миокард инфаркти (даволашнинг бошланиши – бир неча кундан кейин, лекин пайдо бўлганидан кейин кечи билан 35 кундан кейин), ишемик инсульт (даволашнинг бошланиши – 7 кундан кейин, лекин пайдо бўлганидан кейин кечи билан 6 ойдан кейин) ўтказган ёки периферик артерияларнинг касалликлари (артерияларни шикастланиши ва оёқ қон томирларининг атеротромбози) диагностика қилинган беморларда;
ўткир коронар синдроми бўлган беморларда:
ST сегментини кўтарилишисиз ўткир коронар синдроми (ностабил стенокардия ёки Q тишисиз миокард инфаркти), шу жумладан тери орқали коронар ангиопластикани ўтказиш давомида стент қўйилган беморларда, ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада;
ST сегментини кўтарилиши билан кечувчи ўткир миокард инфарктида, ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада (стандарт медикаментоз даволанаётган ва тромболитик даволаш кўрсатилган беморларда) қўлланади.
Юрак бўлмачалари фибрилляциясида атеротромботик ва тромбоэмболик ҳодисаларнинг олдини олиш.
Клопидогрель АСК билан мажмуада К витамини антагонистлари (КВА) билан даволаш мумкин бўлмаган ва қон кетиши ривожланишининг хавфи паст бўлган қон томир ҳодисаларини пайдо бўлишининг камида битта хавф омилига эга юрак бўлмачалари фибрилляцияси бўлган пациентларда атеротромботик ва тромбоэмболик ҳодисалар, шу жумладан инсультни олдини олиш учун кўрсатилган.