Рецепт бўйича бериладиган препарат

Аспаркам – Фармак®

Таъсир этувчи модда Магния аспарагинат

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

  • Юракнинг сурункали касалликларида (юрак етишмовчиилиги, инфарктдан кейинги даврида) қўшимча даволаш, юрак ритми бузилганида, биринчи навбатда юрак қоринчалари аритмиялари вақтида қўллаш;
  • ангишвонагул препаратлари билан даволашда қўшимча терапия қилиш учун қўлланилади.

 

Инъекция учун эритма

Мушак ичига юбориш

Катталар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Препаратнинг савдо номи:

Аспаркам Фармак®

Таьсир этувчи моддалар (ХПН):

магния аспарагинат, калия аспарагинат.

Дори шакли:

инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: магний аспарагинат 40 мг (3,37 мг магний), калий аспарагинат 45,2 мг (10,33 мг калий);

ёрдамчи моддалар: сорбит (Е420), инъекция учун сув.

Таьрифи:

рангсиз тиниқ ёки бир оз сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи:

Минерал воситалар. Магний препаратлари.

ATХ коди: А12СС30

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат метаболик жараёнларни бошқарувчи дори воситаларига киради. Магний натрий калий АТФаза ферментини фаоллаштиради ва бунинг натижасида натрийнинг ҳужайра ичидаги босими пасаяди ва калийнинг ҳужайрага тушиши ортади. Ҳужайрадаги натрий концентрацияси пасайганида қон-томирларнинг юмшоқ мушакларидаги натрийкалийли алмашув тормозланади, бу эса уларнинг релаксация бўлишига олиб келади, калий ионлари, АТФ, гликоген, оқсиллар, ацетилхолин синтезини рағбатлантиради; калий ва магний ҳужайра мембраналарининг қутбланишини тутиб туради. Аспарагинат, ионларнинг ҳужайраларга утишига ёрдам беради ва энергия алмашинувида иштирок этади. Аритмияга карши таъсири, препаратнинг элетролитлар дисбалансини бартараф этиш, миокарднинг қўзғалувчанлиги ва ўтказувчанлигини пасайтириш хусусияти ҳисобига амалга ошади.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

Қўлланилиши

  • Юракнинг сурункали касалликларида (юрак етишмовчиилиги, инфарктдан кейинги даврида) қўшимча даволаш, юрак ритми бузилганида, биринчи навбатда юрак қоринчалари аритмиялари вақтида қўллаш;
  • ангишвонагул препаратлари билан даволашда қўшимча терапия қилиш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарт фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Катталарга АспаркамФармак® вена ичига томчилаб астасекин юборилади 1020 мл дан (ампулани ичидагиси 50100 мл стерил бўлган натрий хлоридининг 0,9 % эритмасида ёки 5 % глюкоза эритмасида суюлтирилади). Зарурат туғилганда 46 соатда дозани қайтариш мумкин. Препарат мажмуавий даволашда қўллаш мумкин.

Даволаш курси шифокор томонидан белгиланади.

Болалар 

Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси етарли эмас, шунинг учун уни  болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди.

Ножўя таьсирлари

Вена ичига тез юборилганда масалан, кўнгил айниш, қусиш, диарея, парестезия каби гиперкалиемия симптомлари ва\ёки юзнинг қизариб кетиши гипорефлексия, томир тортишишлар, қизиб кетиш хисси, нафас олиш сусайиши каби гипермагниемия симптомлари юзага келиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препарат компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик;
  • ўткир ва сурункали буйрак етишмовчиилиги;
  • Аддисон касаллиги;
  • III даражадаги атриоветрикуляр блокада;
  • кардиоген шок ( АҚБ<90 мм.сим.уст) да қўллаш мумкин эмас.
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар.

Дориларнинг ўзаро таьсири

Препарат калий тежовчи диуретиклар ва\ёки АПФ ингибиторлари, бетаблокаторлар, циклоспорин, гепарин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан биргаликда қўўланилганида гиперкалиемиянинг ривожланишў хавфи ортади.

Номутаносиблиги

Препаратни бошқа доривор воситалар билан аралаштириш мумкин эмас, «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида келтирилган эритувчилар бундан мустасно. 

Махсус кўрсатмалар

Тезлик билан юбориш юз гиперемиясини келтириб чиқариши мумкин.

Препарат узоқ вақт давомида қўлланилганида қондаги калий ва магний миқдорини назорат қилиб туриш, шунингдек электролитли гемостаз кўрсаткичларини ва ЭКГ маьлумотларини доимий равишда мониторинг қилиш зарур бўлади.

АспаркамФармак®ни таркибида калий ва магний бўлган препарат сифатида гравис миастениясига эга бўлган пациентларга, гиперкалиемияга, буйрак функцияларининг пасайиши, ўткир дегидратация, тўқималарнинг тарқалган шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларда, шу жумладан оғир куйишлар вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур бўлади. Пациентларнинг бундай тоифасига доимо қон зардобидаги  электролитлар миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.

Препарат таркибида сорбит сақлайди фруктозани наслий ўзлаштираолмайдиган пациентларга ушбу препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш. 

Ушбу гурух пациентларга препаратни қўллашда биронта хавф юзага келгани тўғрисида ҳабар мавжуд эмас.

Дори воситасини автотранспорт воситаларини ёки бошқа потенциал механизмларни бошқариш қобилятига таьсирининг ўзига хослиги.

Препарат транспортни бошқаришга таьсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш ҳолатлари маьлум эмас.

Буйраклар организмдан калийнинг катта миқдорини чиқариб юбориш хусусиятини ҳисобга олганда, препарат дозасини ошириш, агар бу калийнинг чиқиб кетишининг ўткир ёки аниқ ифодаланган шакли билан боғлиқ бўлса гиперкалиемияга олиб келиши мумкин.

Магнийнинг терапия индекси кенг бўлиб, буйрак етишмовчилиги бўлмаганида оғир ножўя самаралар камдан кам юзага келади.

Вена ичига тез юборилганида гиперкалиемия\гипермагниемия аломатлари кузатилиши мумкин.

Гиперкалиемия симптомлари: умумий ҳолсизлик, парестезия, брадикардия, фалаж.

Қон плазмасидаги калийнинг ўта юқори концентрацияси юрак фаолиятини сусайиши, аритмия ёки юрак тўхтаб қолиши натижасида летал оқибатга олиб келиши мумкин.

Гипермагниемия симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, уйқучанлик, артериал гипотензия, брадикардия, ҳолсизлик, тушуниб бўлмайдиган нутқ, кўз олдида жисмларни иккиланиши. Жуда юқори плазмали концетрацияларда гипорефлекция, мушакларнинг фалаж бўлиши, нафас олиш ва юракнинг тўхтаб қолиши ривожланиши мумкин.

Дозани ошириб юборилган тақдирда К+ -, Mg2+ аспартатни дарҳол бекор қилиш ва симптоматик даволашни амалга ошириш зарур бўлади (вена ичига кальций хлориди 100 мг\мин, агар зарурат туғилса диализ).

Чиқарилиш шакли

10 мл синдириш ҳалқаси ёки синдириш нуқтаси бўлган ампулаларда.

10 ампуладан гофрирланган қистирма билан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.

Ёки 5 ампуладан блистерда, 2 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йурикномаси билан бирга кутида.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Преапартни қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Сақлаш шартлари

15 ºС дан 25 ºС гача бўлган ҳароратда ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи

«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 63.

Ишлаб чиқарувчи жойлашган жойи ва унинг фаолиятини амалга ошириш манзили. 

Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 

100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч.12а, 1/2

e-mail:  info@farmak.ua

Тел.: +998 (71) 235-77-13