Без рецепта

Рецепт бўйича бериладиган препарат

Пектолван Плющ (сироп)

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

  • Нафас йўлларининг йўтал билан бирга кечадиган ўткир яллиғланиш касалликлари;
  • бронхларнинг сурункали яллиғланиш касалликларини симптоматик даволашда қўлланилади.

Сироп

Перорал қўллаш

Катталар ва туғилгандан бошлаб болалар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Препаратнинг савдо номи:

Пектолван® Плющ

Таъсир этувчи модда (МНН):

оддий печак баргларининг қуруқ экстракти 

Дори шакли:

сироп

Таркиби:

1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: оддий печак баргларининг қуруқ экстракти (Hederae helicis e folium) ((4-8):1) (экстрагент – этанол 30%) – 7 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий цитрати; лимон кислотаси моногидрати; сорбит (Е 420); калий сорбати; ксантанли камед; ароматизатор «Олча»; тозаланган сув.

2,5 мл сироп таркибида 963 мг қандни ўрнини босувчи сорбит моддасини сақлайди = 0,08 нон бирлиги.

Таърифи:

олча ҳидли ва ширин мева таъмига эга бўлган оч-жигар ранг шаффоф суюқлик, енгил опалесценция юзага келиши мумкин. 

Фармакотерапевтик гуруҳи:

йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланиладиган воситалар. Балғам кўчирувчи воситалар.

АТХ коди: R05CA.

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликдан яратилган препарат. Унинг таркибига печак баргларининг қуруқ экстракти киради ва ундаги мавжуд бўлган гликозидлар (сапонинлар) туфайли йўталга қарши, балғам кўчирувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши, микробга қарши таъсир кўрсатади. Балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради, унинг кўчишини енгиллаштиради.

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг йўтал билан бирга кечадиган ўткир яллиғланиш касалликлари; бронхларнинг сурункали яллиғланиш касалликларини симптоматик даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари 

Ичга қўшиб бериладиган дозаловчи қошиқ ёрдамида қабул қилинади.

Чақалоқлар ва 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга Пектолван® Плющ суткасига 2 марта 2,5 мл дан ичга қабул қилинади, 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – суткасига 2 марта
5 мл дан, катталарга ва 12 ёшдан катта болаларга – суткасига 3 марта 5 мл дан қўлланилади.

Сиропни эрталаб, кундузи ва кечқурун қабул қилиш лозим.

Даволашнинг давомийлигини врач индивидуал тартибда белгилайди.

Мураккаб бўлмаган ҳолатларда даволаш давомийлиги 1 ҳафтани ташкил этади. Барқарор терапия самарасига эришиш учун пациентнинг ҳолати яхшиланганидан кейин терапияни яна 2-3 кун давом эттириш тавсия этилади.

Ҳар бир қўллашдан олдин флаконни яхшилаб чайқатиш зарур!

Пациентнинг ҳолати яхшиланмаса, бундан кейинги даволаш юзасидан врачга мурожат қилиш лозим.

Болалар

Препарат педиатрия амалиётида қўлланилади.

Ножўя таъсирлари 

Жуда кам ҳолларда (10000 тага 1 ҳолатдан кам тўғри келади) ични сурадиган самара намоён бўлиши мумкин (таркибида сорбит сақлаганлиги туфайли). Жуда кам ҳолларда (10000 тага 1 ҳоллардан кам тўғри келади) аллергик реакциялар кузатилиши мумкин: нафас сиқилиши, шиллиқ қаватларнинг шишиб кетиши, теридаги тошмалар, эшакеми, қичишиш.

Юқори сезувчанликка эга пациентларда ошқозон-ичак томонидан бузилишлар, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин оғриқлари кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Аралиялар оиласига мансуб бўлган ўсимликлар фаол моддасига ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига нисбатан юқори индивидуал сезувчанлик.
  • Фруктозани ўзлаштира олмасликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пектолван® Плющ билан бошқа дори воситалари биргаликда қўлланилганида ножўя таъсирлар кузатилмаган. Шунинг учун препаратни бошқа дори воситалари, масалан антибиотиклар билан биргаликда қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар 

2 ёшгача бўлган болалар фақатгина врачнинг пухта назорати остида шифохона шароитида Пектолван® Плющ сиропни қабул қилишлари лозим. 4 ёшгача бўлган болалардаги узоқ давом этадиган ва қайталанадиган йўтални даволашдан олдин тиббий диагностика талаб этилади. Агар касалликнинг симптомлари йўқолмаса ёки нафас сиқилиши, иситма юзага келса, шунингдек йўталганида йирингли ёки қонли балғам кўчса, дарҳол врач билан маслаҳатлашиш зарур. Тиббий маслаҳатларсиз кодеин ёки декстрометорфан каби воситаларни йўлдош қўллаш тавсия этилмайди. Гастрит ёки меъданинг яра касаллигигидан азият чекувчи пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштира олмаслик аниқланган бўлса, бу препаратни қабул қилишдан олдин врач билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Тадқиқотлар маълумотлари мавжуд бўлмаганлиги туфайли бу препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир кўрсатмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия этиладиган дозаларни ошириб юбориш кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки ваҳимали қўзғалишни келтириб чиқариши мумкин. Симптоматик даволанади.

Чиқарилиш шакли 

100 мл дан флаконда. 1 флакондан дозаловчи қошиқ билан ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга қутига.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25ºС дан ошмайдиган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати 

2 йил.

Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати 90 сутка.

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагач препарат қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи 

“Фармак” АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 63

Ишлаб чиқарувчининг манзили ва фаолият кўрсатадиган жой манзили 

Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 74.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасининг сифати бўйича шикоятлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили

“Фармак” АЖ Ўзбекистондаги ваколатхонаси.

Ўзбекистон Республикаси, 100170, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тум., Зиёлилар кўч. 12а, 1/2.

Е-mail: info@farmak.ua

Тел.: +998 (71) 235-77-13

: