ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Тауфон
Таъсир этувчи модда (ХПН):
таурин (taurine)
Дори шакли:
кўз томчилари
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 40 мг таурин;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е 218), инъекция учун сув.
Таърифи:
рангсиз, тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Сезги аъзолари. Офтальмологияда қўлланадиган препаратлар. Офтальмологияда қўлланадиган бошка препаратлар.
АТХ коди: S01XA
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Тауфон дистрофик ҳарактердаги кўз тўр пардаси касалликларида, кўз тўқималарини жароҳат шикастланишларида, бу тўқималарнинг метаболизмини кескин бузилишлари билан кечувчи патологик жараёнларда репаратив ва регенерацион жараёнларни рағбатлантирувчи аминокислота препаратларига киради. Олтингугурт сақловчи бирикма сифатида, препарат ҳужайралар мембранасининг функциясини нормаллашишига, энергетик ва алмашинув жараёнларини оптималлашиши, ҳужайралар цитоплазмасининг электролит таркибини доимийлигини тутиб туриш, синаптик ўтказувчанликни тормозланишига (нейромедиатор рол) ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Тауфон томизилганда кўз тўқимасига киради, у ерда ўзининг махсус таъсирини намоён қилади. Препарат терапевтик дозаларда қўлланилганда тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.
Қўлланилиши
Кўз тўр пардаси ва шох пардаларининг дистрофик шикастланишлари, жумладан наслий тапеторетинал дегенерациялар; қарилик, диабетик, жароҳат ва нур таъсиридаги катаракталар; шох пардани шикастланишларида тикланиш жараёнларини рағбатлантирувчи восита сифатида; очиқ бурчакли глаукомани даволашда қўшимча восита сифатида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат катталарга буюрилади.
Флаконни очиш қопқоқни ҳар томонга бураб бўйиннинг юқори қисмини тешиш орқали амалга оширади.
Қўллашдан бевосита олдин препарат сақловчи флаконни тана ҳароратигача иситиш учун уни кафтда ушлаб туриш мақсадга мувофиқ. Шикастланган кўзнинг конъюнктивал қопчасига 2-3 томчидан суткада 2-4 марта томизилади.
Даволаш давомийлиги жароҳатларда – 1 ой, катарактада – 3 ой (1 ой оралиқ билан такрорлансин).
Кўз тўр пардасининг тапеторетинал дегенерацияси ва бошқа дистрофик касалликлари, шох пардани тешиб ўтувчи жароҳатларни даволашда препарат конъюнктива остига юборилади: 4% ли эритма 0,3 мл дан суткада 1 марта 10 кун давомида. 6-8 ойдан кейин даволаш курси такрорланади.
Очиқ бурчакли глаукомада тимололни қўллашдан 20-30 минут олдин ҳар бир конъюнктивал қопчага суткада 2 марта 2-3 томчидан инстилляция қилинади. Даволаш курси индивидуал равишда белгиланади.
Ножўя таъсирлари
Препаратни қўллаганда препаратнинг компонентларига индивидуал ўта юқори сезувчанлик билан чақирган аллергик конъюнктивит кўринишида аллергик реакциялар юзага келиши мумкин.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: кўзда қичишиш, конъюктивада гиперемия, кўзнинг таъсирланиши (кўзларнинг санчиб оғриши ва ачишиш).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тимолол кўз томчилари билан бир вақтда қўлланганда кўз ички босимини потенциал пасайиши, шунингдек артериал босимининг ҳам потенциал пасайишини кузатилади.
Махсус кўрсатмалар
Очиқ бурчакли глаукомада препарат тимололни томизишдан 20-30 минут олдин тимолол билан биргаликда қўлланади.
Ёрдамчи моддалар
Дори воситаси метилпарагидроксибензоат (Е 218) сақлайди, бу аллергик реакцияларни (эҳтимол аста секин) чақириши мумкин.
Болаларда қўллашдаги чекловлар
18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда дори воситасининг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Шунинг учун ушбу ёш тоифасидаги пациентларга препаратни буюрмаслик керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автотранспортни бошқарган вақтда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда одам организмига препаратнинг таъсири ўрганилмаган.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
10 мл дан флаконда. 1 флакондан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил
Препарат, қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагач, қўлланилмасин.
Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати – 28 сутка.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи
“Фармак” АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчи жойлашган жойи ва унинг фаолиятини амалга ошириш манзили
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътироз (таклиф) ларни қабул қилувчи ташкилот ҳақида маълумот
“Фармак” АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
Ўзбекистон Республикаси, 100170, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2
Тел.: +998 (55) 512-77-13
e-mail: info@farmak.ua