ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Пектолван® Плющ
Таьсир этувчи модда (ХПН):
оддий печак баргларининг қуруқ экстракти
Дори шакли:
капсулалар
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол маодда: 52,5 мг оддий ўсимлик қуруқ экстракти барглари (Hederae helicis e folium) ((4–8):1) (30 % этанол экстрагенти);
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, мальтодекстрин, жўхори крахмали, коповидон, магний стеарати;
капсула қобиғи таркиби: желатин, титан диоксиди (Е 171), темир (II) оксиди (Е 172), индиготин (Е 132).
Таьрифи:
қаттиқ желатинли капсулалар № 3, капсула қобиғи ва қопқоғи – тўқ яшил рангда. Капсула таркиби – катта бўлмаган оч рангдан тўқ ранггача бўлган қисмлардан таркиб топган, оч жигарранг рангдаги кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
йўтал ва тумов касалликларида қўлланиладиган воситалар. Балғам кўчирувчи воситалар.
АТХ коди: R05CA
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ўсимликлардан олинган дори воситаси. Унинг таркиби ўсимлик баргларидан олинган қуруқ экстрактдан ташкил топган, у йўталга қарши, балғам кўчирувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши, антимикроб таьсир кўрсатади, бу гликозидларнинг (сапонинлар) мавжудлиги билан боғлиқ. Балғам ёпишқоқлигини камайтириб, ажралишини енгиллаштиради.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Йўтал билан кечувчи нафас йўлларининг ўткир яллиғланиш касалликлари; бронхларни сурункали яллиғланиш касалликлари симптоматик даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар – суткада 3 марта 1 капсуладан.
Даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан симптомларнинг тури ва оғирлигига қараб индивидуал равишда белгиланади. Енгил ҳолатларда даволаниш муддати 1 ҳафтани ташкил этади. Агар пациентнинг аҳволи яхшиланмаса, кейинги даволаниш бўйича шифокор билан маслаҳатлашинг.
Болалар. 12 ёшдан катта болаларда препаратни қўллаш мумкин.
Ножўя таьсирлари
Аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин: хансираш, Квинке шиши, тери тошмаси, эшакеми, қичишиш. Учраш тез-тезлиги номаълум.
Юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда меъда-ичак бузилишлари, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш, диарея ва қорин оғриғи кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фаол моддага, аралиевлар оиласига мансуб ўсимликларга ёки дори воситаларининг бошқа компонентларига юқори индивидуал сезгирликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пектолван® Плюш препаратини ва бошқа дори воситаларини бир вақтнинг ўзида қўлланилганда препаратнинг ножўя таъсири кузатилмаган. Шунинг учун Пектолван® Плюш препарати бошқа дори воситалари билан, масалан, антибиотиклар билан биргаликда қўлланилиши мумкин. Кодеин ёки декстрометорфан каби йўталга қарши воситаларни шифокор маслаҳатисиз бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Болаларда узоқ муддатли ёки такрорий йўтал даволанишдан олдин тиббий ташхисни талаб қилади.
Агар касаллик симптомлари йўқолмаса ёки балғам чиқариш вақтида хансираш, иситма, йирингли ёки қонли балғам пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
Гастрит ёки меъда яраси бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланг.
Ушбу дори воситасининг таркибида оз миқдордаги 100 мг/дозадан кам этанол (алкогол) бор.
Пектолван® Плюш капсулаларининг суткалик дозаси (3 капсула) 0,00675 НБ ни ўз ичига олади, бу қандли диабети бўлган пациентларда ҳисобга олиниши керак.
Педиатрик беморларда фойдаланиш бўйича чекловлар
Пеcтолван® Плюш препаратини 12 ёшдан бошлаб болалар қўллашлари мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Етарли маълумотларнинг етишмаслиги туфайли ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Автомобилни бошқариш қобилиятига ва мураккаб механизмларга таъсири
Препарат транспорт воситаларини бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Тавсия этилган суткалик дозадан оширманг. Препаратни кўп миқдорда қабул қилиш, тавсия этилганидан ошиб кетиши кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки ажитацияга олиб келиши мумкин. Даволаш симптоматикдир.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан блистерда. 3 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.
Сақлаш шароитлари
Оригинал ўрамда 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 63.
Ишлаб чиқарувчи жойлашган жойи ва унинг фаолиятини амалга ошириш манзили.
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тум., Зиёлилар кўч.12а, 1/2
Тел.: +998 (71) 235-77-13; e-mail: info@farmak.ua