ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Глиятон
Таъсир этувчи модда (ХПН):
холин альфосцерати
Дори шакли:
юмшоқ капсулалар
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: холин альфосцерати 400 мг;
ёрдамчи модда: глицерин;
капсула қобиғининг таркиби: желатин (160 bloom), қисман дегидратация қилинган суюқ сорбит; глицерин; темир (II) оксиди (Е 172); титан диоксиди (Е 171); натрий этилпарагидроксибензоат; натрий пропилпарагидроксибензоат (Е 217); тозаланган сув.
Таърифи:
овал шаклли, сариқ-жигарранг юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – қовушқоқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Нерв тизимига таъсир этувчи воситалар. Парасимпатомиметиклар. Холин альфосцерати.
АТХ коди: N07AX02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Глиятон асосан марказий нерв тизимига таъсир кўрсатувчи марказий холиномиметиклар гуруҳига мансуб бўлган восита бўлиб ҳисобланади. Холин альфосцерати холинни ташувчи ва фосфатидилхолиннинг ўтмишдош агенти сифатида психоорганик инволюцион синдромнинг патоген омиллари орасида алоҳида аҳамиятга эга, яъни пасайган холинергик тонусга ва нерв хужайралари қобиғининг ўзгарган фосфолипид таркибига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган биокимёвий шикастланишларни олдини олиш ва мувофиқлаштириш потенциал қобилиятига эга. Препаратнинг таркибига 40,5% метаболик ҳимояланган холин киради. Метаболик ҳимоя бош мияда холин ажралиб чиқишини таъминлайди. Глиятон хотира функцияси ва таълим олиш қобилиятига, шунингдек эмоционал ҳолат ва ҳулқ-атворни кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади, уларни ёмонлашиши бош миянинг инволюцион патологиясини ривожланиши билан боғлиқ.
Таъсир механизми холин альфосцерати организмга тушганидан кейин ферментлар таъсири остида холин ва глицерофосфатгача парчаланади: холин ацетилхолин – нерв қўзғалшининг асосий медиаторларидан бирининг биосинтезида иштирок этади; глицерофосфат нейрон мембранаси фосфолипидлари (фосфатидилхолин) нинг ўтмишдоши бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб, Глиятон холинергик нейронларда нерв импульсларини ўтказилишини яхшилайди; нейронал мембраналарнинг пластиклиги ва рецепторларнинг функциясига ижобий таъсир кўрсатади. Глиятон церебрал қон айланишини яхшилайди, бош мияда метаболик жараёнларни кучайтиради, бош миянинг ретикуляр формацияси структураларини фаоллаштиради ва бош миянинг жароҳат шикастланишида онгни тиклайди.
Фармакокинетикаси
Глиятон юборилганда, юборилган дозанинг ўртача тахминан 88% сўрилади. Препарат асосан бош мияда (қондаги препаратнинг концентрациясининг 45%), ўпкада ва жигардатўпланади. Препаратни чиқарилиши асосан карбонад ангидриди (СО2) кўринишида ўпка орқали амалга оширилади. Препаратнинг фақатгина 15% сийдик ва сафро билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Дегенератив-инволюцион бош мия психоорганик синдромлари ёки цереброваскуляр етишмовчиликнинг иккиламчи оқибатлари, яъни кекса ёшдаги одамларда ақлий фаолиятни бирламчи ва иккиламчи шикастланиши, улар хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивацияни ва ташаббускорликни пасайиши, диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан ҳарактерланади; эмоционал ва ҳулқ атворни бузилиши: эмоционал беқарорлик, таъсирчанлик, атроф муҳитга лоқайдлик; кекса ёшдаги одамларда сохтамеланхолияда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат фақат катталарда қўлланади.
1 капсуладан кунига 2 ёки 3 марта қўлланади.
Даволаш давомийлигини шифокор индивидуал равишда белгилайди.
Болалар
Глиятонни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.
Ножўя таъсирлари
Одатда препарат ҳатто узоқ вақт қўлланилганида ҳам яхши ўзлаштирилади.
Даволашнинг биринчи кунлари ёки ҳафталари давомида қуйидаги ножўя реакциялар юзага келиши мумкин: хавотирлик, ажитация, уйқусизлик. Бу симптомлар вақтинчалик ва даволашни тўхтатишни талаб этмайди, лекин вақтинчи дозани камайтириш мумкин.
Кўнгил айниши (асосан иккиламчи допаминергик фаоллашиш оқибати бўлиб ҳисобланади), артериал қон босимни пасайиши, бош оғриғи, жуда кам ҳолларда абдоминал оғриқ ва онгни қисқа муддатли чалкашиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратнинг дозасини камайтириш керак.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, терини қизариши кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялар (эҳтимол секинлашган) чақириши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга ёки унинг компонентларига маълум ўта юқори сезувчанлик.
Психотик синдроми бўлган пациентларда, оғир психомотор қўзғалишда.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Агар сизда қанднинг айрим турларини ўзлаштираолмаслик тасдиқланган бўлса, бу дори воситасини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Натрий этилпарагидроксибензоати ва натрий пропилпарагидроксибензоатини (Е217) сақлаши аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин (эҳтимол секин-асталик билан)
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат авторанспортни бошқариш ва бошқа мезанизмлар билан ишлашга таъсир кўрсатмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Кўнгил айниши, безовталик, қўзғалиш, уйқусизлик билан намоён бўлиши мумкин бўлган Глиятонни дозасини ошириб юборилганда препаратнинг дозасини камайтириш керак. Даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан блистерда. 3 ёки 6 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчи жойлашган жойи ва унинг фаолиятини амалга ошириш манзили.
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2
e-mail: info@farmak. ua
Тел: +998 (71) 235-77-13.