Без рецепта

Рецепт бўйича бериладиган препарат

Лизак со вкусом малины

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

  • Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган оғиз бўшлиғи ва томоқнинг яллиғланиш жараёнларини (катарал, ярали, фиброз гингивитлар; афтоз стоматитлар; оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози; фарингитлар; тонзиллитлар; ларингитлар ва глосситлар) маҳаллий антисептик даволаш.
  • Оғиз бўшлиғи ва томоқдаги жаррохлик аралашувлардан олдин ва кейин инфекцияларни олдини олишда қўлланади.

Таблеткалар

Ички қўллаш (маҳаллий)

Катталар ва 4 ёшдан бошлаб болалар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Лизак со вкусом малины

Танлансин

Лизак со вкусом аниса и мяты

Танлансин

Лизак со вкусом апельсина

Танлансин

Лизак со вкусом шоколада

Танлансин

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Препаратнинг савдо номи:

Лизак®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН):

лизоцим гидрохлориди, деквалиний хлориди

Дори шакли:

шимиш учун таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 10 мг лизоцим гидрохлориди, 100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 0,25 мг деквалиний хлориди;

ёрдамчи моддалар:

анис ва ялпиз таъмли таблеткалар учун: лактоза моногидрати, маннит (Е 421), повидон, магний стеарати, анис ва ялпиз таъм қўшимчаси;

шоколад таъмли таблеткалар учун: ST декстроза моногидрати, повидон, магний стеарати, таъм қўшимчалари: какао кукуни, шоколад;

апельсин таъмли таблеткалар учун: ST декстроза моногидрати, повидон, магний стеарати, таъм қўшимчаси: апельсин; темир (II) оксиди, темир (III) оксиди бўёвчилари;

малина таъмли таблеткалар учун: ST декстроза моногидрати, повидон, магний стеарати, малина ҳидли, малина ҳиди бўлган араматизаторлар; темир (III) оксиди бўёвчиси;

Таърифи:

оқ ёки деярли оқ рангли, ясси юзали, риска ва фаскали, анис ва ялпиз таъмли таблеткалар.

Кулрангдан жигарранг рангача бўлган, доғлари бўлган, ясси юзали, риска ва фаскали, какао таъмли таблеткалар. Таблеткаларнинг юзасида мармарлик бўлишига йўл қўйилади.

Пушти-тўқ сариқ рангли, доғлари бўлган, ясси юзали, риска ва фаскали, апельсин таъмли таблеткалар. Таблеткаларнинг юзасида мармарлик бўлишига йўл қўйилади.

Пушти рангли қизғиш белгилари, доғлари бўлган, ясси юзали, риска ва фаскали, малина таъмли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Томоқ касалликларида қўлланадиган препаратлар. Турли антисептиклар.

АТХ коди: R02АА20

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси 

Лизак®– яхши намоён бўлган маҳаллий антисептик, антибактериал ва замбуруғларга қарши таъсирга эга мажмуавий препаратдир. Препаратнинг терапевтик таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларига боғлиқ.

Деквалиний хлориди – квинолинлар гуруҳига мансуб маҳаллий антисептик, асосан маҳаллий антисептик таъсирга эга; антибактериал таъсири – асосан граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан; замбуруғларга қарши таъсири – асосан Candida albicans, Trychophyton ва эпидермофитларнинг айрим турларига қарши таъсири намоён бўлади.

Антибактериал таъсири қўзғатувчининг оқсил ва ферментларини эритиш ва деполимеризация йўли билан денатурациясини чақириш, шунингдек гликолиз ва дегидрогеназаларни фаолсизланиши; рибосомалар миқёсида оқсил синтезини бузилиши; хужайра мембранасини цитолизи билан боғлиқ. Юзаки фаол катионли таъсири унинг бактериостатик фаоллигининг асосини ташкил қилади, у грамманфий микроорганизмларга қараганда граммусбат микроорганизмларга нисбатан кучлироқдир.

Лизоцим – бу мукополисахарид бўлиб, хужайра деворининг эримайдиган полисахаридларини эрийдиган мукопептидларга айлантириш туфайли граммусбат бактерияларга нисбатан самаралидир. У шунингдек грамманфий бактериялар, вируслар ва замбуруғларга нисбатан самаралидир.

Лизоцим маҳаллий яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади ва организмнинг носпецифик ҳимоясини кучайтиради.

Фармакокинетикаси 

Деквалиний хлориди жуда оз миқдорда сўрилади.

Лизоцим меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қонда лизоцимнинг чўққи концентрациясига 1-1,5 соатдан кейин эришилади. Лизоцим организмнинг тўқималарида яхши тақсимланади, айниқса шиллиқ қаватларда тўпланади. Ичак ферментлари томонидан гидролизга учрайди, метаболитлари шаклида сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

  • Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган оғиз бўшлиғи ва томоқнинг яллиғланиш жараёнларини (катарал, ярали, фиброз гингивитлар; афтоз стоматитлар; оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози; фарингитлар; тонзиллитлар; ларингитлар ва глосситлар) маҳаллий антисептик даволаш.
  • Оғиз бўшлиғи ва томоқдаги жаррохлик аралашувлардан олдин ва кейин инфекцияларни олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун тавсия этилган дозалари.

Шимиш учун 1 таблеткадан ҳар 2-3 соатда қўлланади (суткада 10 таблеткадан ошмаслиги керак). Яллиғланиш симптомлари камайганидан сўнг – 1 таблеткадан ҳар 4 соатда буюрилади.

4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун тавсия қилинган дозалари.

Шимиш учун 1 таблеткадан ҳар 3 соатда қўлланади (суткада 5 таблеткадан ошмаслиги керак). Яллиғланиш симптомлари камайганидан сўнг – 1 таблеткадан ҳар 4 соатда буюрилади.

Таблеткани чайнамасдан аста-секин шимиш керак.

Препаратни қабул қилгандан кейин 30 минут давомида ейиш ва ичиш тавсия қилинмайди.

Даволашни касаллик симптомлари йўқолганидан кейин яна 1-2 сутка давомида давом эттириш тавсия қилинади. Лизак®ни касалликнинг симптомлари йўқолгунича қўллаш тавсия қилинади. Агар 5-7 сутка давомида даволашдан кейин симптомлари йўқолмаса, даволашнинг кейинги тактикасини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Болалар

Препарат ушбу дори шаклида 4 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун аспирацияни ривожланиш хавфи туфайли қўлланилмайди.

Ножўя таъсирлари

Қуйидаги нохуш реакциялар бўлиши мумкин:

меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, оғизни қуриши, оғиз бўшлиғининг дисбактериози (юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида);

тери ва тери ости клечаткалари томонидан: аллергик реакциялар жумладан, эшакеми, тошма, қичишиш бўлиши мумкин;

маҳаллий реакциялар, жумладан томоқда ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларида ачишиш ва таъсирланиш ҳисси. Кам ҳолларда, айниқса ҳаддан кўп қўлланганда яра ва некроз пайдо бўлиши мумкин. Бирон бир ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, препаратни қўллашни тўхтатиш ва албатта шифокор билан кейинги даволаш ҳақида маслаҳатлашиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Таъсир этувчи моддалар ёки препаратнинг бирон бир ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанликда;
  • Тўртламчи аммоний бирикмаларига (масалан, бензалконий хлоридига) аллергияда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кайексалат (гиперкалиемияни даволаш учун восита) билан бир вақтда қабул қилинганида тери ва шиллиқ қаватларнинг, айниқса меъда-ичак йўлларининг оғир некротик шикастланишларини ривожланиш эҳтимоли бор.

Деквалиний хлоридининг антибактериал фаоллиги анион детергентларни, масалан, тиш пастаси бир вақтда қўлланганида пасаяди.

Холинэстераза ингибиторларини қабул қилиш билан бирга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Лизоцим пенициллин, хлорамфеникол каби антибактериал препаратларнинг самарадорлигини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Анис ва ялпиз таъмли таблеткалар қанд сақламайди, шунинг учун уларни қандли диабети бўлган беморларни даволаш учун қўллаш мумкин.

Шоколад, апельсин ёки малина таъмли шимиш учун 1 таблетка 0,05 НБ сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморлар ҳисобга олишлари лозим.

Инфекцияни тарқалишининг асосий клиник симптомлари бўлганида тегишли тизимли антибактериал даволашни буюриш лозим. Бирон-бир ножўя самаралар пайдо бўлганида Лизакни қабул қилишни тўхтатиш ва бошқа дори воситасини буюриш лозим.

Маҳаллий даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилишни эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Анис ва ялпиз таъмли таблеткалар лактоза сақлайди, шунинг учун галактоза ўзлаштираолмасликнинг кам ҳолларда наслдан наслга ўтувчи шакли, лактаза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактозно мальабсорбция синдроми бўлган пациентларда, уларни қўллашлари мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Шу сабабли препарат ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг, агар терапевтик самара бола учун таъсирининг хавфидан устун бўлсагина қўлланади.

Автотранспорт ёки мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятининг тезлигига таъсири.

Лизак®юқори диққатни талаб этувчи ишларни бажаришга (автотранспортни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлашга) таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда.

1 ёки 2 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга қутида.

Сақлаш шароити

25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Препаратни қутида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагач, қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловcкая кўчаси, 63.

Ишлаб чиқарувчининг манзили ва уни фаолият кўрсатиш жойи манзили

Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларнинг сифати бўйича шикоятларни (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили: 

«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

100170, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тум., Зиёлилар кўч. 12а, 1/2

e-mail: info@farmak.ua

Тел: +998 (71) 235-77-13