Без рецепта

Рецепт бўйича бериладиган препарат

Корвалол® (таблетки)

Таъсир этувчи модда Фенобарбитал Масло мяты

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

  • Юқори қўзғалувчанликка эга неврозлар;
  • уйқусизлик;
  • гипертония ва қон томир дистонияси комплекс даволашда;
  • коронар томирларнинг аниқ ифодаланмаган спазмлари, тахикардия;
  • нейровегетатив бузилишлар туфайли келиб чиқувчи ичак спазмларида (спазмолитик препарат сифатида) қўлланилади.

Таблеткалар

Перорал қўллаш

Катталар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Препаратнинг савдо номи:

Корвалол®

Таьсир этувчи модда (ХПН):

йўқ 

Дори шакли:

таблеткалар. 

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: α-бромизовалериана кислотасининг этил эфирини 100 % моддага қайта ҳисоблаганда  – 12,42 мг, фенобарбитала 100 % қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда – 11,34 мг, ялпиз мойи– 0,88 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати, β-циклодекстрин, калий ацесульфами.

Таьрифи:

думалоқ шаклда, икки томонлама қавариқ юзали, оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳ:

Психолептиклар, уйқу ва седатив воситалар. Барбитуратлар бошқа препаратлар билан мажмуада

АТХ Коди: N05CB02

Фармакологик хусусиятлари 

Фармакодинамикаси

Корвалол®-тинчлантирувчи ва спазмолитик препарат бўлиб, унинг таъсири унинг таркибий қисмлари билан белгиланади.

α-бромизовалериана кислотасининг этил эфири туфайли асосан оғиз бўшлиғи ва бурун ютқин рецепторларини таъсирлаб рефлектор тинчлантирувчи ва спазмалитик таьсир кўрсатади, асаб тизимининг марказий қисмларида рефлектор қўзғалувчанликни камайтиради ва бош миянинг пўстлоқ ва пўстлоқ ости нейронларнинг тормозланиш ҳодисаларини кучайтиради, шунингдек, марказий вазомотор марказларнинг фаолиятини камайтириш ва қон томирларининг силлиқ мушакларига тўғридан-тўғри маҳаллий спазмолитик таъсир кўрсатади.

Фенобарбитал катта ярим шарларда ўрта ва узунчоқ миянинг ретикуляр формацияси марказларига фаол таъсирини сўндиради ва шу билан бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тузилмаларга қўзғатувчи таъсирларни камайтиради. Фаоллаштирувчи таьсирини камайиши дозага қараб, тинчлантирувчи, транквилизатор ёки уйқу чақирувчи таъсир кўрсатади. Корвалол® вазомотор марказларга, коронар ва периферик томирларга қўзғатувчи таъсирларни камайтиради, қон томирларининг, айниқса юрак томирларини спазмларини олдини олиб ва бартараф қилган ҳолда, умумий қон босимини пасайтиради.

Ялпиз ёғи кўп миқдорда эфир мойларини ўз ичига олади, шу жумладан тахминан 50% ялпиз ва 4-9% ялпиз эфири. Улар оғиз бўшлиғининг» совуқ » рецепторларини қўзғата олади ва силлиқ мушакларнинг спазмларини бартараф қилиб, асосан юрак ва мия томирларини рефлектор кенгайтиради ва тинчлантирувчи ва енгил ўт ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Ялпиз ёғи антисептик ва спазмолитик таъсирга эга, қорин газ пайдо бўлиш ҳодисаларини бартараф этиш қобилиятига эга.

Фармакокинетикаси

Сублингвал тарзда қабул қилинганда сўрилиш тил ости соҳасида бошланади, фаол моддаларнинг биокиришаолишлиги юқори (60-80% атрофида). Таьсир тез намоён бўлади (5-10 минутдан сўнг). Ичга қабул қилганда, таьсир 15-45 минутда ривожланади ва 3-6 соат давом этади. Барбитуратлар ферментларнинг индукциясига олиб келадиган жигарда фенобарбитал метаболизмини тезлаштириш туфайли олдин барбитурик кислота препаратларини қабул қилган шахсларда, таъсир давомийлиги камаяди. Кекса одамларда ва жигар циррози бўлган беморларда Корвалол®нинг метаболизми камаяди, шунинг учун уларда ярим чиқарилиш даври узаяди, бу дозани камайтиришни ва препаратни қабул қилиш орасидаги интервалларни узайтиришни талаб қилади.

Қўлланилиши

– Юқори қўзғалувчанликка эга неврозлар;

– уйқусизлик;

– гипертония ва қон томир дистонияси комплекс даволашда;

– коронар томирларнинг аниқ ифодаланмаган спазмлари, тахикардия;

– нейровегетатив бузилишлар туфайли келиб чиқувчи ичак спазмларида (спазмолитик препарат сифатида) қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Корвалол® сублингвал (тил остида) ёки ичиш учун катталарга кунига 2-3 марта 1 таблеткадан буюрилади.

Агар керак бўлса (яққол намоён бўлган тахикардия ва тож томирлар спазми), бир марталик доза 3 таблеткагача оширилиши мумкин.

Препаратнинг давомийлиги шифокор томонидан препаратнинг клиник таъсири ва ўзлаштираолшилигига қараб белгиланади.

Ножўя таьсирлари

Корвалол® одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзи ҳолларда қуйидаги ножўя самаралар кузатилиши мумкин:

овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, эпигастрал сохада оғирлик ҳисси, узоқ вақт фойдаланишда – жигар функцияси бузилиши, кўнгил айниши, ошқозон ва ичакдаги ноқулайлик;

нерв тизими томонидан: ҳолсизлик, атаксия, ҳаракатлар координациясини бузилиши, нистагм, галлюцинациялар, парадоксал қўзғалиш, эьтиборни камайиши, чарчаш, реакцияларни секинлашиши, бош оғриғи, когнитив бузилишлар, чалкашлик, уйқучанлик, енгил бош айланиши;

қон яратиш аьзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз;

иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш;

юрак қон-томир тизими томонидан: артериал гипотензия, брадикардия; юрак ритмини секинлашиши;

тери ва шиллиқ қаватлар томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан тери тошмалари, қичишиш, эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз;

бошқалар: нафас олиш қийинлишуви.

Бромни ўз ичига олган дори-дармонларни узоқ муддат истеъмол қилиш  марказий нерв тизимининг сусайиши, кайфиятни тушиши, депрессия, чалкашиш, атаксия, апатия, конъюнктивит, ринит, кўз ёш оқиши, акне ёки пурпура каби симптомлар билан тавсифланувчи бром билан заҳарланишга олиб келиши мумкин,

Қўллаш мумкин бўлмган ҳолатлар

– Препаратнинг таркибий қисмларига, бромга юқори сезувчанлик;

– жигар ва/ёки буйрак функцияларини яққол бузилиши;

– жигар порфирияси;

– оғир юрак етишмовчилиги;

– яққол артериал гипотензия;

– ўткир миокард инфаркти;

– қандли диабет;

– депрессия;

– миястения;

– алкоголизм;

– гиёҳвандлик ва дорига қарамлик;

– нафас қисилиши, обструктив синдром билан кечувчи респиратор касалликларда қўллаш мумкин эмас;

– болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таьсири

Марказий сусайтирувчи турдаги препаратлар Корвалол®нинг таъсирини кучайтиради.

Препарат таркибида фенобарбиталнинг мавжудлиги жигар ферментларини сусайтирши мумкин ва бу ферментлар (шу жумладан билвосита антикоагулянтлар, юрак гликозидлари, микробга қарши, вирусга қарши, замбуруғга қарши, эпилепсияга қарши, талвасага қарши, психотроп, перорал қанд тушурувчи, гормонал, иммуносупрессив, цитостатик, антиаритмик, антигипертанзив дорилар, гризеофулвин, глюкокортикоидлар, перорал контратсептив воситалар) билан метоболизмга учровчи айрим дори воситалар метоболизмини кучайтириши мумкин, уларнинг самарадорлиги метаболизмнинг юқори даражаси натижасида камаяди.

Корвалол® марказий нерв тизимини сўндирувчи дори воситалар, анальгетиклар, маҳаллий анестетикалар таъсирини кучайтиради.

МАО ингибиторлари фенобарбитал таъсирини узайтиради. Рифампицин фенобарбитал таъсирини камайтириши мумкин.

Фенобарбитални олтин препаратлари билан бир вақтнинг ўзида қўллаш билан буйрак зарарланиш хавфи ортади.

Фенобарбитални ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан узоқ вақт давомида қўллаш билан ошқозон яраси ва қон кетиш келиб чиқиш хавфи мавжуд.

Зидовудин билан фенобарбитални бир вақтнинг ўзида қўллаш ҳар иккала препаратнинг токциклигини оширади.

Вальпроик кислота билан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш билан унинг таъсири кучаяди.

Метотрексат билан бир вақтнинг ўзида фойдаланилганда, унинг токциклиги ошади.

Спиртли ичимликлар препаратнинг таъсирини кучайтиради, шунингдек унинг токциклигини оширади. Препаратни қабул қилишда спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан қочиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Стивенс – Джонсон ва Лайелла синдромининг ривожланиш хавфи даволанишнинг дастлабки ҳафталарида энг юқори кўрсаткичга эга бўлади. Дори-дармонга қарамлик, организмда бром тўпланиши ва бром билан заҳарланишининг ривожланиши хавфи туфайли узоқ муддат фойдаланиш тавсия этилмайди. Препаратни қабул қилганидан кейин юрак оғриғи ўтмаса, ўткир коронар синдромни истисно қилиш учун шифокор билан маслаҳатлашинг. Гиперкинезда, гипертиреозда, бурак усти безлари гипофункциясида, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ўткир ва доимий оғриқ, дори воситалар билан ўткир захарланишда  эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Бир вақтнинг ўзида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан қочиш керак.

Препаратни артериал гипотензияда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препарат таркибида лактоза моногидрати бўлиб, шунинг учун агар сизда баъзи шакарларнинг ўзлаштира олмаслик холати кузатилса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Болаларда қўллашни чеклаш

Корвалол® ни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки беморларнинг ушбу тоифада кўллаш бўйича клиник тажриба йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилмасин.

Автотранспорт ёки мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятининг тезлигига таъсири

Препаратни механизмлар, транспорт воситалари ҳайдовчилари ва бошқалар билан ишлайдиган шахслар қабул қилмаслиги керак.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш препаратни тез-тез ёки узоқ муддат ишлатиш билан келиб чиқиши мумкин, бу унинг таркибий қисмларининг тўпланиши билан боғлиқ. Узоқ муддатли ва доимий фойдаланиш қарамлик, абстинент синдроми, психомотор қўзғалувчанликка олиб келиши мумкин. Препаратни қабул қилишни кескин тўхтатиш бекор қилиш синдромига олиб келиши мумкин.

Дозани ошириб юбориш симптомлари: нафас олиш секинлашуви, унинг тўхташига қадар; марказий нерв тизимининг секинлашуви, чалкашлик, бош айланиши, атаксия, уйқучанлик, комага қадар; юрак қон-томир фаолиятининг пасайиши, шу жумладан ритм бузилиши, тахикардия, артериал қон босимининг пасайиши, коллаптоид ҳолатига қадар; кўнгил айниш, заифлик, тана ҳароратининг пасайиши, диурезнинг камайиши.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

10 та таблеткадан блистерда. 3 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан химояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Преапартни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

«Фармак» АЖ Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63.

Ишлаб чиқарувчининг жойлашган жойи ва фаолият кўрсатаётган жойнинг манзили.

Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.

100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч.12а, 1/2

e-mail:  info@farmak.ua

Тел.: +998 (71) 235-77-13

: