Рецепт бўйича бериладиган препарат

Сульфацил

Таъсир этувчи модда Сульфацетамид

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

  • Препаратнинг таьсирига сезгир бўлган бактериялар чақирган, кўзнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари:
    • конъюнктивитлар,
    • блефаритлар,
    • шох парданинг йирингли ярасида қўлланилади.

Томчилар

Ташқи қўллаш (маҳаллий)

Катталар ва 2 ойликдан бошлаб болалар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Препаратнинг савдо номи:

Сульфацил

Таьсир қилувчи модда( ХПН):

сульфацетамид

Дори шакли:

кўз томчиси

Таркиби:

1 мл томчи қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 200 мг ёки 300 мг натрий сульфацили;

ёрдамчи моддалар: натрий тиосульфати; рН 8,0 гача 1 М хлорид кислота эритмаси; инъекция учун эритма.

Таьрифи:

рангсиз ёки оч сариқ шаффоф суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳ:

офтальмологияда қўлланадиган восита. Сульфаниламидлар.

ATХ код: S01AB04

Фармакологик хусусияти 

Фармакодинамикаси

Сульфацил граммусбат ва грамманфий бактериялар – стрептококкок, пневмококкок, гонококкок, ичак таёқчалари, хламидия, актиномицетларга нисбатан бактериостатик таьсир кўрсатади. Препаратнинг таьсир механизми парааминобензой кислота (ПАБК) рақобатдош антагонизми ва дигидроптероатсинтетазани рақобатдош сусайтириши билан боғлиқ бўлиб, пурин ва пиримидин асослари синтези учун керакли бўлган тетрагидрофолий кислота синтезининг бузилишига олдиб келади. Натижада, бактериал ҳужайраларнинг нуклеин кислоталари (ДНК ва РНК) синтези бузилади ва уларнинг кўпайиши тўхтайди.

Фармакокинетика

Коньюктивага томизилганда сульфацил кўз тўқималарига киради. Асосан маҳаллий таьсир кўрсатади, лекин препаратнинг бир қисми яллиғланган коньюктива орқали сўрилади ва қон-томир тизимига киради.

Қўлланилиши

Препаратнинг таьсирига сезгир бўлган бактериялар чақирган, кўзнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: конъюнктивитлар, блефаритлар, шох парданинг йирингли ярасида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари 

Катталар Сульфацил эритмасини зарарланган кўзга 2 – 3 томчидан 300 мг/мл кунига 5 – 6 маҳал (ҳар 4 – 5 соатда) қўлланилсин.

2 ойдан катта болалар Сульфацил эритмасини зарарланган кўзга 1 – 2 томчидан 200 мг/мл кунига 4 – 5 маҳал қўлланилсин.

Даво кўрсини касаллик оғирлик даражаси ва характерига кўра шифокор белгилаб беради. Курснинг ўртача давомийлиги 7 – 10 кун.

Болалар. 

2 ойдан кичик болалар учун Сульфацил препаратини 200 мг/млли кўз томчисини хавфсизлиги  ва самарадорлиги   тасдиқланмаган. Болалар учун Сульфацил препаратини 300 мг/мл кўз томчисини хавфсизлиги ва самарадорлиги тасдиқланмаган. («Қўллаш усули ва дозалари» қаралсин).

Ножўя таьсирлари 

Сульфаниламид офтальмологик препаратлар билан даволаш жараёнида кўз шох пардасининг бактериал ва замбуруғли яраси рўйҳатга олинган.

Асосан, маҳаллий қичишиш, лўқиллаш ва ачишиш каби реакциялар ҳақида хабар берилган. Камдан кам ҳолларда, носпецифик конъюнктивит, конъюнктива гиперемияси, иккиламчи инфекцияни қўшилиши ва аллергик реакциялар ҳақида хабар берилган.

Кам ҳолларда ўлимга олиб келувчи, сульфаниламидларга нисбатан оғир реакциялар, Стивенс – Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, фульминант гепатонекроз,  агранулоцитоз, апластик анемия ва бошқа қондаги бузилишлар келиб чиқиши рўйхатга олинган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Анамнезда сульфаниламид ва препаратни компонентларига юқори сезувчанликда қуллаш мумкин эмас.

Дорилар билан ўзаро таьсири 

Новокаин, дикаин, анестезин билан бирга қўлланганда бактериостатик таьсири камаяди; дифенин, ПАСК, салицилатлар Сульфацилнинг токсик таьсирини кучайтиради; антикоагулянт препаратларни қўлланганда юқоридагиларнинг специфик фаолияти ортади. Сульфацил маҳаллий қўлланганда кумуш тузлари билан мос келмайди.

Махсус кўрсатмалар

Фақат маҳаллий қўллаш учун!

Сульфаниламидларга нисбатан оғир реакциялар сифатида кам ўлим ҳоллари, Стивенс – Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, тез авж олувчи жигар некрози, агранулоцитоз, апластик анемия ва бошқа қондаги патологик ўзгаришлар келиб чиқиши рўйҳатга олинган.

Сульфаниламидларни юбориш йўлидан қатьий назар қайта тавсия қилинганда сенсибилизация келиб чиқиши мумкин. Юқори сезувчанлик реакцияси, анамнезида сульфаниламидларга юқори сезувчанлик бўлмаган шахсларда аниқланган. Юқори сезувчанликнинг илк белгилари, тери тошмалари ва бошқа жиддий реакцияларда ушбу препаратни дархол тўхтатиш керак.

Махаллий антибиотикларни узоқ вақт қўллаш патоген микроорганизмларни, шунингдек замбуруғларни хаддан ташқари кўпайиши, шу билан бирга, бактерияларни сульфаниламидларга сезувчанлигини йўқолишини ривожланишига олиб келади. Йирингли экссудатда парааминобензой кислотанинг концентрацияси ошганда сульфаниламидларни самарадорлиги камаяди. Сенсибилизация сульфаниламидларни такрорий тавсия қилинганда ёки турли сульфаниламидлар орасида кесишувчи сезувчанлик натижасида кузатилиши мумкин.

Юқори сезувчанликни илк белгилари, йирингли ажралмаларни ортиши ёки яллиғланишни кучайиши ёки оғриқда бемор препаратни дархол тўхтатиб, шифокорга мурожат қилиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиш.

Ҳайвонларда сульфаниламид препаратларини офтальмологик қўллашга нисбатан текширувлар олиб борилмаган. ҳомиладор аёллар перорал сульфаниламидларни ичиши натижасида чақалоқларда ядроли сариқлик келиб чиқиши мумкин. Ҳомиладор аёлларда кўз томчили сульфаниламид препаратларини қўллаш бўйича ҳеч қандай адекват ва яхши назоратга олинган текширувлар йўқ ва ҳомиладорларда сульфаниламидларни қўллаш хомилага зарар етказиши ҳақида маьлум эмас. Фақат потенцияал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлганда, ушбу препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин.

Эмизиш даври

Эмизиш даврда сульфаниламидларни қўллаётган оналарда сульфаниламидларни тизимли юбориш чақалоқларда ядроли сариқликга олиб келиши мумкин. Чақалоқларда ядроли сариқликни келиб чиқиши мумкинлиги туфайли, эмизувчи аёлларда сульфаниламидларни кўз томчи сифатида қўллашда, фойда\зарар нисбатини хисобга олиш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Текширилмаган.

Дозани ошириб юбориш

Препаратни тез – тез қўллаш қизариш, қичишиш, қовоқлар шиши, кўз шиллиқ қаватини қизариши кузатилиши мумкин. Будай ҳолда давони Сульфацилнинг кам концентрацияси билан давом эттириш, керак бўлган ҳолда препаратни бекор қилиб, симптоматик даво тавсия этилади.

Чиқариш шакли  

10 млдан флаконда. 1 та флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга қутида.

Сақлаш шартлари

2 йил. 

2º С дан 8º С гача хароратда ёруғликдан химояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати флаконни очгандан сўнг – 28 сутка.

Препаратни қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.

Дорихонадан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи

«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 63.

Ишлаб чиқарувчининг жойлашган жойи ва унинг фаолият кўрсатиш манзили. 

Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 74.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасининг сифати бўйича шикоятлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“Фармак” АЖ Ўзбекистондаги ваколатхонаси.

Ўзбекистон Республикаси, 100170, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2.

Тел.: +998 (71) 235-77-13

Е-mail:  info@farmak.ua