамикаси
Пиколакс® препаратининг фаол моддаси бўлган натрий пикосульфати триарилметан гуруҳининг маҳаллий сурги воситаси ҳисобланади. Йўғон ичакдаги бактериал парчаланишдан кейин натрий пикосульфати унинг шиллиқ қаватини рағбатлантиради, перистальтикани тезлаштиради, йўғон ичак бўшлиғида сув ва электролитлар тўпланишига ёрдам беради. Натижада дефекацияни рағбатлантириш, транзит вақтини қисқартириш ва аҳлатни юмшатишга олиб келади.
Фармакокинетикаси
Оғиз орқали қабул қилингандан сўнг, натрий пикосульфат йўғон ичакка сезиларли даражада сўрилмасдан етиб боради.
Бис-(п-гидроксифенил)-пиридил-2-метаннинг фаол метаболити йўғон ичакда бактериал парчаланишдан кейин ҳосил бўлади, Пиколакс® нинг таъсир қилиш бошланиши одатда фаол метаболитнинг ажралиб чиқишига қараб препаратни қабул қилганидан кейин 6-12 соат ўтгач содир бўлади. Перорал қабул қилингандан сўнг, оргазимнинг аъзолари ва тизимларида препаратнинг фақат оз миқдорини аниқлаш мумкин.
Препаратнинг сурги самараси қон плазмасидаги фаол метаболит даражаси билан боғлиқ эмас.
Қабзият ёки дефекацияни бартараф этишни талаб қиладиган ҳолатлар.
Бошқа сурги воситалари сингари, Пиколакс® ҳам ич қотишининг сабабини аниқламасдан ҳар куни ёки узоқ вақт давомида қўлланилмаслиги керак.
Препарат ишлаб чиқарувчининг дозатори томонидан дозаланади.
Катталарга: 13-27 томчи (бу 5-10 мг натрий пикосуьлфатга тўғри келади);
4 ёшдан ошган болаларга (фақат шифокорнинг рецепти бўйича): 7-13 томчи (бу 2,5-5 мг натрий пикосульфатга тўғри келади).
Энг паст дозадан бошлаш тавсия этилади. Дозани мунтазам аҳлат учун тавсия этилган максимал дозага мослаштириш мумкин. Максимал суткалик доза 27 томчи (катталар учун) ёки 13 томчи (4 ёшдан катта болалар учун) дан ошмаслиги керак.
Пиколакс® ни кечаси олиш зарур. Препаратни қўллаганингиздан сўнг, ичакни бўшатиш 10-12 соат ичида содир бўлади. Препарат суюқлик билан ёки суюқликсиз қўлланилиши мумкин.
Препаратни ҳар куни ёки узоқ вақт давомида ич қотишининг сабабини аниқламасдан қўлламаслик керак.
Болалар
Препаратни 4 ёшдан ошган болалар учун қўлланилади.
Ножўя таъсирлари кўрсатилган томонидан учраш тез-тезлигини намоён бўлиши: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 – <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 – <1/100), кам холларда (≥1/10000 – <1/1000), жуда кам холларда (<1/10 000), учраш тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга кўра ўрнатиш мумкин эмас).
Тери ва тери ости ёғ клетчаткалари томонидан:
Тез-тезлиги номаълум: тери реакциялари (ангионевротик шиши, медикаментоз токсикодермия, тошма, қичишиш).
Иммунитет тизими томонидан:
Тез-тезлиги номаълум: аллергик реакциялари.
Нерв тизими томонидан:
Тез-тез эмас: бош айланиши;
Тез-тезлиги номаълум: синкопе.
Бош айланиши ва синкопе эҳтимоли вазовагал реакция билан боғлиқ (масалан, қорин спазмлари ёки дефекация) («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).
Меъда-ичак йўллари томонидан:
Жуда тез-тез: диарея;
Тез-тез: қоринда дискомфорт, қоринда оғриқ, қоринда спазмлар;
Тез-тез эмас: қусиш, кўнгил айниши.
Препаратни узоқ ва ортиқча истеъмол қилиш суюқлик, калий ва бошқа электролитларнинг йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу, ўз навбатида, мушакларнинг заифлашишига ва юрак фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин, айниқса диуретиклар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланилганда.
Пиколакс® сув ва электролитлар мувозанатини бузилиши билан боғлиқ холатларида (масалан, оғир буйрак функциясининг бузилишидак) тиббий назорат остига олиниши керак.
Пиколакс® ни 4 ёшгача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас.
Пиколакс® ва диуретиклар ёки кортикостероидларнинг катта дозаларини бир вақтда қўллаш электролитлар мувозанати хавфини ошириши мумкин, бу эса юрак гликозидларига сезувчанликнинг ошишига олиб келиши мумкин.
Антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш Пиколакс® препаратининг сурги таъсирини камайтириши мумкин.
Сурункали ич қотиши бўлган пациентларга тўлиқ ташхис қўйиш ва ич қотишининг сабабини аниқлаш керак.
Препаратни узоқ вақт ва хаддан ташқари қўллаш суюқлик ва электролитлар мувозанатининг бузилишига ва гипокалемияга олиб келиши мумкин.
Пиколакс® ни қабул қилишни бекор қилиш, симптомларнинг тикланишига олиб келиши мумкин. Агар Пиколакс® ни узоқ вақт давомида сурункали қабзият учун қўлланилган бўлса, симптомларнинг ҳар қандай тикланиши янада яққолроқ бўлиши мумкин.
Натрий пикосульфатни ўз вақтида қўллашга тўғри келган бош айланиши ва/ёки синкопе ҳолатлари қайд этилган. Мавжуд бўлган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу ҳодисалар дефекация вақтида синкопга мос келади (Вальсальва анализ олиш билан боғлиқ) ёки қорин оғриғига вазовагал жавоб билан боғлиқ.
Кам учрайдиган ирсий фруктозани ўзлаштираолмайдиган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак, чунки унинг таркибида сорбитол мавжуд.
Ушбу дори воситаси 1 ммоль/дозадан кам натрийни ўз ичига олади, яъни деярли натрийдан холи.
Ушбу дори таркибида 2 мг натрий бензоат 1 мл (30 мл шишада 15 мл натрий бензоат, 60 мг шишада 30 мг натрий бензоат) мавжуд.
Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёллар иштирокида тегишли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда суткалик 10 мг/кг ва ундан юқори дозаларда қўлланилганда препаратнинг репродуктив токсиклигини кўрсатди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, иложи бўлса, Пиколакс® ҳомиладорлик вақтида иложи бўлса ишлатмаслик керак.
Эмизиш даврида
Клиник маълумотлар шуни кўрсатадики, на фаол метаболит бис-(п-гидроксифенил)-пиридил-2-метан (БГПМ) ва унинг глюкуронидлари она сутига кирмайди. Шундай қилиб, эмизиш вахтида Пиколакс® ни эмизиш даврида қўллаш мумкин.
Фертиллик
Препаратни одамларда фертилликка таъсирини баҳолаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратни фертиликка таъсирини кўрсатмади.
Автотранспорт воситаларини ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Автомобилни хайдаш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Шу билан бирга, пациентларга вазовагал реакция (хусусан, қорин бўшлиғи спазми) натижасида бош айланиши ва/ёки синкопе каби ножўя таъсирларни ривожланиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш керак. Қорин бўшлиғи спазмида бемор автотранспорт воситаларини хайдаш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш каби потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиши тавсия этилади.
Дозани ошириб юбориш аҳлатнинг суюқ келишига (диарея), ичак спазмларига ва суюқлик, калий ва бошқа электролитларнинг клиник жиҳатдан сезиларли даражада йўқолишига олиб келиши мумкин.
Ўткир дозани ошириб юборишда Пиколакс® препаратини, оғиз орқали қабул қилинадиган томчиларини қабул қилгандан кейин қисқа вақт ичида мажбурий қусиш ёки меъдани ювиш орқали оқибатларни камайтириш ёки йўқ қилиш мумкин. Суюқликни ўрнини тўлдириш ва электролитлар мувозанатини мувофиқлаштириш керак бўлиши мумкин. Спазмга қарши воситаларни қўллаш мумкин.
Пиколакс® препаратининг катта дозалари билан йўғон ичак шиллиқ қаватининг ишемияси ҳақида хабар берилган, бу одатда ич қотиши учун тавсия этилганлардан анча юқори.
Пиколакс®, бошқа сурги воситалари сингари, дозани ошириб юбориш сурункали диарея ва қорин оғриғига, гипокалемияга, иккиламчи гиперальдостеронизмга ва, эҳтимол, буйрак тошларининг ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Сурги воситаларни узоқ муддат суиистеъмол қилиш билан буйрак найчаларини шикастланиши, метаболик алкалоз, гипокалемия аҳлатда мушакларнинг заифлашиши ҳақида хабарлар берилган.
15 мл ёки 30 мл дан флаконларда. 1 флакондан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.
25оС дан юқори бўлмаган жойда, оригинал ўрамида сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецептсиз.
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 63.
Ишлаб чиқарувчининг жойлашган жойи ва унинг фаолият кўрсатаётган жойининг манзили.
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари сифати бўйича эътироз (таклиф) ларни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили
Ўзбекистондаги «Фармак» АЖ ваколатхонаси.
Представительство АО «Фармак» в Узбекистане.
Ўзбекистон Республикаси,
100170, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиелилар кўч. 12а, 1/2
Тел.: +998 (71) 235-77-13;
e-mail: info@farmak.ua