Рецепт бўйича бериладиган препарат

Глиятон (раствор)

Таъсир этувчи модда Холина альфосцерат

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

  • Асосан ўзак даражасидаги шикастланиши билан кечувчи бош миянинг оғир жароҳатини ўткир даври (онгни бузилиши, кома ҳолати, ўчоқли яримшар симптоматикаси, мия ўзагини шикастланиш симптомлари)да қўлланилади.
  • Дегенератив-инволюцион мияни психоорганик синдромлари ёки иккиламчи цереброваскуляр етишмовчилиги оқибатлари, яъни кекса ёшдаги одамларда хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивацияни ва ташаббус кўрсатишни пасайиши, диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан характерланувчи ақлий фаолиятни бирламчи ва иккиламчи бузилишлари, эмоционал ва ҳулқий соҳада ўзгаришлар: эмоционал беқарорлик, жиззакилик, атроф-муҳитга лоқайдлик; кекса ёшдаги одамларда сохтамеланхолияда қўлланилади.
  • Қорин бўшлиғи жарроҳлиги ва гинекологиясида режалаштирилган жарроҳлик аралашувлардан сўнг пациентларда операциядан кейинги когнитив дисфункциянинг ривожланишининг олдини олиш учун, сунъий шамоллатиш билан умумий вена ичига анестезия ёрдамида амалга оширилди.

 

Инъекция учун эритма

Юборишнинг бир нечта усуллари

Катталар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Препаратнинг савдо номи:

Глиятон

Таъсир этувчи модда (ХПН):

холин альфосцерати (choline alfoscerate)

Дори шакли:

инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% моддага қайта ҳисобланганда 250 мг холин альфосцерати;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи:

тиниқ рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Нерв тизимига таъсир этувчи воситалар. Парасимпатомиметиклар. Холин альфосцерати.

АТК коди: N07AX02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Холин альфосцерати асосан марказий нерв тизимига (МНТ) таъсир қилувчи марказий холиномиметиклар гуруҳига мансуб воситадир. Холин альфосцерати холинни ташувчи ва фосфотидилхолиннинг ўтмишдош моддаси сифатида психоорганик инволюцион синдромининг патоген омиллари ичида алоҳида аҳамиятга эга бўлган, биокимёвий шикастланишларни бартараф этиш ва тузатиш потенциал қобилиятига эга, яъни пасайган холинергик тонусни ва нерв ҳужайралари қобиқларининг ўзгарган фосфолипид таркибига таъсир қилиши мумкин. Препаратнинг таркибига 40,5% метаболик ҳимояланган холин киради. Метаболик ҳимоя холинни бош миядан ажралиб чиқишини таъминлайди. Холин альфосцерати хотира функцияси ва миянинг билиш, англаш хусусиятларига, шунингдек миянинг инволюцион патологиясини ривожланиши оқибатидаги ёмонлашган эмоционал ҳолат ва ҳулқ-атвор кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади.

Таъсир механизми холин альфосцератини организмга тушганида, ферментлар иштирокида холинга ва глицерофосфатга парчаланишига асосланган: холин – нерв қўзғалишининг асосий медиаторларидан бири бўлган ацетилхолинни биосинтезида иштирок этади; глицерофосфат нейрон мембранасидаги фосфолипидлар (фосфотидилхолиннинг) ўтмишдоши ҳисобланади. Шундай қилиб, холин альфосцерати холинергик нейронларда нерв импульсларини ўтказилишини яхшилайди; нейронал мембраналарни пластиклигига ва рецепторларнинг функциясига ижобий таъсир қилади. Холин альфосцерати церебрал қон оқимини яхшилайди, бош мияда метаболик жараёнларни тезлаштиради, бош миянинг ретикуляр формациясини структурасини фаоллаштиради ва бош мия жароҳатланганида онгни тиклайди.

Фармакокинетикаси

Холин альфосцерати юборилганда, юборилган дозанинг ўртача 88% сўрилади. Препарат асосан мияда (препаратнинг қондаги концентрациясининг 45%), ўпкада ва жигарда тўпланади. Препаратни элиминацияси асосан ўпкалар орқали, углерод икки оксиди (СО2) кўринишида рўй беради. Препаратнинг фақат 15% сийдик ва сафро билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Асосан ўзак даражасидаги шикастланиши билан кечувчи бош миянинг оғир жароҳатини ўткир даври (онгни бузилиши, кома ҳолати, ўчоқли яримшар симптоматикаси, мия ўзагини шикастланиш симптомлари)да қўлланилади.

Дегенератив-инволюцион мияни психоорганик синдромлари ёки иккиламчи цереброваскуляр етишмовчилиги оқибатлари, яъни кекса ёшдаги одамларда хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивацияни ва ташаббус кўрсатишни пасайиши, диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан характерланувчи ақлий фаолиятни бирламчи ва иккиламчи бузилишлари, эмоционал ва ҳулқий соҳада ўзгаришлар: эмоционал беқарорлик, жиззакилик, атроф-муҳитга лоқайдлик; кекса ёшдаги одамларда сохтамеланхолияда қўлланилади.

Қорин бўшлиғи жарроҳлиги ва гинекологиясида режалаштирилган жарроҳлик аралашувлардан сўнг пациентларда операциядан кейинги когнитив дисфункциянинг ривожланишининг олдини олиш учун, сунъий шамоллатиш билан умумий вена ичига анестезия ёрдамида амалга оширилди.

Қўллаш усули ва дозалари

Глиятонни ўткир ҳолатларда мушак ичига ёки вена ичига 15-20 кун давомида суткада 1 г (1 ампула) дан секин юборилади. Беморнинг ҳолати барқарорлашганидан кейин препаратнинг капсула дори шаклларига ўтиш мумкин.

Қорин бўшлиғи жарроҳлиги ва гинекологиясида режалаштирилган жарроҳлик аралашувлардан сўнг пациентларда операциядан кейинги когнитив дисфункция ривожланишининг олдини олиш учун сунъий шамоллатиш билан умумий вена ичига анестезия ёрдамида, 1 г (1 ампула) операция тугашидан 20 минут  олдин, кейин 24, 48 ва операция тугаганидан кейин 72 соат ўтгач амалга оширилади.

Болалар

Глиятон препаратини болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Ножўя таъсирлари

Одатда препарат ҳатто узоқ вақт қўлланилганида ҳам яхши ўзлаштирилади. Юбориш жойида реакциялар кузатилиши мумкин. Даволашнинг биринчи кунлари ёки ҳафталари давомида қуйидаги ножўя реакциялар юзага келиши мумкин: ҳавотирлик, ажитация, уйқусизлик. Бу симптомлар вақтинчалик ва даволашни тўхтатишни талаб этмайди, лекин вақтинча дозани камайтириш мумкин.

Кўнгил айниши (асосан иккиламчи допаминергик фаоллашиш оқибати бўлиб ҳисобланади), артериал қон босимни пасайиши, бош оғриғи, жуда кам ҳолларда абдоминал оғриқ ва онгни қисқа муддатли чалкашиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратнинг дозасини камайтириш керак.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, терини қизариши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратга ёки унинг компонентларига маълум ўта юқори сезувчанлик.
  • Психотик синдроми бўлган пациентларда, оғир психомотор қўзғалишда.
  • Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Номутаносиблиги.

Бошқа дори воситалари билан бир ҳажмда аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Қўллашда махсус кўрсатмалар мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни бошқаришга ва бошқа механизмлар билан ишлашга таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Кўнгил айниши, безовталик, қўзғалиш, уйқусизлик билан намоён бўлиши мумкин бўлган Глиятонни дозасини ошириб юборилганда препаратнинг дозасини камайтириш керак. Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

4 мл дан ампулада.

5 ампуладан тиббиётда қўлланишига доир йўриқнома билан бирга гофрирланган қутида.

Ёки 5 ампуладан блистерга жойланади. Ампулали 1 блистердан тиббиётда қўлланишига доир йўриқнома билан бирга қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланаган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи

«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловcкая кўчаси, 63.

Ишлаб чиқарувчининг жойи ва фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили

Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларнинг сифати бўйича шикоятларни (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили: 

«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2

e-mail: info@farmak.ua

Тел: +998 (71) 235-77-13