ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Ларнамин®
Таъсир этувчи модда (ХПН):
Йўқ
Дори шакли:
вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун концентрат
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 500 мг L-орнитин-L-аспартати;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув
Таърифи:
рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Овқат ҳазм қилиш тизими ва моддалар алмашинуви. Жигар ва ўт йўллари касалликларини даволаш учун препаратлар. Жигар касалликларини даволаш учун препаратлар, дипотроп воситалар. Жигар касалликларини даволаш учун препаратлар.
АТХ коди: А05ВА.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
In vivо шароитда L-орнитин-L-аспартатнинг таъсири орнитин ва аспартат аминокислоталарининг таъсири билан боғлиқ бўлиб, аммиакнинг детоксикациясини икки асосий усулли ёрдамида амалга оширилади: мочевина синтези ва глутамин синтези.
Мочевинанинг синтези портал венаси атрофидаги гепатоцитларда юз беради, у ерда орнитин икки ферментларнинг: орнитин карбамоилтрансфераза ва карбамоилфосфат синтетаза фаоллантирувчиси сифатида, шунингдек мочевина синтези учун субстрат сифатида намоён бўлади.
Глутаминнинг синтези вена атрофидаги гепатоцитларда юз беради. Хусусан, патологик шароитларда аспартат ва дикарбоксилат, шу жумладан орнитин метаболизмининг маҳсулотлари ҳужайраларда сўрилади ва у ерда аммиакни глутамин шаклида боғланиши учун ишлатилади.
Глутамат – бу аминокислота, у аммиакни ҳам физиологик, ҳам патологик шароитларда боғлайди. Ҳосил бўлган аминокислота – глутамин, аммиакни чиқарилиши учун на фақат токсик бўлмаган шакл бўлиб қолмасдан, балки мочевинанинг муҳим циклини ҳам (глутаминнинг ҳужайра ички алмашинувини) фаоллаштиради.
Физиологик шароитларда орнитин ва аспартат мочевинанинг синтезини чекламайди.
Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотлар L-орнитин-L-аспартатни глутаминнинг синтезини тезлашиши билан боғлиқ бўлган аммиакнинг даражасини пасайтириш хусусиятига эга эканлигини кўрсатади. Алоҳида клиник тадқиқотларда бу аминокислоталар/ароматик аминокислоталарнинг шохланган занжирларига нисбатан яхшиланиши кўрсатилган.
Фармакокинетикаси
Орнитиннинг ҳам ва аспартатнинг ҳам ярим чиқарилиш даври қисқа – 0,3-0,4 соат. Аспартатнинг бир қисми ўзгармаган кўринишида сийдик орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Яширин ёки яққол жигар энцефалопатия симптомлари билан кечувчи жигарнинг детоксикацион фаолиятини бузилишини (масалан, жигар циррози), айниқса онг бузилишларини (кома олди, кома) чақирган ёндош касалликлар ва асоратларни даволаш да қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Вена ичига юборилади.
Одатда доза суткада 4 ампула (40 мл) гачани ташкил этади.
Кома олди ёки кома ҳолатларида оғирлик ҳолатига қараб 24 соат давомида 8 ампулагача (80 мл) юбориш мумкин.
Юборишдан олдин ампула ичидагисини 500 мл гача бўлган инфузион эритмага қўшиш керак, аммо 500 мл ли инфузион эритмага 6 ампуладан кўп эритиш мумкин эмас.
Ларнамин®нинг максимал юбориш тезлиги соатига 5 г ни ташкил этади (1 ампула ичидагисига мувофиқ).
Даволаш курсини беморнинг клиник ҳолатига қараб шифокор белгилайди.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари томонидан:
Жуда кам ҳолларда (<1/10000): кўнгил айниши, кам ҳолларда (> 1/10000, <1/1000): қусиш.
Умуман олганда, бу симптомлар одатда қисқа муддатли ва ушбу дори воситасини қабул қилишни тўхтатишни талаб қилмайди. Улар препарат дозасини ёки юбориш тезлигини камайтирганда йўқолади.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- L-орнитин-L-аспартатга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик бўлганда.
- Оғир буйрак етишмовчилиги (креатининнинг даражаси 3 мг/100 мл дан юқори бўлганда дастлабки катталик каби қаралади) да қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ўзаро таъсир бўйича текширишлар ўтказилмаган. Ҳозиргача ўзаро таъсирлар номаълум.
Номутаносиблик
Номутаносиблиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаганлиги туфайли, ушбу препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.
Ларнамин®ни одатдаги инфузия учун эритмалар билан аралаштириш мумкин. Бироқ 500 мл ли инфузион эритмага 6 ампуладан кўп эритиш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Ларнамин® препаратини артерияга юбориш мумкин эмас.
Ларнамин® препаратини юқори дозаларда юборилганда қон плазмасида ва сийдикда мочевина даражасини назорат қилиш керак.
Жигар функцияси бузилиши ҳолатларида кўнгил айниш ва қусишни олдини олиш учун, беморнинг индивидуал ҳолатига мувофиқ инфузия тезлигини тўғрилаш керак.
Болаларда қўллаш бўйича чекловлар
Болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун педиатрик амалиётда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик даврида Ларнамин® препаратини қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Ларнамин® препаратини репродуктив фаолиятига токсик таъсирини ўрганиш учун, ҳайвонларда уни қўллаш билан тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида Ларнамин®ни қўллашдан сақланиш керак.
Бироқ, агар ҳомиладорлик даврида ҳаётий кўрсатмалар бўйича Ларнамин® препарати билан даволаш зарур деб ҳисобланса, шифокор ҳомила/бола учун мумкин бўлган хавф ва она учун кутилаётган фойда нисбатини синчиклаб баҳолаши керак.
Ларнамин® препаратини кўкрак сутига ўтиши номаълум, шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Касаллик оқибатида Ларнамин® препарати билан даволаш вақтида автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилияти ёмонлашиши мумкин, шунинг учун, даволаниш даврида бундай фаолият турларидан сақланиш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Ларнамин® препарати дозасини ошириб юборилиши натижасида интоксикацияларнинг белгилари шу пайтгача кузатилмаган. Ножўя самаралари кучайиши мумкин. Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш тавсия этилади.
Чиқарилиш шакли
10 мл дан ампулада.
5 ампуладан блистерда. 2 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича
Ишлаб чиқарувчи
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчи жойлашган жойи ва унинг фаолиятини амалга ошириш манзили.
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътироз (таклиф) ларни қабул қилувчи ташкилот ҳақида маълумот
«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2
e-mail: info@farmak.ua
Тел: +99855 512 77 13