Без рецепта

Рецепт бўйича бериладиган препарат

Пшик мини

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

  • ҳавонинг юқори даражада қуруқлиги шароитида бурун шиллиқ қаватининг ҳимоя физиологик хоссаларини сақлаб қолиш учун уни ҳар куни намлаш воситаси сифатида;
  • бурун-ҳалқум, бурун қўшимча бўшлиқлари ва бурун бўшлиғининг турли этиологияли ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларида (ринитлар, синуситлар) беморнинг аҳволини енгиллаштириш учун;
  • куз-қиш даврида бурун ва бурун-ҳалқумнинг инфекцион касалликларида;
  • бурун бўшлиғидаги маҳаллий яллиғланиш жараёнининг намоён бўлишини камайтириш ва мураккаблашган бурун орқали нафас олишда;
  • бурун шиллиқ қаватини чанг, аллергенлар ва ҳавони ифлослантирувчи бошқа омиллардан тозалаш учун;
  • жарроҳлик аралашувларидан кейин бурун бўшлиғини парвариш қилиш, шиллиқ қаватнинг физиологик ҳолатини тиклаш учун;
  • болаларда аденоидлар гипертрофиясини даволашда ёрдамчи восита сифатида;
  • аллергик (вазомотор) мавсумий ёки йил давомида учрайдиган ринитни даволашда ёрдамчи восита сифатида.

Эритма

Интраназал қўллаш

Катталар ва туғилгандан бошлаб болалар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Таркиби:

Тозаланган денгиз суви, инъекция учун сув.

Таърифи:

Тиниқ рангсиз суюқлик.

ПШИК МИНИ тиббий маҳсулоти Франция қирғоқларининг ғарбий қисмида жойлашган қўриқхона ҳудудидаги денгиз суви асосида яратилган (Сен-Геноле локализацияси, Бретань).

Бретань қирғоқлари яқинидаги денгиз суви ўз-ўзини тозалаши ва кучли кўтарилиш ва қайтиш денгиз оқимлари туфайли доимий равишда янгиланиб туриши туфайли энг тоза ҳисобланади.

Хусусиятлари:

  • милтилловчи эпителий функциясини яхшилайди, бу эса бурун бўшлиғи шиллиқ қавати ва қўшимча бўшлиқларнинг касаллик қўзғатувчи бактерия ва вируслар киришига чидамлилигини кучайтиради;
  • бурун шиллиқ қаватини чанг, аллергенлар ва инфекцияланган бурун ажралмасидан тозалашга ёрдам беради;
  • бурун шиллиқ қаватининг қадаҳсимон ҳужайралари томонидан шиллиқнинг суюқланиши ва чиқарилишига ва унинг ҳосил бўлишини нормаллаштиришга ёрдам беради, эркин нафас олишни тиклашга кўмаклашади;
  • нафас йўлларининг ўтказувчанлиги ва нормал ишлашини тиклашга ёрдам беради, бурун-ҳалқум ва бурун ўсимта бўшлиқлари касалликларида тикланишни тезлаштиради;
  • бурун битиши ва бурун бўшлиқларидаги босим ҳиссини йўқотади;
  • бурун секретининг рН даражаси кўрсаткичини нормаллаштиришга ёрдам беради;
  • ўз таркибида консервантлар сақламайди;
  • стерил маҳсулот ҳисобланади.

Қўлланилиши

ПШИК МИНИ, денгиз суви билан изотоник эритма, қуйидагиларда қўлланилади:

  • ҳавонинг юқори даражада қуруқлиги шароитида бурун шиллиқ қаватининг ҳимоя физиологик хоссаларини сақлаб қолиш учун уни ҳар куни намлаш воситаси сифатида;
  • бурун-ҳалқум, бурун қўшимча бўшлиқлари ва бурун бўшлиғининг турли этиологияли ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларида (ринитлар, синуситлар) беморнинг аҳволини енгиллаштириш учун;
  • куз-қиш даврида бурун ва бурун-ҳалқумнинг инфекцион касалликларида;
  • бурун бўшлиғидаги маҳаллий яллиғланиш жараёнининг намоён бўлишини камайтириш ва мураккаблашган бурун орқали нафас олишда;
  • бурун шиллиқ қаватини чанг, аллергенлар ва ҳавони ифлослантирувчи бошқа омиллардан тозалаш учун;
  • жарроҳлик аралашувларидан кейин бурун бўшлиғини парвариш қилиш, шиллиқ қаватнинг физиологик ҳолатини тиклаш учун;
  • болаларда аденоидлар гипертрофиясини даволашда ёрдамчи восита сифатида;
  • аллергик (вазомотор) мавсумий ёки йил давомида учрайдиган ринитни даволашда ёрдамчи восита сифатида.

Қўллаш усули ва дозаси:

ПШИК МИНИ, даволаш ва профилактика мақсадларида, шунингдек бурун бўшлиғининг кундалик гигиенаси учун қўлланилади:

– 1 ёшгача бўлган болаларга – ҳар бир бурун катагига 1-2 томчидан кунига 1-3 марта;

– 1-6 ёшли болаларга – ҳар бир бурун катагига 1-2 томчидан кунига 1-3 марта;

– 6-12 ёшли болаларга – ҳар бир бурун катагига кунига 2-4 марта 2 томчидан;

– катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – ҳар бир бурун катагига 2-3 томчидан кунига 3-6 марта.

Бир марта ишлатиладиган флакон-томизгич (небула) ишлатиш осон ва хавфсиз. Флакон қопқоғини бураб очилади ва у тўлиқ ажратиб олинади.

Чақалоқларга ётган ҳолатда ювиш тавсия этилади. Боланинг бошини ён томонга буриб, юқори бурун йўли ювилади, муолажа бошқа бурун йўли билан такрорланади. Флаконни бурун йўлига чуқур киритманг.

Болалар ва катталар бошини ён томонга эгиб ўтирган ёки тик турган ҳолатда ювилади. Юқори бурун йўлини ювиш, функцияни бошқа бурун йўли билан такрорлаш.

Кимёвий таркиби ва концентрацияси туфайли денгиз суви билан изотоник бўлган ПШИК МИНИ эритмасидан фойдаланиш давомийлиги ва такрорийлиги болалар учун чекланмаган, маҳсулот узоқ муддат қўлланилганда хавфсиз бўлиб, ўрганиб қолишга олиб келмайди.

ПШИК МИНИ, денгиз суви билан изотоник эритма, барча ёшдаги болалар, катталар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли даврда қўлланилади.

Эҳтиёткорлик чоралари:

ПШИК МИНИ, денгиз суви билан изотоник эритма, тиббий буюмнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган шахсларга қўллаш мумкин эмас.

ПШИК МИНИ денгиз суви билан изотоник эритма бўлиб, уни ҳомиладорлик ва эмизикли даврда қўллаш мумкин.

ПШИК МИНИ денгиз суви билан изотоник эритма бўлиб, транспорт воситаларини бошқаришда ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди.

Чақалоқларга эритманинг ўрта қулоққа тушиш хавфини олдини олиш учун препаратни минимал босим билан томизиш керак.

Стериллик ҳақида маълумот:

Небула (монодоза) фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Агар қопламаси аввал очилган ёки шикастланган бўлса, ишлатманг, чунки тез бактериал ифлосланиш хавфи мавжуд.

Сақлаш тартиби:

Оригинатл ўрамда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланг.

Огоҳлантириш:

ПШИК МИНИ, денгиз суви билан изотоник эритма, болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Яроқлилик муддати:

ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил.

Ўрамида кўрсатилган санагача ишлатинг.

Ўрами:

2 мл (ml) дан полиэтиленли небулаларда. 10 тадан небула картон пачкада.

Ишлаб чиқарувчи:

«Фармак» АЖ, Украина

04080, Киев шаҳри, Кирилловская кўчаси, 63

www.farmak.ua

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббий буюмлар сифати бўйича эътирозларни (таклифларни) қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили

«Фармак» АЖнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси 12а, 1/2

e-mail:  info@farmak.ua

Тел: +998 (71) 235-77-13, +998 (71) 235-67-05