Без рецепта

Рецептсиз бериладиган препарат

Антраль®

Таъсир этувчи модда Антраль

ҚЎЛЛАНИЛИШИ:

  • Антраль катталар ва болалар учунқўйидагиларни даволаш учун кўсатилган: турли генезли
    (вирусли, алкоголли, медикаментоз, токсик) ўткир ва сурункали гепатитлар; ёғли
    дистрофия ва жигар циррози; ўт пуфаги, талоқ, меъда ости безининг яллиғланиш
    касалликлари, постхолецистэктомик синдромни даволашда қўлланилади.
  • Турли этиологияли токсинларнинг: алиментар токсинлар, дори воситалари, кимётерапияси, нурли терапиянинг салбий таъсири натижасида жигар касалликларини профилактика
    қилиш учун қўлланилади.

Таблеткалар

Перорал қўллаш

Катталар ва 4 ёшдан бошлаб болалар учун

Препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси юклаб олинсин
Қуйида излансин:

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМ

Препаратнинг савдо номи:

Антраль

Таъсир этувчи модда (ХПН):

антраль

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1та таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда антраль – 100 мг (0,1 г) ёки 200 мг (0,2 г) бор;

ёрдамчи моддалар: оғир магний карбонат, картошка крахмали, кросповидон, микрокристалл целлюлоза, повидон, полисорбат, коллоидли сувсиз кремний диоксид, кальций стеарат, Opadry II 85 G18490 white, Opadry II 85 G25557 red. 

Таърифи:

думалоқ шаклли таблеткалар, икки томонлама қавариқ, тўқ қизил рангли плёнка қобиқ билан қопланган.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Гепатопротекторли препаратлар.

АТХ коди: А05В А.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Антраль гепатопротектор препаратлар гуруҳига мансуб. Турли генезли ўткир ва сурункали гепатитларни, жигар церрозини даволашда самарали ҳисобланади, астеновегетатив бузилишларнинг камайишига ёрдам беради, иштаҳани яхшилайди, уйқуни нормаллаштиради, диспепсик холатларни камайтиради. Бир курс даволашда препарат қондаги билирубин, γ-глобулин, қондаги холестерин миқдорини, протромбин индексини  нормаллаштиради, трансаминазалар (АлАТ ва АсАТ) ни ва ишқорий фосфатазани фаоллаштиради. Антралга узоқ вақт яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи таъсир хосдир. Клиника олди тадқиқотлар натижаларига кўра, Антраль ксенобиотиклар ва уларнинг мажмуалари билан жигарнинг ўткир, ўткир ости ва сурункали шикастланишларда гепатоксинларнинг таъсирини камайтиришга, гепатоцитлардаги репаратив жараёнларнинг  фаоллашувига ва жигарнинг тузилмавий-функционал ҳолати кўрсаткичларининг амалдаги нормаллашувига ёрдам беради. Препарат қондаги ва тўқималардаги липидларнинг преоксидланиш жараёнларини ингибиция қилади, организмнинг антиоксидантли тизимлар фаоллигини тутиб туради, жигар структураси ва гепатоцитлар мембраналарини барқарорлашувига сабаб бўлади. Нисбатан хавфсиз фармакологик восита бўлгани сабабли Антраль аъзо ва тизимлар функцияларини бузмайди, унда кумулятив хусусиятлар, иммунотоксик, маҳаллий қитиқловчи, аллерген, ульцероген, эмбриотоксик, тератоген таъсирлар йўқ.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг қондаги максимал тўпланиши 3-4 соатдан кейин кузатилади, ярим чиқарилиш даври – 4-5 соат. Препарат сийдик ва ахлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Антраль катталар ва болалар учунқўйидагиларни даволаш учун кўсатилган: турли генезли (вирусли, алкоголли, медикаментоз, токсик) ўткир ва сурункали гепатитлар; ёғли дистрофия ва жигар циррози; ўт пуфаги, талоқ, меъда ости безининг яллиғланиш касалликлари, постхолецистэктомик синдромни  даволашда қўлланилади. Турли этиологияли токсинларнинг: алиментар токсинлар,  дори воситалари, кимётерапияси, нурли терапиянинг салбий таъсири натижасида жигар касалликларини профилактика қилиш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Антраль суткада 3 марта овқатланишдан кейин ичга буюрилади:

– катталарга ва 10 ёшдан катта болаларга – бир қабулга 200 мг дан; жигар циррозида: даволашнинг биринчи ҳафтасида – бир қабулга 400 мг дан, сўнгра 2-3 ҳафта давомида – бир қабулга 200 мг дан буюрилади;

–4-10 ёшли болаларга (шу жумладан жигар циррозида) – бир қабулга 100 мг дан.

Даволашнинг давомийлиги касалликнинг характери ва оғирлик даражасига боғлиқ. Ўртача даволаш курси 3-4 ҳафтани ташкил этади. 3-4 ҳафтадан кейин даволаш курсини такрорлаш керак.

Болаларга

4 ёшгача бўлган болаларга қабул қилиш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Якка ҳолатларда Антрал 6 қўлланганда ҳолсизлик, бош айланиши, кўнгил айниши, диспепсик ҳодисалар, диарея кузатилади, улар препарат бекор қилин ўтиб кетади.

Аллергик реакциялар, шу жумладан тери тошмалари, эшакеми, ангионевротик шиш, терининг қизариши ва қичиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига нисбатан юқори шахсий сезувчанлик.

Буйракларнинг чиқарув функциясини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Доривор ўзаро таъсири 

Антраль антибактериал, детоксикация қилувчи, сафро ҳайдовчи, витаминли препаратлар билан мутаносиб, бу эса уни даволаш терапияси комплексига киритиш имконини беради. Жигар циррози бўлган пациентларга бир вақтда қўлланганда Антраль стероидли ва цитостатик препаратларнинг фаоллигига таъсир қилмайди; даволаш самарадорлигини кейинчалик пасайтирмасдан аввал қўлланган дозаларини камайтириши мумкин (50-70 % гача).

Махсус кўрсатмалар

Антрални овқатланишдан кейин 20-30 минут дан кейин етарли миқдордаги сув ёки сут билан қабул қилиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. 

Қўллаш тажрибаси чекланганлиги туфайли препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида буюриш тавсия этилмайди.

Дори воситасини автотранспорт воситаларини ёки бошқа потенциал механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. 

Таъсир қилиш борасидаги маълумотлар йўқ, бироқ ҳайдовчилар ва мураккаб механизмларнинг операторлари бош айланишининг юзага келиши мумкини ҳисобга олишлари керак.

Дозанинг ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида ножўя реакциялар юзага келиши ва кучайиши мумкин.

Препаратнинг катта дозалари тасодифан қўлланганда меъдани ювиш ва (зарурат бўлганида) симптоматик даволашни амалга ошириш керак.

Чиқарилиш шакли 

10 та таблеткадан  блистерда. Қутида 3 блистердан.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болаларнинг ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. 

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмайди.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

«Фармак» ОАЖ.

Ишлаб чиқарувчининг жойи ва фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили.

Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўчаси, 74.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доривор воситаларнинг сифати бўйича шикоятларни (таклифларни) қабул қилиб оладиган ташкилот номи ва манзили 

Ўзбекистондаги ОАЖ «Фармак» ваколатхонаси.

100000, Тошкент ш., А.Қодирий кўчаси, 39.

Тел./факс :235-77-13, 235-67-05