ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ
Препаратнинг савдо номи:
Барбовал®
Таъсир этувчи модда (ХПН):
–
Дори шакли:
ичга қабул қилиш учун томчилар
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100% га моддага қайта ҳисобланганда 18 мг α-бромизовалериан кислотасининг этил эфири; 80 мг изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси (валидол), 17 мг фенобарбитал сақлайди;
ёрдамчи моддалар: натрий ацетати тригидрати, этанол (96%), тозаланган сув.
Таърифи:
специфик ҳушбўй ҳидли тиниқ рангсиз суюқлик.
Фармакотерапетик гуруҳи:
Нерв тизими. Психотроп воситалар. Уйқу ва седатив воситалар. Барбитуратлар воситалар билан мажмуада. Барбитуратлар бошқа воситалар билан мажмуада.
Код АТХ: N05CB02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Барбовал® – мажмуавий дори воситаси бўлиб, унинг даволовчи таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.
α-бромизовалериан кислотасининг этил эфири – асосан оғиз бўшлиғи ва бурун ҳалқум рецепторларини қитиқлаш, нерв тизимининг марказий қисмларида рефлектор қўзғалишини пасайтириш ва бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тузилмаларида тормозланган жараёнларини кучайтириш, шунингдек марказий қон-томирларни ҳаракатлантирувчи марказлари фаоллигини пасайтириш ва силлиқ мушакларга тўғридан-тўғри маҳаллий спазмолитик таъсири натижасида рефлектор тинчлантирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади.
Фенобарбитал ўрта ва узунчоқ мия ретикуляр формациясининг катта ярим шарлар пўстлоғига фаоллаштирувчи таъсирини сусайтиради ва шу йўл билан бош мия пўстлоғига ва пўстлоқ ости тузилмаларига келувчи қўзғатувчи таъсирлар оқимини камайтиради.
Фаоллаштирувчи таъсирларни камайиши, дозага боғлиқ бўлган тинчлантирувчи, транквилизация қилувчи ва ухлатувчи самараларни чақиради. Барбовал® қон-томирларни ҳаракатлантирувчи марказлар, коронар ва периферик қон томирларга бўлган қўзғатувчи таъсирларни камайтириб, умумий артериал босимни пасайтиради, қон-томирларни, айниқса юрак-қон томирларни спазмини бартараф этади ва олдини олади.
Изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги ментол марказий нерв тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, меъда ва ичак перистальтикасини секинлаштиради, қабзиятни камайтиради, шунингдек қон-томирларини ўртача рефлектор кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсирга эга.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Барбовал® препарати катталарда қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
- юқори қўзғалувчанлик ва уйқусизлик билан кечувчи неврозлар,
- истерия;
- стенокардиянинг енгил ҳуружларини, артериал гипертензиянинг бошланғич босқичларини, функционал генезли тахикардияни комплекс даволаш таркибида,
- меъда ва ичак спазмларида, метеоризмда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Барбовал® ичга кўп бўлмаган суюқлик билан қабул қилинади ёки қанд бўлагига томизиб тил остига қўйилади.
Дозалар ва даволаш давомийлиги шифокор индивидуал белгилайди.
Одатда катталар 10-15 томчидан суткада 2-3 марта 10-15 сутка давомида қабул қиладилар.
Препаратни овқатдан 20-30 минут олдин қабул қилиш керак.
10-15 кунлик танаффусдан сўнг даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Одатда препарат яхши ўзлаштирилади. Қуйидаги ножўя реакциялар ривожланиши мумкин:
овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, эпигастрал соҳада оғирлик ҳисси, узоқ қўлланганда – жигар функциясини бузилиши, кўнгил айниши, қусиш;
нерв тизими томонидан: ҳолсизлик, атаксия, ҳаракат координацияси бузилишлари, нистагм, галлюцинациялар, парадоксал қўзғалиш, диққатни жамлашнинг пасайиши, толиқиш, реакцияларни секинлашиши, бош оғриғи, когнитив бузилишлар, эс-ҳушни чалкашиши, уйқучанлик, енгил бош айланиши;
қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз;
юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, брадикардия;
иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан ангионевротик шиш, аллергик реакциялар, шу жумладан тери тошмалари, қичишиш, эшакеми;
тери ва шилиқ қаватлар томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
таянч-ҳаракат аппарати томонидан: фенобарбитал сақловчи воситаларни узоқ вақт қўлланганда остеогенез бузилиши хавфи мавжуд.
бошқалар: нафас олишни қийинлашиши.
Бром сақловчи воситаларни узоқ вақт қўллаш қуйидаги симптомлар билан кечувчи бром билан заҳарланишга олиб келиши мумкин: марказий нерв тизимини сусайиши, депрессив кайфият, эс-ҳушни чалкашиши, атаксия, апатия, конъюнктивит, ринит, кўз ёшини оқиши, акне ёки пурпура.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанлик,
- жигар ва буйрак етишмовчилиги,
- жигар порфирияси,
- оғир юрак етишмовчилиги,
- яққол артериал гипотензия,
- ўткир миокард инфаркти,
- қандли диабет,
- депрессия,
- миастения,
- алкоголизм,
- наркотик ва дори воситаларига қарамлик,
- ҳансираш билан кечувчи респиратор касалликлар,
- обструктив синдром,
- 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Нейролептиклар ва транквилизаторлар билан бир вақтда қўллаш препаратнинг ҳар бир компонентини таъсирини потенциялайди, марказий нерв тизимини рағбатлантирувчилар билан эса – кучсизлантиради. Ўзида барбитурат кислотаси ҳосилалари сақловчи Барбовал® маҳаллий оғриқсизлантирувчи, оғриқ қолдирувчи ва ухлатувчи воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Алкогол препаратнинг самарасини кучайтиради ва унинг токсиклигини ошириши мумкин. Препаратнинг таъсири вальпроев кислота препаратини қўллаш фонида кучаяди. Барбовал® таркибида фенобарбитал борлиги жигар ферментларини индукция қилиши мумкин, бу эса уни бир вақтда жигарда метаболизмга учрайдиган дори воситалари (кумарин ҳосилалари, гризеофульвин, глюкокортикоидлар, перорал ҳомилага қарши воситалар, юрак гликозидлари, микробларга қарши, вирусларга қарши, замбуруғларга қарши, тутқаноққа қарши, тиришишларга қарши, психотроп, перорал қанд камайтирувчи, гормонал, иммуносупрессив, цитостатик, антиаритмик, антигипертензив дори воситалари ва бошқалар) билан қўллашни мақсадга мувофиқ эмаслигига олиб келади, чунки уларнинг метаболизм даражаси юқори бўлиб кетиши натижасида, самарадорлиги пасаяди.
МАО ингибиторлари фенобарбиталнинг самарасини узайтиради. Рифампицин фенобарбиталнинг самарасини пасайтириши мумкин.
Фенобарбитални олтин препаратлари билан бир вақтда қўлланганда буйракни шикастланиши хавфи ошади.
Фенобарбитални ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда узоқ вақт давомида қўлланганда меъда яраси пайдо бўлиши ва қон кетиши хавфи мавжуд.
Фенобарбитални зидовудин билан бир вақтда қўллаш иккала препаратнинг токсиклигини кучайтиради.
Препарат метотрексатнинг токсиклигини оширади.
Препаратни қабул қилаётган вақтда спиртли ичимликларни қабул қилишдан сақланиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Дори воситаси таркибида фенобарбиталнинг борлиги Стивенс-Джонсон ва Лайелл синдромини ривожланиш хавфига олиб келиши мумкин, бунинг даволашни биринчи ҳафталарида эҳтимоли юқори.
Дори воситасига қарам бўлиб қолиш хавфи ривожланиши, организмда бром тўпланиши мумкинлиги ва бром билан захарланиш ривожланиши эҳтимоли бўлгани учун, препаратни узоқ вақт қўллаш тавсия этилмайди. Препаратни қабул қилгандан кейин юракдаги оғриқ ўтиб кетмаса, ўткир коронар синдромни истисно қилиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Препаратни артериал гипотензия, гиперкинез, гипертиреоз, буйрак усти безлари гипофункцияси, ўткир ва доимий оғриқда, дори воситалари билан ўткир заҳарланишларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Болаларда қўлланилиши бўйича чекловлар
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда препаратни қўллаш тажрибаси мавжуд эмас, шунинг учун бу препаратни педиатрия амалиётида қўлланилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида бўлган аёлларда қўлланилмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат уйқучанлик ва бош айланишини чақириши мумкин, шунинг учун пациентларга даволаниш даврида хавфли механизмлар билан ишлаш ва транспорт воситаларини бошқариш тавсия этилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Узоқ вақт ва тез-тез қўлланилганда препаратнинг кумуляцияси юз бериши мумкин, бу дозани ошириб юборилишининг қуйидаги клиник кўринишларига олиб келади, айнан эса:
- марказий нерв тизимининг сусайиши, у МНТ (Марказий нерв тизими) рағбатлантирувчилари (кофеин, кордиамин ва бошқалар) ни қўллаш орқали бартараф этилади;
- нистагм, атаксия, артериал босимнинг пасайиши, қон формуласидаги ўзгаришлар.
Бром билан сурункали заҳарланишнинг кўринишларига қуйидагилар киради: депрессия, апатия, ринит, конъюнктивит, геморрагик диатез, ҳаракат координациясининг бузилишлари. Кўрсатилган белгиларни йўқотиш учун симптоматик даволаш буюрилади.
Препаратни узлуксиз узоқ вақт қўллаш ўрганиб қолиш, дори қарамлиги, абстинет синдроми; қўллашни тўсатдан тўхтатиш бекор қилиш синдромини келтириб чиқариши мумкин. Препаратни узоқ вақт қўллаш баъзида кутилаётган седация ўрнига психодинамик фаолликнинг ошиши билан даволаш этади.
Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: нафасни баъзида тўхтаб қолишгача сусайиши; МНТ ни комагача сусайиши, юрак-қон томир фаолиятини сусайиши, шу жумладан, ритм бузилиши, артериал қон босимини коллаптоид ҳолга қадар пасайиши; кўнгил айниши, ҳолсизлик, тана ҳароратини пасайиши, диурезни камайиши.
Даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
25 мл дан флаконда. 1 флакондан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланади.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
“Фармак” АЖ Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчининг жойлашган жойи ва фаолият кўрсатаётган жойнинг манзили
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларнинг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
“Фармак” АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
Ўзбекистон Республикаси, 100170, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тум., Зиёлилар кўч. 12а, 1/2
e-mail: info@farmak.ua
Тел.: +998 (55) 512-77-13