Без рецепта

Рецепт бўйича бериладиган препарат

Эстезифин

Таъсир этувчи модда Нафтифин

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

Нафтифинга сезгир патогенлар келтириб чиқарадиган замбуруғли инфекцияларини маҳаллий даволаш:

  • тери ва тери бурмаларининг замбуруғли инфекциялари;
  • бармоқларора микозлар;
  • тирноқларнинг замбуруғли инфекциялари (оникомикозлар);
  • тери кандидози;
  • кепаксимон темиратки;
  • яллиғланган дерматомикоз, қичима билан ёки усиз бўлганда қўлланилади.

 

Пипеткали эритма

Ташқи қўллаш (маҳаллий)

Катталар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Препаратнинг савдо номи:

Эстезифин®

Таъсир этувчи модда (ХПН):

нафтифин

Дори шакли:

тери сиртига қўллаш учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда нафтифин гидрохлориди – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, 96% этанол, тозаланган сув.

Таърифи:

рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган спирт ҳидли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

дерматологияда қўллаш учун замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: D01AE22

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Эстезифин® – алиламинн синфининг замбуруғларга қарши восита бўлиб, унинг таъсир қилиш механизми эргостерол таъсирини ингибиция қилиш билан боғлиқ.

Эстезифин® трихофитон, эпидермофитон ва микроспорум, аччитқи (Candida), моғор (Aspergillus) ва бошқа замбуруғлар (масалан, Sporothrix Schenckii) каби дерматофитларга қарши фаолдир.

Дерматофитларин ва аспергил нафтифинга нисбатан in vitro шароитида фунгицид таъсир кўрсатади, ачитқи замбуруғларга нисбатан микроорганизмлар штаммларига қараб, у фунгицид ёки фунгистатик фаолиятини намоён этади.

Эстезифин® шунингдек, граммусбат ва граммусбат микроорганизмларга қарши антибактериал таъсир кўрсатади, бу эса микотик шикастланиш билан бирга иккиламчи бактериал инфекцияларни келтириб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, Эстезифин® яллиғланишга қарши хусусиятларга эга, бу яллиғланиш ва қичишиш симптомларини тезда бартараф этишга ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Нафтифин гидрохлориди тез сўрилади ва терининг турли қатламларида доимий замбуруғларга қарши концентрацияларни ҳосил қилади. Терига қўлланиладиган дозанинг тахминан 4% сўрилади, шунинг учун фаол модданинг тизимли таъсири жуда паст. Қон плазмаси ва сийдикда фақат оз миқдордаги нафтифин аниқланади. Таъсир этувчи модда деярли тўлиқ метаболланади; метаболитлар замбуруғларга қарши фаолликка эга эмас ва аҳлат ва сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври  2-4 кунни ташкил этади.

Қўлланилиши

Нафтифинга сезгир патогенлар келтириб чиқарадиган замбуруғли инфекцияларини маҳаллий даволаш:

– тери ва тери бурмаларининг замбуруғли инфекциялари;

– бармоқларора микозлар;

– тирноқларнинг замбуруғли инфекциялари (оникомикозлар);

– тери кандидози;

– кепаксимон темиратки;

– яллиғланган дерматомикоз, қичима билан ёки усиз бўлганда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Эстезифин® препаратининг эритмаси шикастланган тери юзасига суткада 1 марта яхшилаб тозалангандан ва қуритилгандан сўнг суртиш тавсия этилади, шикастланган ҳудуд атрофида тахминан 1 см соғлом терини қамраб олади.

Даволашнинг давомийлиги: дерматомикозда – 2-4 ҳафта (агар керак бўлса – 8 ҳафтагача); кандидозда – 4 ҳафта; тирноқ инфекцияларида – 6 ойгача.

Тирноқларнинг замбуруғли касалликлари учун препаратни суткада 2 марта қўллаш тавсия этилади. Биринчи қўллашдан олдин тирноқнинг шикастланган қисмини қайчи ёки тирноқ пилкаси билан иложи борича олиб ташлаш керак (бу муолажаларни енгиллаштириш учун, шифокор тавсиясига кўра, тирноқларни махсус юмшатувчи восита билан даволаш мумкин).

Қайталанишнинг олдини олиш учун препарат билан даволанишни касалликнинг асосий белгилари йўқолганидан кейин камида 2 ҳафта давом эттириш керак.

Болалар

Препаратнинг болалар учун самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар етарли эмас, шунинг учун ушбу ёш тоифасидаги пациентларга Эстезифин® буюриш тавсия этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакцияларнинг учраш тез-тезлиги қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез ( ≥1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас ( ≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам холларда ( ≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам холларда (< 1/10000), номаълум (маълумотларга кўра баҳолаш мумкин эмас).

Умумий бузилишлар:

Учраш тез-тезлиги номаълум – якка ҳолларда маҳаллий реакциялар пайдо бўлиши мумкин: терини қуруқлиги, қизариш ва ачишиш, эритема, қичишиш, маҳаллий таъсирланиш хусусияти.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан:

Учраш тез-тезлиги номаълум: контакт дерматит ва эритема.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Нафтифин, пропилен гликол ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

– Препаратни жароҳатланган юзасига суртиш мумкин эмас.

– Кўзни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсирлари бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни фақат сиртга қўллаш керак!

Препарат этанол сақлайди, шунинг учун эритмани кўзларга ва очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш тавсия этилади.

Эритма пропиленгликоль сақлайди, у терининг таъсирланиш хусусиятини келтириб чиқариши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладор аёлларда нафтифинни қўллаш тўғрисидаги маълумотлар йўқ ёки чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар натижалари препаратнинг репродуктив функциясига бевосита ёки билвосита зарарли таъсири борлиги кўрсатмайди. Препаратни ҳомиладорлик ёки лактация даврида фақат шифокор томонидан аниқланган фойда / хавф нисбати тўлиқ баҳолангандан кейин жуда зарур бўлганда қўллаш мумкин.

Автотранспорт воситаларини ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Номаълум.

Дозани ошириб юборилиш

Нафтифинни маҳаллий қўлланилганда ўткир дозани ошириб юбориш кузатилмаган.

Препаратни ташқи қўллаш билан тизимли интоксикация, оз миқдордаги фаол модданинг тери орқали сўрилиши туфайли эҳтимоли кам холларда. Препаратни тасодифан ичга қабул қилишда симптоматик даволашни бошлаш керак.

Чиқарилиш шакли

15 мл ёки 25 мл дан жигарранг шиша флаконда. 1 флакондан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутида.

Сақлаш шароитлари

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамида сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Препаратни ўрамида қўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 63.

Ишлаб чиқарувчининг жойлашган жойи ва унинг фаолият кўрсатаётган жойининг манзили.

Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўч., 74.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

Ўзбекистондаги «Фармак» АЖ ваколатхонаси.

Представительство АО «Фармак» в Узбекистане.

100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2

e-mail:  info@farmak.ua

Тел: +998 (71) 235-77-13